Лотин алифбосига ўтиш нега кечиктирилмоқда?

Лотин алифбосига ўтиш нега кечиктирилмоқда?

Маълумки, қўшни Қозоғистонда жорий йилнинг 27 февралида лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосига ўтиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Қозоғистондаги бошқа катта-кичик шаҳарларни билмадиму, лекин қадимий Туркистон шаҳрида бўлган чоғимда мазкур шаҳарда лотинлаштириш кучайганини яққол сездим.

Айни кунларда давлат муассасалари биноларига осилган ташкилоту идоралар номларигина эмас, балки шаҳардаги савдо-сотиқ комплекслари, шоҳобчалар номлари ҳам лотин ёзувига ўгирилаётганига гувоҳ бўлдим.

Бундан ташқари, айрим Қозоғистон телеканаллари номлари ҳамда кадрдаги ёзувлар, шунингдек, қозоқ тилида чоп этиладиган кўпгина газета ва журналлар номлари лотин алифбосида берилаётганига кўзим тушди.

Бундан 25 йил олдин лотин алифбосига ўтган Ўзбекистонда эса бунинг акси ўлароқ ҳозирда кирилл алифбоси қаддини ростламоқда.

Ҳолбуки, Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг қарорига кўра лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосига 2025 йилга қадар босқичма-босқич ўтиш таъминланиши керак. Бироқ бу борада темп худди ҳозиргидек тезкорлик билан давом этадиган бўлса, у ҳолда Қозоғистон лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни 1993 йил 2 сентябрда расмийлаштирган Ўзбекистонни худди иқтисодиётда бир неча баравар орқада қолдиргани каби бу соҳада ҳам жиддий тарзда ортда қолдириши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Боз устига, Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келгандан кейин ҳам мамлакатимизда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш ишларида туб ўзгаришлар содир этилганига, ушбу мавзу ҳукумат доирасида бирон марта очиқ тарзда кенг муҳокама қилинганига гувоҳ бўлмадик. Аксинча, сўнгги бир-икки йил ичида кирилл алифбосига қайтиш тенденцияси кучайди.

Ҳукуматимизнинг ўзбек халқини 25 йилдан бери алифбога доир масалаларда икки ўт орасида қолдиришидан кўзда тутган мақсади нима экани ҳам ҳалигача тушунарсизлигича қолмоқда.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Умидларимни сўндирган хат

2019 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) манзили бўйича шахсан Ш.М. Мирзиёевга юборган охирги хатимга (7932-s/19) шу куннинг ...

Янги бошқарув моделини шакллантириш машаққатлари

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистонда пухта ўйланган бошқарув модели ишлаб келди: бу, жамоатчилик онгини қўрқув билан бойитиш ҳисобига, доимий бостириш ва маҳрум қилиш ...

Ғойиб бўлган тирик жонлар

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 12-уй 53-хонадонда яшовчи Раъно Расуловадан таҳририятимизга хат келди. Биз Раъно опадан мактубига оид тўлиқ маълумот беришни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400