Wi-Fiсиз ҳаёт сайёҳлар учун зерикарли

Туризм соҳаси давлат номини оламга энг тез ва жадал тарзда тарқатувчи соҳа. ХXI асрда бу соҳа жуда кучли ривожланмоқда. Дунё бўйича туризмдан тушадиган маблағ нефть ва автомобиль экспортидан кейинги учинчи ўринни эгаллар экан.

Бутунжаҳон туризм ташкилотининг маълумотига кӯра ХXI асрда туризм индустрияси ўсади. 2020 йилга келиб дунёдаги сайёҳлар сони 1,6 биллион бирликни ташкил этади.

Сиз қайси давлатга саёҳат қилган бўлардингиз?

Сингапур, Хитой, Саудия Арабистони, Америка, Европа давлатлари ва ҳ.к. Эътиборли томони шундаки, ҳозир кӯпчилик Осиё мамлакатларига саёҳат қилишни ёқтиради (хусусан, Европа ва океанорти давлат сайёҳлари). Сингапур туризм орқасида жуда ривожланган ва сайёҳлар ҳисобига кун кўрувчи мамлакат ҳисобланади. Нархлар жуда қиммат бўлишига қарамай келувчи сайёҳларнинг чеки йўқ.

Мен буни янгилик сифатида айтаётганим йўқ албатта. Агар сиз Сингапур давлати ҳақида маълумотга эга бӯлмасангиз интернетдан у ердаги осмонӯпар бинолару мӯъжизали, ҳар қандай киши тассавур қила олмайдиган манзаранинг гувоҳи бўласиз.

Замон талаби шуки, изланган ва ҳаракатда бўлган, албатта, ғолиб бўлади. Бу одамзод пайдо бўлган пайтдан бошлаб келаётган нарса ва охирзамонга қадар ўзгаришсиз қоладиган исбот талаб қилмайдиган тушунча.

Юқорида номи тилга олинган давлатларнинг туризм соҳаси билан мамлакатимиздаги туризм солиштирилса, юртимиздаги туризм соҳаси замон талабига жавоб бермаслиги яққол ойдинлашади.

Тӯғри, Ўзбекистон сайёҳлик бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб олган давлат. Лекин, шундай бӯлса-да, бу соҳада амалга оширилаётган ишлар бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Туризмни жадал ривожлантириш» ҳақидаги қарори ва оқилона сиёсати ҳамда чегарани очиб қўшни давлатлар билан алоқаларни тиклаши ва ҳар қандай ортиқча, даҳмазали ҳужжатлар тӯлдирилиши каби нуқсонларнинг аста-секин ҳал бӯлиши, юртимизга келувчи сайёҳларнинг сонини ўтган йил билан солиштирганда сезиларли даражада ошишига замин ҳозирлади.

Сабаби бундан олдинги йилларда қўшни давлатлардан келган сайёҳлар кўп учрамасди. Кўпчилиги инглиз ёки француз ё америкаликлар бӯларди.

Ўтган куни қўшни қозоғистонлик сайёҳ билан танишиб қолдим. Журналист экан. Суҳбатлашдим.

 – Ўзбекистонга биринчи бор келишим. Ёшим 25 да. Ӯзбекистон ҳақида авваллари кӯп эшитганман, аммо бу даражада деб тассавур қилмагандим.

– Сизга Ўзбекистон қайси тарафи манзур келди?

– Ҳамма тарафи. Албатта, бизнинг менталитетимиз, урф-одатимиз бир-биридан унча фарқ қилмайди. Аммо менга Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳарлари жуда ёқди.

– Яна қайси шаҳарларида бўлдингиз?

– Ҳозирча шу уч шаҳарда бўлдим. Келгусида бошқа шаҳарларни кўришга албатта, келаман. Шу пайт сайёҳнинг телефонига тинмай смслар кела бошлади. У шунчалик хурсандлигидан гапириб юборганини сезмай қолди.

“Телефонимнинг интернети ишлаб кетди” деди. Тошкентнинг Қозоғистонга яқинлигидан баъзи жойларида шундай ҳолатлар кузатилади.

 – Хурсанд бўлиб кетдингиз?

 – Ҳа, 5 кун бўлди интернетга кирмаганимга, – дея меҳмон шошилиб таксига ӯтириб, юрти томон жўнаб кетди.

 5 кун Ўзбекистонда бўлиб биронта жойдан Wi-Fi интернет тизимини топа олмаган меҳмоннинг ҳолатини тушуниб ажабланмадим. Самарқанд, Бухорони айтмаганда Тошкентнинг ўзидан бу тизимни топишнинг имкон кўрсаткичи жуда паст.

Топган тақдирда ҳам парол бўлади. Бу муаммо сайёҳларни ташвишлантиради. Биз бу ҳақида, яъни замон талабига жавоб бера олувчи туризмимиз хусусида келгуси мақолада батафсил тӯхталамиз…

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари нархи яна оширилмоқда

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ҳам оширилади, дея ёзмоқда “Кун.Уз” нашри. Бу ҳақда ҳукуматнинг 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва ...

«долларга қарши уруш». дунёнинг энг қудратли валютасининг ўтмиши ва келажаги

Куни кеча The Bell Россия ҳукумати иқтисодиётни доллардан халос қилиш учун лойиҳа тайёрлаётгани ҳақида хабар қилди. Хабарда таъкидланишича, бир-икки ҳафтадан сўнг у РФ бош ...

“биз давлат ишчилари пластик картага қаердан шакар топайлик?”

  "Хива шаҳрининг бозорларида шакар нархи кундан-кунга кўтарилмоқда. Халқ қишга қандай қилиб заҳира қилишни билмаяпти. Айни мевалар пишиқчилиги пайтида шакарнинг баҳоси ...