“Аҳмадбойнинг акахони” эканлиги айтилаётган МХХ зобити ушланди

Собиқ МХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси бошлиғи Мансур Мирзаев, устидан очилган жиноят иши доирасида, ушланди. Мирзаев судгача ҳибсда сақланадиган бўлди.

Бу маълумотни сиздирган ИИВ мулозимининг айтишича¸ Мирзаев Ички ишлар вазирлиги оператив ходимлари томонидан 20 март куни эрталабдан кечқурунгача ўтказилган махсус рейд давомида ушланган 25 шахснинг биридир.

Суҳбатдош таъкидича¸ Мансур Мирзаев мамлакат собиқ Бош прокурори Рашитжон Қодиров ва Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ 1- ўринбосари Мирағлам Мирзаев устидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланган. Мансур Мирзаев Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мирағлам Мирзаевнинг укаси Мираъзам Мирзаевнинг ўғлидир.

Ўзбекистон прокуратурасидаги мулозимнинг айтишича, Мансур Мирзаев “Жиноят Кодексининг 205- моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210- моддасида (Пора олиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда.”

ИИВ мулозимининг айтишича¸ Мирзаев “тадбиркорлар мулкини рейдерлик йўли билан тортиб олиш¸ таҳдид қилиш ва ноқонуний тадбиркорликка акаҳонлик қилиш” каби жиноятларда ҳам гумонланмоқда. “Мансур МХХнинг Тошкент вилоят бошқармасида ишлаган пайти Ғазалкент ва Чорвоқдаги кўп тадбиркорларнинг меҳмонхона ва ресторанларини тортиб олиб, қақшатган. Энг қизиғи, пирамидачи Аҳмадбойга кришалик килиб кўп миқдорда пул олиб юрган. Аҳмадбой Мансурнинг пора олиб юрганини қўлга олинган куниëқ ëзиб берган. Аҳмадбой илк қамалган кунлари ëзилган бу кўрсатмалар босди-босди қилинган. Қодиров (собиқ Бош прокурор) ва Мирағлам (Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари) қўлга олинганидан кейин бу масала кўтарилди. Мансурни, асосан, Аҳмадбой пуллари масаласида тергов қилишяпти”¸ – деди мулозим.

Эслатиб ўтамиз, чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоев 2016 йилнинг ёзида қўлга олинган. Турсунбоев “катта дивидент бераман” деб минглаб одамлар пулини товламачилик билан ўзлаштирганликда айбли, деб топилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари декларация қилинади

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда. Президентнинг 2019 йил 27 ...

Диққат: қийноқ  ва  ғайриинсоний   муносабат! жамшид султонов  “иши”

Маъбадлар тобламиш  ўзига башар, Онларин ичинда энг шуми шайтон. Ўликлар устинда машварат, ҳашар, Тоғ келбат йигитлар майити майдон. ...Инсонни таҳқирлаш йўллари кўпдир, ...