СУРХОНДАРЁНИНГ САРИОСИЁ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ДИҚҚАТИГА!!! МАКТАБ ЮЗИНИ КЎРМАЁТГАН БОЛА

СУРХОНДАРЁНИНГ САРИОСИЁ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ДИҚҚАТИГА!!!  МАКТАБ ЮЗИНИ КЎРМАЁТГАН БОЛА

Биз мақтанишни, умуман бошқаларга яхши кўринишдек иллатни қаердан бунча юқтириб олганмиз, билмайман. Аслида, бошқаларга яхши кўриниш иллат эмас. Лекин мақтовлари оширилиб ёзилаверса, бошқа тараф ҳаётда унинг тескари ишлари  олдингдан чиқса, ўша мақтовдаги киши кўзингга ёмон кўриниб кетар экан.

Мен ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокими Асқарали Жўраевнинг бир ўқувчининг кундалигини текшириб, ота-оналар қўл қўядиган жойга ҳоким қўл қўйиб берганини, ундан фахрланиб кетган ўқувчининг суратини кўргандим. Бу ҳокимнинг ажиб ишларидан атрофга кўз-кўз қиладиган хабар эди.

Келиб-келиб, тасодифан, шу ҳокимнинг туманидан бўлган бир болакай ҳеч мактабга бормай,Тошкент вилоятида юргани эътиборимни тортди…

Сурхондарёнинг Сариосиё тумани Қорасув қишлоғида доимий яшаш манзили бўлган,1980 йил август ойида туғилган Санобархон Йўлдошованинг ўн бир ёшли ўғилчаси, Исломов Озодбек Ойбек ўғли, 2007 йил 16 июнда туғилган. Озодбек Исломов ўн бир ёшга тўлади. Лекин бирон марта мактаб юзини кўрмаган.Бошланғич таълимни ҳам олмаган экан.

Мақтанчоқ ҳоким бу болакай ўзининг туманида борми, йўқми, бутун бошли оила қаерда яшаб юрибди, умуман билмаса ҳам керак.

Оилаларнинг порокандалигига ҳокимлар энг кўп бош айбдор бўлиб келаётгани бугунги кунларда сир бўлмай қолди. Чунки, оилавий узоқлашишларнинг бош сабаби, кўпинча етишмовчилик.  Ҳокимият томонидан оддий эътибор берилса, ҳаммаси яхши бўлиши мумкин бўладиган ишлар, аслида. Мана шу оилага ҳам бирор турар жой, ўз меҳнатлари билан кун кўрадиган бирор юмуш томиб берсалар, ўзларини ўзлари эплаб юрган,бошқа шаҳарларда сарсон-саргардон, турлича, ҳам ишини қилиб, ҳам  маломатини эшитишмаган бўлар эди.Ўзининг қариндошлари, яқинлари олдида инсон кўнгли тинч, хотиржам яшайди,яна.

Ўзини халқнинг отаси қилиб кўрсатаётган ҳоким балки, яхши ниятлар билан хайрли ишларни ростан, қилиб юргандир. Лекин бу оиланинг машаққатли ҳаёти олдида, баърибир ҳоким айбдор бўлиб чиқади.

Ушбу мавзуни бу оилага зўдлик билан ёрдам беришларини сўраб ҳам кўтариб чиқаяпмиз.

Санобар Йўлдошованинг турмуш ўртоғи, Озодбек Исломов  Ойбек ўғлининг отаси  Исломов Ойбек Каримович Россияга етти йил олдин кетиб, дом—дараксиз кетган.

Санобархон Йўлдошова икки фарзанднинг онаси. Йўқчилик, тирикчилик машақатларини тортолмасдан яшаб келаяпти. Аввал ўзининг туманида боғчада ишлаган. Боғча ёпилиб қолгач, тирикчилиги ўтмаган. Қайнонаси билан жанжаллашмаган. Лекин қайнонаси уйида тўрт- беш хонаси бор ҳовлиси бўла туриб, Санобарнинг болалари билан яшаб қолишига рухсат бермаган. Санобар борай деса онасининг уйини ҳам сотиб юборишган. Онасию ўгай отаси вафот этиб кетишган.

