Рақамли технология – замон талаби

Рақамли технология – замон талаби

Ўтган сафар айтганимиздек, Ўзбекистондаги туризм соҳасида замондан ортда қолаётган баъзи бир ечимсиз масалалар талайгина. Албатта, бундай муаммолар бирданига ҳал бӯлмайди. Вақт талабига мансуб. Йиллар  ўтиб, сувлар оқиб, қорлар эриб, япроқлар сарғайгунча ўз жойига тушар балки.

Лекин, бу масалалар ечими топилиб, ўз жойига тушгунча кеч бўлиб қолмаса…

Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг киндигида жойлашган, географик томондан қулай ва иқлими жуда яхши мамлакатдир. Ўрта Осиёга саёҳатга чиқмоқчи бўлган ҳар бир сайёҳ Ўзбекистонни четлаб ўтмаслиги аниқ. Сабаби биз жойлашган нуқтадан атрофимиздаги қӯшни давлатларга чиқиш ҳам жуда осон.

Ҳа, бу томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Айни дамда дарвозаларнинг очиқлигини ҳисобга олганда юқори даражада эканлиги шубҳасиз.

Лекин, биз юртимизга келган ҳар бир сайёҳ ёдида қандай формада шаклланаяпмиз?Мана шу савол ҳар доим тинчлик бермайди. Бу савол кўпчиликни қийнаши табиий. Негаки, бизда чет давлатлар билан солиштирилганда озиқ-овқат маҳсулотлари арзон. Бироқ, бу бизда ҳамма нарса арзон ва  давлатимизда ҳамма нарсани топиш мумкин дегани эмас.

Сиз ӯзингиз бирон бир давлатга саёҳатга чиқмоқчисиз, сиз у ерга овқатланиш учун бормайсиз. Тӯғри, шундай кишилар бор, лекин сиз эртаю кеч ишлаб йиққан пулларингизни бир кунга, атиги бир соатли эрталабки нонуштани Римда қилиш учун сарфлармидингиз? Менимча йўқ. Мана шунақа келган сайёҳ ҳам овқат ейиш учун эмас, кўриши учун, билиши учун ва қизиқарлилиги учун келади. Ва сиз ҳам шунинг учун борасиз.

Ҳозирги биз яшаб турган замон талаби, интернет. Тӯғрироғи, ижтимоий тармоқлар замони. Турли хил сайтлар даври. Ҳар бир сайёҳ ӯз кўрган- билганларини, эшитган, туширган расмлари-ю видеоларини шахсий аккаунтида, жонли эфирда ё бошқа пайтда бўлсин, ўз дўстлари билан ўртоқлашишни ёқтирадиган замон ҳозир.

Ҳозирги иқтисодиёт такомиллашкан бир даврда, кўпчилик сайёҳлар ҳамёнбоп ва ҳаммабоп мамлакатларни кезишни ёқтиради.

Бу келтирилган мисоллар, бизни юртимизда ноқулайликлар туғдиришини ўйлаб кўрган ҳар бир сайёҳ келишни афзал кўрмаси аниқ. Аммо бизнинг буюк ўтмишимизни кўриш учун ҳам улар келишга мажбур бўлади.

Барибир биз қачонгача ӯтмишимизни кўз-кўз қиламиз? Ҳар бир нарса ўз вақти билан бўлгани яхши эмасми?! Биз ўтмишимизни янада кучлироқ кўрсата олишимиз керак. Янада ёрқин рангларда намоён этишимиз зарур.

Унинг учун биз замон талабига мос, рақамли даврга ӯтмоғимиз керак. Тўғри, биз кеч ҳаракат қилдик, энди буёғига шошилмасак минтақадаги ўз ўрнимизни бошқа давлат эгаллаб олиши мумкин.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 1 миллиард сўмдан ошиқ пулга сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди. Аризага янги сотиб олинган уй ...

Ўзбекистон:меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг 80 фоиздан кўпининг ота-онаси бор

Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродовнинг ёзишича, яқинда Олий суд томонидан олиб борилган тарғибот ишлари жараёнида Ўзбекистондаги етим болалар ва ота-онасининг ...

Аравондаги сув омбордан 3 метрли ўлик илон топилди

Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятига қарашли Аравон туманининг Тўў-Мўюн овул ҳукуматидаги Жеке-Мисте қишлоғининг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудида, аниқроғи Кампиробод сув ...