Бу даражага келишимизга ким айбдор?

Бу даражага келишимизга ким айбдор?

СССР даврида ишсиз қолган фуқаронинг уйига уч-тўрт кун ичида уч Ҳанка нозири келиб, уни иш билан ихтиёрий мажбурий таминлаган экан.

Ўша пайтлар ойлик иш ҳақи ҳам етарлича бўлган. Ҳозирги кунда ишсизлик биринчи ўринда бўлиб, хорижга иш излаб кетувчилар жуда кўп!

Улар орасида ёлғон ваъдаларга учиб террористик гуруҳларга кириб қолгани қанча, қулликка мажбурлангани қанча, меҳнат шартномасисиз, оғзаки келишув билан ишлаб ойлик ололмагани қанча, миллатчиларнинг қўлида жон бергани қанча, фоҳишаликка чиқиб кетгани қанча?!

Бундай бўлмаслиги учун давлат иш ўринлари яратиши керак дейдиган бўлса, энг аввало мансабдорлар бозор иқтисодиёти шароитидамиз, тадбиркорлик қил, фермерлик қил, иш ўрни ярат баҳоналари билан қутулишади.

Тадбиркорлик қилиб иқтисодинг яхшиланса, ҳисоб рақамингда пулинг кўпайса, мажбурий ҳомийлик, қўшимча тўловларни кўпайтириб, ривожланишга қўйишмайди.

Мабодо ҳақингни талаб қилиб тортишгудек бўлсанг текширув ўтказиб бир йўла банкрот қилишади!

Хўш шу даражага келишимизга ким айбдор?

Муаллиф: Зафар Ҳандамов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“водопроводнинг лойқа сувини ичиш хавфли”

  "Мана сизларга Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги водопроводдан келадиган сувнинг аҳволи. Бу ахир ичимлик суви-ку! Ҳеч кимнинг иши йўқ. Халқ қандай ...

“ўзбекистонда валюта қора бозори бор эди, энди бензин қора бозори ҳам бор”

  "Бугунги кундаги яна бир оғриқли нарса - бу Сурхондарё туманида АЁҚШларда бензин тақчиллигидир. Тадбиркорлар бензинни сунъий равишда қўлга чиқариб, 4-5 минг сўмга ...