Санобарнинг паспорти ҳам йўқ. “Бир ҳужжатим бўлса, Россияга кетардим, болаларимни ҳам олиб кетардим”,-дейди, ўкинч билан.

Санобарга саволлар бераяпману, тўғриси йиғлаб юборишдан ўзимни зўрға тийиб турибман. Чунки, нафаслари ораларига, бутун сийратига мунг, дард, машаққат қат- қат йиғилиб қолганини англамасдан ҳеч иложи йўқ.

– Озодбек ҳарфларни танийдими?, – сўрайман.

– Ҳа, тўлиқ бўлмасада озроқ билади, опачаси баъзида ўргатиб туради.

– Озодбек ақлли ва мўмин бола эканлигини кўп кузатганман, Санобар. (Санобар менга қўшни). Лекин бу йигит ўқиши керак. Илмсиз, бу замонда жуда оғир бўлади ҳаёти.

– Опа нима қилай? Ўзимнинг ҳам ҳужжатим бўлмаса. Сурхондарёга бориб келишга ҳам пулим йўқ. Қизим учун ўтган йили зўрға бориб паспорт олиб келгандим.

Санобар Йўлдошованинг катта фарзанди энди ўн саккиз ёшга чиққан. Хўжамуродова Гулсара, 2000 йил 1 январда туғилган. Ҳали гўдакдек қизнинг болачаси ҳам бор.

– Қизингиз турмушга чиққанми?

– Ҳа, бир набирам бор. Қизим, куёвим мен билан туради. Куёвим ойликли ишда ишлайди. Ойлигининг тайини йўқ. Ўзидан ортмайди. Йўлкирасига ҳам мендан олади. Ичади…

Санобар Йўлдошова онаси тирик пайтида Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек  санаторияси томонларидаги “Дачалар” деб номланадиган овлоқ маҳаллада, бировнинг мол-сигирларига қараб, яшаб келаяпти. Яшаш жойи ҳам, бир пайтлар вагонни уй қилиб созлатилган “уй”да яшайди.

Эртадан кечгача мол-ҳолнинг тезаги билан ўралашади. Ўтини беради, сувини беради. Далага олиб чиқиб боқади. Арзимас сутини соғиб олади. Шу сутни уйнинг эгаси, ҳайвонларнинг ҳам эгаси литрини минг сўмдан сотиб олиб, шу пулга Санобарнинг оиласи учун егулик олиб келиб беради. Набираси қишда шамоллаб қолганда ҳам озроқ дориларга ёрдам бериб юборган.

– Бошқа яна ёрдам бериб турадими?

– Ҳа ичимлик суви бу ерда муаммо, машинасида ташиб олиб келиб беради.

– Бошқа яна ёрдам берадими?, – яна шу гапларга ўралишиб сўрайман. Чунки, ўзим ҳам қишлоқнинг қизиман. Ҳар бир ҳайвонни боқиб парваришлаш осон иш эмаслиги менга кундай равшан. Яна етти саккиз сигиру буқалар тарбияси эркаксиз, аёлнинг ўзи бошқариши оғир иш.

– Ҳа баъзида ўз ёнидан озиқ-овқатимизга қарашади.

Лекин, ўтган йилларда бир молини арқон тортиб қолган, у чуқурга тушиб кетиб бўғулиб ўлиб қолганида, мен бир йилга текин ишлаб бердим.

– Бошқа жойдан иш тополмагансизда-а?

– Менинг ҳужжатим йўқ. Қизимнинг ёш боласи бор. Бирон жойда турсак ижара пули тўлашимиз керак.

– Бирон жойга мурожаат қилмадингизми, қийналиб қолдим, фалон, фалон деб?

– Қандай ёзишни, қаерга ёзишни билмайман.

