Янги кун муборак эй дўсти азиз!

Янги кун муборак эй дўсти азиз!

Ўкинчлар эрисин сўнгги қор билан,
Орзулар тафтида кўкарсин умид.
Майли ғам ташвишни қувамиз бирга.
Армонлар юракка солмасин таҳдид.
Байрам татирмиди бўлмасангиз сиз?
Янги кун муборак эй дўсти азиз!

Халинчак илинган кекса ўрикнинг
Энг сўнгги гуллаши балки бу сана
Ғунчаларин тўкмай ниҳол қадайлик!
Бу боғлар пирхона бўлади яна.
Меваси татирми бўлмасангиз сиз?
Янги кун муборак эй дўсти азиз!

Сиз кетган манзиллар яқинмас зотан,
Ўртада ўрмонлар, уммонлар, тоғлар…
Сумалак шеърларим бўйлари билан
Ризқингиз илинай соғинган чоғлар…
Парирўй илҳом ҳам бешукуҳ сизсиз
Янги кун муборак эй дўсти азиз!

Бешикдан бўйласин бойчечак қизлар,
Ўғиллар нор бўлсин қаторлар тўлиб.
Тўйлар қилаверманг топганингизга,
Тўрида ўтиринг бойбува бўлиб!
Югуриб елайлик хизматларда биз.
Янги кун муборак эй дўсти азиз.

Не кунлар кўрмади саргардон бу бош.
Йиғласак баҳорий ёмғирлар ҳам хун.
Дардимиз тинглаган қанча Ёрилтош.
Бинафша рангида гуллабди бугун
Келинг, андуҳни ҳам чўктирайлик тиз
Янги кун муборак эй дўсти азиз!

Муаллиф: Муаззам Иброҳимова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрта қайтган турналар (қисса)-5

Учинчи боб Ҳайвонот боғи ва кулги хонасидан чикиб улар чайқов бозори томон йўл олишди. У ердан совғалар харид қилишди. Ажимуротга янги, чиройли, ялтироқ пўкак тўппонча ...

Юлдузли тунлар-31

2 Самарқанд қалъасининг ташқарисидаги боғ кўчалар, Улуғбек расадхонасининг атрофлари, Обираҳмат ариғининг бўйлари беҳисоб қўшинга тўлиб кетган. Чўпонота тоғининг этакларида, ...

От кишнаган оқшом (қисса) 24-қисм

24 Қаҳрим қўзигандан қўзиди. Тарлонни Самад чавандозга бердим. Ўзим Самаднинг чеккагир кўк саманини миндим. Тўда гирдини пойлаб юрдим. Бир бойсунлик улоққа яна чилвир солди. ...