ЭВРИЛ ТУРОН: МУСТАҚИЛЛИК ҚАҲРАМОНИ. ЭСКИ КЕШ

ЭВРИЛ ТУРОН: МУСТАҚИЛЛИК ҚАҲРАМОНИ. ЭСКИ КЕШ

                                                              (давоми)

                                                                 39

“Узоқ ўтмиш замонларда Ўрта Осиё минтақасидан бошлаб Каспий денгизи, Днепр дарёси ва Қора денгиз қирғоқлари, Волга ва Ўрал бўйларидан Сибир орқали Мўғилистон ва Хитой деворларигача бориб тақалган бепаён ерлар Туркистон юрти деб аталган”

                                                                                                                                      Муҳаммад ибн Вали

“Турк ерлари шарқда Хитой,Ғарбда Рум,шимолда шимол ўлкалари, жанубда Ҳиндистон тоғлари билан туташган”.

                                                                                                        Муҳаммад ибн Мансур Морварудий

“Ўрта Осиё,Сибир ва Тибетда яшовчи турк, мўнғул,Тунғуз,Тибет халқларининг тиллари –турки тилдир”.

                                                                                                                                    Абу Дулаф араб сайёҳи

“Хунлар Олтой, Ўрта Осиё, Ҳазар денгизи ҳамда Шимолий Кавказгача, жанубда Помир тоғларига таралган майдонларда яшаганлар”.

                                                                                                                     Академик Лев Гумилев

“Қуёш нурини беркитиб бўлмаганидек, ҳақиқат чироғини ҳам сўндириб бўлмайди”.

                                                                                                                       Маҳмуд Замахшарий

– Китоб тумани марказига кириб келаяпмиз!

Мен Қаҳрамон Маҳмуднинг овозидан ўзгача ҳаяжонни туйдим. Шунга ундан сўрадим:

– Китобда туғилганмисиз?

– Ҳа, Кешнинг энг қадимги ўрни — Узунқирда.

Гап узилди. Қоронғиликда олдимиздаги йўл ва туркум юлдузлардек порлаётган чироқлардан бошқа нарса кўринмади. Ўрдабеклини билмадим, аммо мен афсусландим. Нега дейсизми? Римданда эски Кешни кўролмаганим учун.

Римдан-да эски Кеш… Рим узун, жуда узун юзйилликларда “Ўримчи” атамасининг қисқаргандан-да қисқарган номи. Замонлар силсиласида “ Ўримчи”,”Ўрим”, сўнг “Рим” ҳолига келган. ” Румо”, ”Рўмо” атамалари ҳам айни шу “Ўримчи” томирига бориб тақалади.

Савол туғилади: Рим қаердаю, Ўримчи қаерда?

 Рим — Оврупада қурилган биринчи кент.

Унга Шумерлар авлоди ва давомчиси Этруск (Турсак-Турк- сак)лар асос солишган. Тарихдан маълум:Шумерлар салтанати минг-минг йиллар гуллаб- яшнаган. Кўчманчи Аккад(Семит)ларнинг кутилмаган ҳужумидан ( Эрамиздан 3 минг йил аввал) кейин у заволга юз тутган.Бу машъум чопулни аккад саргон( Узун йиллар Сумерлар ҳоқони саройида қул бўлиб хизмат қилган) уюштирган.

Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ( инсоният тарихида биринчи геносид) даҳшатли оммавий қирғинларда шуммерларнинг катта бир қисми ҳозир                     “Италия”деб аталаётган ўлкага қочган ва Этруск номи билан Рим шаҳрини қурган.Кент марказига бўрини эмиб турган Рем ва Ромул синтоши (ҳайкали)ни ўрнатган. Ер юзида фақат Турк қавмлари ўзларини “Бўри авлоди” деб биладилар.

Рим шаҳри шу тахлит борлиққа келган. Яъни Ўримчи-Ўримга, сўнг Римга айланган.

Биласиз,Ўримчи кенти Ўзбекка эгизак Уйғур қондошлар ўлкасида жойлашган.

Буни Кешга қандай алоқаси бор дерсиз?