– Қиш ойларида печка ёқиб чиқдингиз. Ўтиннни доим қизингиз қилиб ўтирганини кўрардим. Узр, бировнинг оиласига аралаш яхши эмасу, куёвингиз қилиб берса бўлмайдими? Эркак киши аёлнинг оғирини қилиб бериши керак эмасми?

– Тошкентлик куёвим, ўтин қилишга йўқроқ…

– Озодбек поччасидан қўрқади шекилли, итнинг катагида яшириниб ўтирганини кўп кўриб қоламан.

– Ҳа, поччаси ичиб келганда жанжал чиқаради. Озодбек шундан қўрқади.

– Эх…Худойимай! Бу ҳаётнинг нимаси Озод, Ҳур?, – ўзимга ўзим чидолмай кетиб гапираман. Бу тутқинликдан баттар ҳаётни олдиндан билиб, боласига орзу ҳавас билан Озодбек қўйишганмикан-а?!

– Санобар, сизга иш топиб беришса, уй билан таминлашса, Сариосиёга кетармидингиз?!

– Албатта кетардим. Бировнинг ҳам ишини қилиб, ҳам қошдан қовоғига қараб ўтириш роса жонимга тегиб кетган.

– Ҳа, айниқса Озодбекнинг вақти ўтиб кетаяпти. У мактабга бориши керак.

Одамлар қўша –қўша машина йиғиб, хирмон –хирмон озиқларни уюб олиб, дастурхонига тўкиб-сочиб тўй қилишаяпти. Туғриқхонадан уйига келаётган чақалоққа карнай- сурнай чалиб, минг микробларни мурғак чақалоқнинг атрофига тўплаб, улкан харажатлар уммонига кўмилиб, тўй қиладиган макон ҳам Ўзбекистон. Лекин бир ҳамюрти, ҳамқишлоғи, хорлик ва чексиз машақатлар дарёсига “чўмилиб “ ўтирибдию, парвои палак юрт ҳам Ўзбекистон!

Сурхондарё вилояти,Сариосиё тумани ҳокими ростан халқнинг отаси бўлса,бундай фақр эгаси Санобархон Йўлдошовани излаб топади ва унинг оиласига, мактабга бормаган ўғилига ҳам алоҳида эътибор ва ғамхўрлик қиладилар, деган умид билан ушбуларни оққа кўчирдик.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ,САРИОСИЁ ТУМАНИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИГА,

СУРХОНДАРЁ ҲОКИМЛИГИГА ,

САРИОСИЁ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИГА,

САРИОСИЁ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАШКИЛОТИГА,

ҚОРАСУВ ҚИШЛОҒИ МАҲАЛЛАСИ РАИСИ

ВА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШЛАРИГА

Ушбу мурожаатимиз етиб боришини умид қилиб қоламиз.

Санабархон Йўлдошрванинг оиласига теўлик билан ёрдам беришингизни сўраймиз.

Унинг фуқаролик ҳужжатини тўғрилаб, турар жой ва иш билан таъминлаб, моддий шароити яхшиланиб олгунча уларнинг ҳолидан хабар олишингизни илтимос қилиб қоламиз.

Суҳбатга тортувчи: Гулзамон Акбар.

Телефон номерим: 998935774105.

Хўжамуродова Гулсаранинг телефон номери:998949309653.

Санобар Йўлдошованинг бугунги яшаб турган манзили:

Тошкент вилояти,Зангиота тумани, Назарбек санаторияси йўлидан кириб кетадиган  “Дачалар”(расмий номи бошқа) номли маҳалла. Одил ака хонадони.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон-қозоғистон чегараси орқали қурол-яроғ олиб ўтишга уринишди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон божхоначилари қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълум ...

Қӯнғиротлар фақат қозоқ халқига  мансубми?

Ҳар бир халқнинг ӯтмишда уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ӯтиб, халқ сифатида шакллангани яхши маълум. Масалан, ҳозирги Америка халқи турли халқларнинг қӯшилишидан қайта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400