“МУХОЛИФАТЧИЛАР КИМЛАР? ГА ЖАВОБ” МАҚОЛАСИНИ МЕН ҲАМ ЎҚИДИМ

Ушбу мақолани ўқибоқ  тўғриси, анча йиллардан бери таниш манзаралар, яъни Фэйсбук сайтида жуда кўп кузатиб борганларим: мунозаралар, тортишувлар, ҳар –хил тоифадаги одамларнинг паст-баланд фикрлари, қўйингчи, бу сайтдаги энг кўп кескин баҳсларга сабабчи бўлган мухолифат одамлари билан танишиб келганлигим, бир-бир онгимда қайта ифода аксини топди.

Санжар Саид исмли журналист бола тўғрисини айтсак, кейинги йилларда кўзга ташланиб юрган йигит. У аввалроқлари, бирон чиқишлар қилганини ҳеч кўзим тушмаган. Кейинги вақтларда уни-буни ёзганларини кўрардиму, турмуш ташвишларига ўралашиб яхши ўқимаганман ҳам. Лекин, бу ерда келтирилган мухолифатчиларга нисбатан қарашлари анчайин фаол фикр билан айтилганини, барибир тан олиш керак. Журналистик маҳорат билан кузатганлигини ҳам тан олиш керак. Лекин барибир сиёсий таҳлилни, атрофга назар солишда фақат, Ўзбекистоннинг мухолифатчиларига нисбатан қилинган турли яширин таҳдидлар ва зулмларнинг сон-саноғи бўлмаганлиги, унинг ҳаёлига ҳам келгани йўқ. Нафақат, мухолиф кучлари, Ўзбекистон фуқораси чет элга чиқдими, тамом… У албатта, кузатув остига олинди ва уларнинг ҳар бир ўз юртларига қилинган телефон қўнғироқлари эшитиб борилди. Интернет саҳифаларидаги ҳар бир пости, изоҳлари ҳужжат қилиниб, темир сефларда “тоғ” даражасига бориб етди. Қалтис, озгина ҳаракати учун қамоқлар, қийноқлар, жабр-зулм билан жавоб берилди. Бундай, мамлакат ичидаги ММХнинг давлатимиз, халқимиз бошига етказган кулфатлари, оғир фожиаларга етаклаган ҳукмлари, нақадар оғир кечганлиги, шу қадар кўп генералларнинг ишлари бугун дунё ўзгариб, терговда, қамоқда кечаётганлиги, умуман у йигитнинг фикрларини ўзгартиришга асос бўла олмабди.

 Унинг фикрларини келтираман:

“Биз билган ва таниган мухолифат эса фақат қоралаш,ёмонлаш,ғийбат,нафратга кўмилиб қолган. Улар ортидан эргашганларни ё қамоқ ё мусофирчилик  ёки  хору зорлик кутади.Улар Ўзбекистонга келиб ҳам бирор нарсани қойиллатишга кўзим етмайди. Фақат ислоҳатларга халал бериши. Ҳамма ёқни фисқу фасодга тўлдириши мумкин халос”.

Бир қараганда Санжар Саиднинг фикрларига қўшилиб кетаверса бўлади. Биздан нима кетди…

Одамларнинг тақдирларига бефарқликни каттамизу кичигимиз ўрганиб кетган бўлсак…

”Хору зорлик қамоқ кутади”, деган гапини қабул қилиш оғир…

ЎША ҚАМОҚЛАРНИ КЎПАЙТИРГАН, ХОРУ ЗОРЛИКНИ АВЖ ОЛДИРГАН МУХОЛИФАТЧИЛАРМИ? ЧЕТ ЭЛДА ЮРГАНЛАРМИ?

“Ҳамма ёқни фисқу фасод…” Кечаги бонг ўрилган гапларнинг қанчаси бугун  ҳақиқат бўлиб чиқмадими?!

Эшитмаган бўлишингиз мумкин эмас!

Сиз ҳали ҳам МХХ тушунчалири билан ўргатилган дунёқарашингизда сўз айтибсиз экан, майли. Лекин, юртини соғинган, тупроғига қадам қўйиш учун ҳар бир дақиқаларини санаб, ҳисоблаб юрган одамларнинг кечинмаларини тингламаганмисиз, эшитмаганмисиз?

