Остонадаги Ўрта Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси, бу албатта Ўрта Осиё давлат президентларининг Остонадаги учрашуви бўлди десак муболаға бўлмас. Қувончли тарафи шундаки учрашув хақидаги фикр президентимиз Шавкат Мирзиёевдан чиқди.

Географик жиҳатдан қўшни, тили бошқа бўлгани билан дини бир. Менталитет томонидан бир-бирига жуда яқин оға-инидек, қардош бўлган халқларнинг юртбошилари шу пайтгача бир-бири билан учрашмади эмас, учрашди. Лекин бошқа худуд, халқаро масалалар бўйича учрашган эдилар. Бунақаси биринчи марта, менимча.

Учрашув бутун дунёни ўзига қаратиб қўйгани шундаки, саммит ҳақида бутун олам ёзмоқда.  Россияда президент сайловига тўғри келиб қолган учрашув, уларнинг Ўрта Осиё давлатларининг иттифоқига аралашишга имкони бўлмади. Бўлмаса улар ҳам худди Америка сингари кераксиз жойга бурнини суқишни яхши кўрадиган тоифадагилар-ку.

Тўғри, Ўрта Осиё давлатларидан манфаатдорлар Америка, Хитой ҳамда Россия экани маълум. Ва албатта улар Ўрта Осиёдаги ўз сиёсий харакатини ўзлари йўлга қўйган стратегик йўналишлари билан олиб бормоқда. Ўз навбатида Америка С5+1 форматидаги сиёсий харакатини йўлга қўйган бўлса, Хитой «бир йўл-бир худуд»ни танлаган. Россия эса Евроосиё иқтисодий иттифоқи орқасида ўз сиёсатини олиб бораяпти.

Гап шундаки кечаги учрашувда Қозоғистон Республикасининг президенти Нурсултон Назарбоевнинг айтган гаплари: «Биз Ўрта Осиёдаги масалаларни хал қилиш йўлида, учинчи тарафни чақирмаймиз. Биз ўз халқимиз учун имконият яратиб, ўз масалаларимизни ўзимиз ечиш мақсадида учрашиб турибмиз» – деди. Хулоса шуки, энди бизнинг масаламизга ҳеч ким аралашмайди. Албатта буни вақт кўрсатади…

Ўрта Осиё давлатлари учрашуви «йирик саммит» бўлади деб кутилганди. Аммо учрашувга яқин қолганда консультатив учрашув бўлиши маълум қилинди. Шунга қарамай президентлар яхши масалаларни ўртага ташладилар.

Учрашувнинг сал нуқсонли тарафи Туркманистон президентининг самитда иштирок этолмаганлигини айтмаганда, қолгани ёмон бўлмади чоғи. Президентлар ҳар йилда Наврўз байрами арафасида шундай учрашувларни ҳам келишиб олди. Навбатдаги учрашув Тошкентда бўлиб ўтади.

Учрашувдан сўнг президентлар Остона “Опера” театрида байрам концертини томоша қилдилар. Концертдан олдин Назарбоев, Мирзиёевни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Шу бир йилнинг ичида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-сотиқ ишлари 2 млрд долларга етган. Эндиликда бу кўрсаткични 5 млрд долларга етказиш режалаштирилган. Ўтган йил Наврўз байрами тадбирига тўғри келган Тошкент–Алмата- Остона шаҳарларига қатновчи тезюрар поезд «Талго», ҳафтасига икки марта қатнаган бўлса, эндиликда ҳафтасига уч марта қатнаши йўлга қўйилади. Самарқанддан то Остонагача.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дан ходимининг хусусийлаштирилган йўлими?

Ҳамма нарса автомашинада йўлдан ўтишга талашишдан бошланди. Мазкур можаронинг нохуш ва аянчли тарзда интиҳо топишига ўзбошимчаликни одат тусига айлантирган ДАН ходимлари ...

Матбуот эркинлиги индекси–2018: ўзбекистон ҳамон матбуоти эркин бўлмаган давлатлар орасида

Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилот жаҳоннинг 180 мамлакатидаги сўз эркинлиги даражасига берилган баҳолар акс ...

Ёзувчи эврил туроннинг “ой нури” асари ҳақида

Мен "Ой нури" номли воқеавий романни куни кеча ўқиб тугалладим. Она юртга тенгсиз муҳаббат, чексиз, ҳатто, баланд тоғлар каби виқорли садоқат билан ёзилган ушбу асари учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400