“Мега сумалак” эмас халқаро анжуманлар Ўзбекистон нуфузини оширади

Наврўз байрами арафасида Марказий Осиё давлат раҳбарлари иштирокида минтақавий йиғилиш бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда Туркманистон президенти Қурбонгули Бердумухамедов қатнаша олмади. Туркманистон президентининг мазкур саммитда иштирок эта олмаслигига доир хабар тарқалгандан кейин интернет тармоқларида турлича фикрлар тарқала бошлади.

Ушбу мавзуга оид ҳатто сиёсатга алоқаси йўқ кишилар фикр билдирдилар. Кимдир туркманистон президентини саммитга “атай келмади” – деса, яна кимдир “бундай учрашувларни ўтказишнинг мутлақо фойдаси йўқ” – деган фикрларини илгари сурдилар.

Ушбу масалани четдан кузатсангиз, Туркманбошининг саммитга нима учун кела олмагани сабабини тушунгандек бўласиз. Қирғизистонлик сиёсатшунос Марс Сариев Туркманистон президентининг саммитда иштирок этмаганига “АҚШ билан Россиянинг Ўрта Осиё учун талашиши, бу масалада Қурбонгули Бердумухамедов тенгликни сақлашга уриниши”ни биринчи сабаб сифатида кўрсатади. Сиёсатшуноснинг айтишича, “Бердимухамедов Москва ва Вашингтон ўртасида қолишни истамайди. Туркманистонга Афғонистон томондан келадиган хавф-хатарларни бартараф этиш учун Россиянинг қурол-яроғи сув ва ҳаводек зарур”.

Россиялик сиёсатшунос Александр Князев: “Туркманистоннинг ҳозир Ўрта Осиё давлат раҳбарлари билан учрашишдан фойда йўқ. Сабаби уларга инвесторлар керак. Ҳозир Туркманистоннинг иқтисодиёти танг ҳолатда. Бу масалада Ўрта Осиё давлатлари ёрдам бера олмайди.

Ўтган ҳафтада Тошкентда бўлиб ўтган ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияни таъбир жоиз бўлса, Астана саммитининг давоми десак бўлади. Ушбу халқаро конференцияси Афғонистон масаласи муҳокама қилинди. Афғонистон масаласи ижобий ҳал қилинмагунча Туркманистон давлати хам безовталик вабосидан айрилмайди.

Бизнинг ҳукуматимиз шундай халқаро даражадаги конференцияларни, илмий музокораларни тез-тез ташкиллаштириб туришса, Ўзбекистонни ҳам кўплаб мамлакатлар яхши билиб оларди. Туризм соҳаси ҳам жадал равишда жонланарди. Инвестиция ҳам шу сингари ҳолатлардан кириб келадику ахир. Ҳар-хил бўлар бўлмас “рекордли ош”, “мега сумалак” сингари нарсаларга беҳуда маблағ сарфлагунча мунтазам равишда мана шундай тадбирлар уюштирилса Ўбекистонимизнинг нуфузи халқаро доирада янада ошиб блорарди.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: болалар билимни сотиб олишмоқда

Тожикистонда давлат Конституциясига зид равишда ва фуқароларнинг конститицион ҳуқуқлари оёқ ости қилиниб, ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари билимни сотиб олишга мажбур ...

Қадоқланган пластик идишлардаги сув хавфсизми?

Қадоқланган пластик идишлардаги сув хавфсиз ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият юртдошларимиз водопровод қувуридан келаётган сувни ичмай, бевосита пластик идишлардаги сувни ...

Йўлаклар  қаерда тугайди?

Нега шаҳар ва қишлоқларимизда  йўлакларни ҳар ким ўз билганича тўсмокда? Инсон қулайликга интилади. Бу, албатта, табиий. Шундай қулайликлардан бири-йўл ёқаларига  йўлаклар, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400