Бу саволга Оврўпа, Америка, қисқаси, очун қадимшунослари, муаррихлари, топономистлари, генетиклари, медиклари, биологлари,филологлари юз, икки юзлар аввал инкор этиб бўлмас аниқлик билан жавоб берганлар. Ўз асарлари ила. Мен ҳам бу ҳақда “ Дунё цвилизацияси бешиги” отли эссе ёзганман.

Бизнинг буюк аждодларимиз Сумерлар (Шумерлар) бундан тақрибан саккиз минг йиллар ўнжа Месопатамиянинг қуйи қисмида, Тигрет ва Тифрет дарёлари оралиғидаги водийда инсоният тарихида мисли кўрилмаган кашфиётлар қилишган. Эсседан бир умоқ:

“Бизнинг турки авлодимиз Яҳудий, Араб, Юнон, Эрон, Рум, Оссурий, Ҳинд, Хитойлардан кўп юз йиллар олдин, ҳали Оврўпа, Америка ухлаб ётган замонларда:Шаҳар, давлат қурган. Ёзувни кашф этган.

Шу алфавит асосида ( Шумер,Этруск ёзувлари) Еврей, Миср, Ҳинд, Урарту, Чин… алифболари вужудга келган. Оламда илк даъфа:

Қонунни яратган,

Адабиётни яратган.

Шеър битган.

Мактаб,

Аптека,

Мусиқа эшикларини очган.

Экин экиш,

Суғориш,

Ёввойи ҳайвонларни хонакилаштириш… Сумерлардан бошланган.

Ҳали динлар борлиққа келмаган замонда Сумерлар Тангричилик динига асос солган…”

Ақл бовар қилмас ўша олис замонда Турондан ҳижрат қилган Сумер турклари ўз ота маконларидаги тамиз туркча атамаларни афсона каби бу олис водийга олиб келганлар:

Ўрум( Ўрумчи,у Инжилга Ур номи билан кирган),

Киш (Кеш),

Мари,

Сумеркент ( Самаркент, Самарқанд),

Урук,

Эрит…

Бошқа атамаларни қўя турай. Мавзуга молик Киш номига эътибор берай. У камида 6-7 минг йиллик тарихга эга. Шу сабабли мен уни юқорида:

“Римдан-да эски Кеш” деган эдим.

Бироқ бундан 16 йил муқаддам (2002 йил 1 ноябр куни) ЮНЕСКО томонидан очунда энг эски кентлар рўйхатига киритилган Кешнинг 2700 йиллиги нишонланди. Мен бунга шукур қилган ҳолда дейман: “Олти минг йиллиги нишонланганда яхши бўларди”.

Менинг фикримга қўшилмаган юртдошларим бўлиши мумкин:

“Киш бошқа,

 Кеш бошқа…”

Тарихда Кеш бир неча ном билан аталган:

Кеш,

Киш,

Каш,

Кис,

Кес..

Замонлар кечувларида ўтроқ эл ҳам Кешни  “Киш” деб атаган. Буни академик Бартолд ҳам тасдиқлайди. Ёқут ал- Ҳамавий ( араб сайёҳи): ”Жайҳун ортидаги улуслар Кешни “ Киш” деб аташади”, деб ёзган.

Эски туркчада Киш- оқар сув деган маънони билдиради.

Ҳинд олими Панде:

“Кеш-Киш- Кис сув айирғич тоғ” дейди. Озор топономисти С.Мўллазода ўз асарида “Киш”ни тамиз туркчалигини қайд этади:  “Киш эски Озорбайжон тилида ариқ, оқиб чиқаётган сув …”

Лекин айрим ўрис олимлари Кешни форсча сўз дейишади. Бу ҳақиқатдан йироқ талқин. Чунки Аҳамоний (Эрон шохи) Ўрта Осиёга эрамиздан олдинги 6-юзйилликда (550) босқи ёпган.

Милодий 8-аср бошида форслар араб босқинчиларига дум ўлароқ Туркистонга яна босқи ёпишди,

Ёвуз ниятда.

Қилич билан…

Ўша замонлардан бери Аҳамон қаттоллари ва араб думлари Турк нон- тузини еб, кўпайиб келаяпти.

Ўша замонлардан бери эронча атамалар барг ёзиб келаяпти.

