Тожикистонлик киши Россияда муддатни ўтаб чиқди, бироқ уйигача етиб бормади: таксичини ўлдирди

Тожикистонлик киши Россияда муддатни ўтаб чиқди, бироқ уйигача етиб бормади: таксичини ўлдирди

24 март куни Тожикистонда Аштлик Шамсиддин Шодиматов йўлкира ҳақи устида келиша олмаган такси ҳайдовчисига пичоқ билан ўлимга олиб келган жароҳат етказди. Хўжандлик 58 ёшли Ўктам Содиқов Аштдаги туман касалхонасига олиб келинди, лекин операциядан сўнг вафот этди.

Ашт туманидаги манба Понгоз жамоати аъзоси Шамсиддин Шодиматов яқинда Россияда 4 йиллик қамоқни ўтаб чиққани ва ўтган шанба куни озодликка чиққанидан сўнг Хўжандга келгани, туғилган қишлоғи Понгозгача такси олганини хабар қилди.

«Хўжандда у 200 сомонига такси ёллади. Бироқ, улар уйга яқинлашганда, улар ўртасида йўлҳақи устида тортишув келиб чиқди. Шодиматов ҳайдовчини чеккага олиб ўтиб, унга бир неча марта пичоқ урди», – деди манба.

Унинг сўзларига қараганда, ҳодиса шоҳидлари яраланган ҳайдовчини дарҳол қишлоқ касалхонасига олиб борган, у ердан эса уни туман касалхонасига олиб кетишган ва ҳайдовчи шу ерда вафот этган.

Шоҳидларнинг фикрига кўра, жанжал йўл жуда узоқ бўлгани ва ўтиш қийн бўлган йўлларни босиб ўтшга тўғри келгани боис, ҳайдовчи келишилган йўлҳақи устига қўшимча ҳақ беришни талаб қилганлиги учун юзага келган бўлиши мумкин.

Жиноятда гумон қилинувчи милиция ходимлари томонидан 25 март куни ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, тергов бошланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон республикаси мустақилликдан кейинги йилларга берилган номлар

1991 - " Aлишeр Нaвoий " йили. 1992 - " Ҳaмширaлaр " йили. 1993 - " Aҳмaд Яссaвий " йили. 1994 - " Мирзo Улуғбeк " йили. 1995 - " Ибн Синo " йили. 1996 - " Aмир Тeмур " йили. ...

Ўзбекистонликлар энди россияда таксичилик қила олмайди

Россия давлат Думасида иккинчи марта ўқилишда қабул қилинган қонунга кўра, бундан буён Россияда чет эл капиталига ёки чет эл капитали билан шерикликда аҳолига такси ...

Душанбе шаҳар мэри рустами эмомалининг сохта саҳифасининг келиб чиқишини текширмоқда

Душанбе мэрияси Тожикистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб Фейсбукда пойтахт ҳокими Рустами Эмомалининг сохта саҳифасининг келиб чиқишини ўрганиш борасида илтимос ...