Гулистоннинг “кал” кўчалари

Менга Хокимиятда ишлайдиган бир йигит айтиб берган воқеани айтмоқчиман. Хабарларингиз бор Ўзбекистон бўйлаб шахар қуришларда кўп шахарларда дарахтлар қирқиб ташланиб арча ва сосна экиляпти.

Гулистонда ҳам кўпгина кўчалар кал бўлиб қолди. Ясин ва клёнлар кесиб ўрнига янги кўчатлар экиляпти. Зеро ясин ва клён шўрга чидамли, шира тушмайдиган, сояси қалин ва барги кеч кузгача турадиган дарахтлар.

Арча ва сосна шўрга чидаши ҳам мумкин лекин улардан соя кам бўлади, яна қандайдир ботқоқ дарахти ҳам экишди. Гулистонни аввалги номи Мирзачўл бўлганини унутишган чоғи. Фарқи янги экилаётгани чиройли кўринар экан.

Ха майли асосий воқеага қайтсак. Мен у кишини танимайман, исми Усмон, Гулистон истирохат боғида директор экан. Дарахтлар кесиш компаниясида боғдаги дарахтлар ҳам кесилишида дарахт оғдарувчи тракторист ва кесувчиларга қаттиқ гапириб “бу дарахтлар бу ерда катта бўлиши учун 30-40 йил керак бўлади, инсофларинг борми” деб ЙИҒЛАБ юборибди.

Мен буни нимага ёзяпман. Хокимлар ва ҳар хил мансабдорлар тепадан буйруқ бўлди деб ҳар қандай ишни фақат ўзини яхши кўрсатиш учун қилишяпти. Усмон акадай ўз ерига меҳри бор одамлар иқлимга, ер таркибига тўғри келмайдиган ишларни ҳеч бўлмаса нотўғрилигини айтган бўлишарди.

Хокимлар тайинланишидан воз кечиб сайланишга ўтиш керак. Шунда фақат шу ерни биладиган, халқини тушунадиганлар сайланади, чунки у лавозимдан кетса ҳам шу ерда яшайди ва эртанги кунда юзи ёруғ бўлишини ўйлайди.

Муаллиф Хосирхон Нўмоновнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқаро меҳнат ташкилоти: ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйилди

Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўйилди ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига нуқта қўйиш ниятидалар. Бунга Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертлари ишонч ҳосил ...

Амал курсиси ҳар қандай одамни ўзгартиради

Водий халқини ширинсухан, хушмуомала, аскияга уста одамлар, деб биламан. Бошқалар ҳам шундай ўйласа керак. Ҳар ҳолда, довон ошиб келганлар орасидан қўполларини учратмадим ...

Тошкентдаги «оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда. 4 июнь куни 11 киши ...