Наҳот, бутун дунё ўзбекларнинг оҳу фиғонига тўлиб кетса-да,бутун муз тоғлари эриб кетса-да,  сизнинг кўнглингиз нечук эримаяпти?!..

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Раҳбари Боҳодир Хон Туркистон

Мен Баҳодир ака билан илк Фэйсбукни, интернетни ўрганган пайтимдан танишганман. Ўшанда интернет менга жуда ажиб ва ғалати кўринарди. Худди, ўзга сайёрага келиб қолгандек ҳис этардим ўзимни.

Фэйсбукка аъзо бўлмасимдан, ҳатто интернетда ёзишни энди ўрганган онларимда “Дунё ўзбеклари” номли сайтдаги баҳсларга аралашиб кетибман. Чунки, ўта реакцион гапларни қабул қилолмай, ҳиссиётларимни қўшиб бир неча изоҳлар ёзгандим. Шу изоҳларим мақола-пост қилиб берилиб борилаверишидан роса ажабланганман. Бу ерга кирмасдан бир кун олдин Муҳаммад Солиҳнинг бир видеосини кўриб ҳам қолгандим. У ерда мен севган шоир Абдулла Ориповни ҳақоратлаб чиққанини кўриб, роса жаҳлим ҳам чиққанди. Навбаҳор Имомованинг атлас кўйлакда сақолли эркакларга қарши роса майда–чуйдаларигача гапириши ҳам энсамни қотирганлиги рост, ўшанда. Лекин “Дунё ўзбеклари”дан энг кўп сиёсатдаги ҳаётни, уларнинг одамлари кимлар эканлигини ҳам ўзим билиб, билмай, танишиб қолавергандим. Худди бирор синфга кириб дарс тинглаётгандек, ҳис этардим ўзимни.

Лондонда яшайдиган бир олимни ҳурмат билан ўқиб бораётгандим. Бир куни бир мақоласи чоп этилиб қолди. Унда Ўзбекистондаги тарихий шон- шавкатини ҳисобга олиб, Хоразм давлатини қуриш режаси борлигини, у ерда Туркманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудидан “тортиб” олиниши мумкин майдонларни қайд этганию, Ўзбекистондан ажратиб алоҳида Хоразм давлатига асос солиш тўғрисида фикр бор эди. Роса ажабландим. Катта олим бўла туриб, ақлсиз, ҳаттоки маккорона планлар тузиб юрганлигидан чидай олмай Очиқ хат ёздим. Хатимда олимни Қуръонни таржима қилганлиги учун ҳам ҳурматлаб, кескин ҳақоратли сўзлар ишлатмасдан, анчайин эътибор билан  мурожаат қилдим. Лекин у одам мени Туркияда юрганимни фоҳишалик деб қабул қилган шекилли, мени ачитиб ёзган хатимга чидай олмай жавоб ёзган. Жавоби мени кўрмай туриб, билмай туриб “фоҳиша” деб ёзган экан. “Дунё ўзбеклари” чиқармаган. Олим(?) эса ўзини босолмай яна “Замондош” сайтига бериб юборган, ҳақоратли мақоласини.

“Замондош”ни ҳам кузатгандим. Анча найрангбоз журналист муҳаррирлик қиларди. (Ризо Обид ҳозир вафот этиб кетган). Худди ўшалар, уларнинг менга қилган туҳматлари  туфайли мухолифатга нисбатан, содда ҳиссиётларимда қаҳр – ғазаб ўрнашиб қолганди.

Ўша мақоласи учун ойлаб, йиллаб изтироб чекиб, йиғлаб юрганимни ҳали ҳам эслайман…

Бир куни “Озодлик” радиосининг журналисти Шуҳрат Бобожон “Қўрқмаслар“ гуруҳига қўшилишимни айтиб қолганди. Шу журналистни маҳорати учун ҳурмат қиламан. Бир томонга оғиб иш олиб боришларини эса, ўзларига ҳам ҳатто, айтиб юборганман. Бутун дунё ўзбекларининг энг кўп “Озодлик” ҳолидан ҳабар олишига эса таҳсин айтиш керак. Ўшанда Давлат ўз фуқораларини бутунлай хору –зорликка ташлаб қўйганди.

