ОАВ YouTube штаб-квартирасида отишма қилган аёлнинг исмини билди (видео)

YouTubeнинг Сан-Бруно шаҳридаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган отишмани Калифорния штатида яшовчи Насим Агдам содир қилди. Бу ҳақда Си-эн-эн ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Уларнинг сўзларига қараганда, Агдам Калифорниянинг Риверсайд шаҳрида, шунингдек Сан-Диегода яшаган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу аёлнинг YouTube компаниясига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. CNBC телеканали Агдам 39 ёшда бўлганини хабар қилди. У пистолет билан қуролланган эди.

Аввалроқ Сан-Бруно полицияси отишма уюштирган аёл ўзини ўлдирганини баён қилганди. Ҳужум натижасида бир неча киши яраланган, улардан уч нафари – касалхонага ётқизилди. Яраланганлардан бири оғир аҳволда. Ҳужумнинг важлари ҳозирча маълум эмас, деб баён қилди Сан-Бруно полицияси раҳбари Эд Барберини.

Ҳукуматдагилар бу можаронинг террорчиликка умуман алоқаси йўқ, деб ҳисоблашаяпти.

Аудиолар