Андижонда ўқитувчилар мактаб учун арча кўчати сотиб олишга мажбурланмоқда

Андижонда ўқитувчилар мактаб учун арча кўчати сотиб олишга мажбурланмоқда

Андижоннинг Бўз туманида ўқитувчилар ҳокимлик босими остида ўзлари ишлайдиган мактабларни ободонлаштириш учун арча кўчатларини бозор нархидан бир неча баравар баланд нархда сотиб олишга мажбурланаётганликларини айтишмоқда. Озодликка маълум бўлишича, Бўз туманига ободонлаштириш мақсадида жами 300 дона арча кўчати Андижон вилоят ҳокимлиги тарафидан ажратилган. Мактабларга эса, ҳар бир донасини 20 минг сўмдан олиш тайинланган.​

Андижоннинг Бўз туманидаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи Озодлик билан суҳбатда бозорда донаси 3 минг сўм бўлган арча кўчати мактабларга 20 минг сўмдан сотилаётганини айтди.

– Мактабимиз ҳовлисига арча кўчатлари олиб келинди ва директор мажлис қилиб¸ ҳамма иккитадан кўчат олиши керак. Донаси 20 минг сўм. Ҳозир нақд тўлайсизлар ёки ойлигингиздан чегириб қолинади, деди. Директорни ҳам тушунса¸ бўлади уни ҳоким мажбурлаган. Лекин алам қиладиган томони бозорда 3 минг сўм турадиган арча мактабларга 20 минг сўмдан сотиляпти, пулини биз тўлар эканмиз¸ – дейди бўзлик ўқитувчи.

Бўздаги бошқа мактабнинг ўқитувчиси ҳам арчалар уларга мажбурлаб сотилаётганини тасдиқлади.

– Мактабларга ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун пул ажратилмайди. Мактаб директори ўзимиз, ўз ҳисобимиздан қилишимиз керак, экан деди. “Ўзимиз бозордан арзонроқ олиб келиб эксак бўлмайдими”, десак директоримиз, йўқ ҳокимликни арчасини экишимиз керак, бозордаги бўлмайди, деб айтди, – дейди бўзлик ўқитувчи.

Озодлик суҳбатдошлари мактаб раҳбарларини арча кўчати сотиб олишга мажбурлаш орқали маҳаллий ҳокимликлар бир ўқ билан камида икки қуëнни ураётган бўлишини тахмин қилишади.

– Бозорга чиқсангиз¸ бир туп арча 3 минг сўм. Бизга 20 минг сўмдан сотиляпти. Ҳокимлик бир ўқ билан икки қуённи уряпти. Кўчатни 9-10 баравар қиммат сотяпти, мактабларни ҳам ўқитувчилар ҳисобидан ободонлаштиряпти, – дейди бўзлик ўқитувчи.

Озодликка маълум бўлишича, Бўз туманига жами 300 дона арча Андижон вилоят ҳокимлигидан ажратилган.

Лекин, Бўз туманидаги мактабларга мажбуран сотилаётган арча кўчатларини ҳокимлик айнан қайси агрофирмалар¸ қандай нархда¸ қайси давлатдан сотиб олганига оид маълумот йўқ.

Озодлик бу ҳақда изоҳ сўраб Бўз тумани ва Андижон вилояти ҳокимлигига боғланди.

Лекин, ҳоким ёрдамчилари бу ҳақда изоҳ беролмасликларини айтишди.

Ўзбекистонда ўқитувчилар мактаблар учун арча кўчати сотиб олишга мажбурланиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ.

Ўтган йили Хоразмнинг Шовот туманидаги мактабларда ҳам ўқитувчиларга арча кўчатлари мажбурлаб соттирилган. Кузга бориб эса кўчатлар қуриб қолган.

Мактабларда сарғайиб қуриган арчаларни бўяш учун ўқитувчилардан яна пул йиғилган эди.

Мақола “Озодлик” сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳриддин исомов тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилди

Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ...

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар тўлов эвазига иш стажи олиши мумкин

Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳам эндиликда пенсия тўланиши мумкин. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати ...

Ўзбекистонда интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  Ўзбекистон Ҳукумати қарори қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400