Лекин “Қўрқмаслар” груҳининг ҳаракатларига роса кулганман, кулгумни келтирган. Кўзойнак тақиб, белига ”Қўрқмайман” деб ёзиб чиқишарди… Бу иш сиёсий курашиш учун ҳеч қандай фойда беролмасди…

Баҳодир ака билан Фэйсбукни илк ўрганим олганимда танишиб қолгандим. У киши содда қилиб, ҳеч бир илтифотсиз ўзининг ҳаракатига аъзо бўлишни айтиб қолди. Низомларимиди, бир нарсаларни жўнатди. Сиёсатни умуман, тушинмаганим, “тишим” ўтмаганлиги, яна ўша ҳамма биладиган “душман” Муҳаммад Солиҳнинг ҳақоратию, олим ва журналистнинг туҳматлари бир бўлиб, бундай ишларга нисбатан “ваҳима” кучайганди…

Исахжон Зокировга келсак, узр сўрайман, мени ўқиганлардан… ўша одам ғирт найновларча фикрлайди. Мен унинг бир “қилиғи” учун шахсийда ёзишганларимизни юзага пост қилиб кўчириб ҳам қўйгандим. Мен билан интернетда дўст бўла солиб, “Сиз Россияпарастмисиз, Каримовпарастмисиз ёхуд  мухолифат одамимисиз? деганда, тезроқ жавоб беринг деб тезлаштирганда, бир оғир беморнинг ёнидан  мажбур чиқиб кетиб, роса тортишгандим. Ҳамма сўроғи учун ғазабланиб кетгандим.

Яна, Баҳодир ака бошқа менга бу ҳақда фикр очмади. Мени безовта қилмаган. Фэйсбукда роса кўп жойларда изоҳларимиз билан қатнашиб, дўстлашиб юраверганмиз. Бирон, кескин тортишувлар бўлганлигини эслолмайман. Ҳаттоки у кишини ака  деб ўзимга яқин олиб юраверардим. У кишида бошқа сиёсатчию, мухолифатчиларнинг, юқорида айтган Санжар Саиднинг гапи бўйича сурбетликни ҳеч бир замон кўрган эмасман. Бирон одамлар билан фикрлари келишмай қолсада оғирлик, босиқлик билан жавоб беришини биламан.

Мен Фэйсбукда жуда эркин эдим. Ҳеч бир томоннинг “одами” эмасдим. Лекин уни ёзсам, МХХ одами дерди, буни ёзсам… Мен оддий инсон бўлсам, ўзимнинг шахсий мулоҳазаларим, шунча, кузатувда турганлигини кейинча билиб қолиб даҳшатга тушгандим. Кимни танқид қилмоқчи бўлсам, кимни мақтамоқчи бўлсам бировдан топшириқ олмаганман.

Баҳодир аканинг Сиёсатидан ҳам кескин реакцион  ҳаракатлар борлигини кузатмаганман.

Лекин МХХ нега Баҳодир акадан ҳам қўрқиб келди?

Буни мен ҳеч тушина олмайман. Юқорида айтганим мени ҳам чет элга боришим ва интернетда “Озодлик” радиосини ўзимга кўчириб олаверишим, бир марта “Каримовнинг бир иши нотўғри” деб изоҳ ёганимни “копия” қилиб чиқариб олганлигини ҳам менга кўрсатишган улар…

Баҳодир ака билан нега дўст бўлиб юрганлигим ҳам қолмади…

Ана сизга муносабатлар…!!!

Муаллиф : Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилором исҳоқова – забардаст аёл

Бугун ўзбек мухолифатининг ёрқин юлдузи, чорак асрдан кўп ҳаётини мухолифат оламида ўтказган, ўзбек мухолифатининг равнақ топишига баракали ҳисса қўшган, ўзларининг бетакрор ...

Тош отишдан кўра аҳиллик сари одимласак ютамиз!

  Куни-кеча "Ҳаракат" сайтида бундан бир неча кун олдин эълон қилинган Абдураҳим Пўлатнинг қаламига мансуб "Танишинг, ўзбекдан чиққан яна бир харомий - Ботир Норбой" деб ...

Раҳбарликдаги 10 ойлик меҳнат фаолиятим

Мухолифатдаги сиёсатчи бўлганлигим сабабли интернетда тез-тез ўз фикрларимни, нуқтаи назарларимни оммага билдириб бораман. Ўзбекистон Президентига сиёсий рақобатдаман, шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400