Ул замонлардан олдин бу ҳур тупроқда Эрон зоти яшамаган. Буни ҳатто ашаддий форспараст академик Бобожон Ғофуров ҳам ўзининг “Таджики” китобида очиқ ёзган:  “Иранский племена появилсь в Средней Азии,придя с терреториии Ирана”.

“Кеш” атамаси эса форс келгиндилардан кўп юз йилликлар аввал Туронда пайдо бўлган. Фикримнинг исботи учун иқтибослар келтираман:

“Сак, скифларнинг тарихий, ижтимоий ҳаёт тарзи, яъни сак ҳақонларининг ҳукумронлик даври Эрон шохи Доро 2 босқинига қадар минг йиллар аввал юз берган”.

                                                                                                                                                Герадот

“Эрон гуруҳлари Туронда пайдо бўлмасдан минг йиллар аввал Туронда туркларнинг аждодлари яшаб келганлар”.

                         Абу Райҳон Беруний, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китоби.

“Эрон тилларининг ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлиниши уларнинг ҳозирги жўғрофик ерларига тўғри келмайди. Эски замонда уларнинг жойлашувию тилнинг бўлиниши ҳам ўзгача бўлган. Фақат ўрта юзйилликларда тожиклар олдинги ватанларидан араблар босқини сабаб, ҳозирги ҳудудларга (Туркистонга) келиб қолган”.

                                                                                                   Стеблин- Каменский, қадимшунос.

Аҳамонийлар, Макдунлилар ( Александр Макадонский милоддан аввалги 334 йилда Граник дарёси бўйидаги жангда Эрон шохи Доро қўшинларини ер этади, Аҳамонийлар салтанатига узил-кесил барҳам беради)араблар, мўғуллар, ўрислар босқинларини бошидан кечирган Китоб маркази ортда қолди.

 Қоронғиликни ёриб ёнаяпмиз. Мен Қаҳрамонни саволга тутдим:

– Узунқир Оқсувнинг ўнг қирғоғида жойлашганми?

– Ҳа.

– Адашмасам, Маркварт, Массон, Бартолд, Саъдуллаев, Пугаченковаларнинг ҳам фикрлари шундай, шунга яқин.

– Мен уларни ўқимаганман. Аммо ўнлаб гектар ерни ўз ичига олган Узунқир қалъаси ўрнини қадамма-қадам кўздан кечирганмиз. Бир эмас, бир неча марта. Шовруқ аканинг қистов, қизиқуви билан. Ўзимизча қалъа девор изларини, дарвоза ўринларини ахтарганмиз. Тополмаганмиз. Орадан неча минг йиллар ўтиб кетган-да. Фақат турли сапол идиш синиқларига дуч келганмиз. Бизнинг кўзимизга улар антиқа ва азиз бўлиб кўринган. Ўшанда Шовруқ ака менга шундай деган эди:

“Менимча, бу дунёда ҳеч нарса сир бўлиб қолмайди. Тангри таоло эскидан-эски бу тараққиётни келажак авлодга етказиш учун бирон из қолдиради. Замон келади. Қадимшунослар буни топадилар. Фақат уларни бу хайрли ишга даъват этувчи ва ҳам етарли маблағ билан таъминловчи ҳукумат керак бўлади. Ҳозирча бизда бундай ҳукумат йўқ. У пул йиғиш ва омонат жонини сақлаш билан овора…”

Замон жуда нозик эди. Сал гапга  “Борса келмас”… Қўрқиб кетдим. Шовруқ ака буни сезиб, сездирмасликка олган. Мен атрофга алангларканман,у сўзида давом этган:

“Ҳозирча биз Узунқир қалъасини у, бу манбаларга ва ўз иқтидоримизга таянган ҳолда тасаввур қиламиз. Ҳозирча… Бироқ унинг илдизи одам Ато, Момо Ҳаво даврига бориб тақалади. Сув бор жойда ҳаёт бўлади.

Киш номи ҳам ўша замонда яралган.

(давоми бор )

Муаллиф: Эврил Турон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон “бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг қурултой лавҳалари ва сабоқлари!

  Халқ  ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРУЛТОЙ ЛАВҲАЛАРИ ВА САБОҚЛАРИ!     ...

Ўзбекистон “бирдамлик” халқ демократик партиясининг дастури

Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400