«ЖАТВА» ФОШ ЭТИЛГАНМИ Ё КАШФ ЭТИЛГАНМИ?

«ЖАТВА» ФОШ  ЭТИЛГАНМИ  Ё  КАШФ  ЭТИЛГАНМИ?

Жиноят ишлари бўйича Тошкент  шаҳар судида  159-модда билан айбланаётган  Бобомурод Абдуллаев, Ҳаёт Насриддинов, Равшан Салаев  ва Шавкат Оллоёровлар  устидан навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди.

Суд бошланиши билан адвокат Сергей Маййоров 12 банддан иборат  асосан тергов жараёнларининг ва суд-экспертиза хулосаларининг ҳаққонийлигига нисбатан ишончсизлик ва эътирозларга асосланган илтимосномасини ўқиб эшиттирди ва суд ҳайъатига тақдим этди.

Қисқа муддатлик танаффусдан сўнг адвокат С. Маййоров  илтимосномаси юзасидан  суд ҳайъати ўз хулосасини баён этди. Унга кўра  илтимоснома қисман, аммо энг  асосий жиҳати қаноатлантирилган эди.

Яъни кейинги судда терговчилар Якубов, Турақулов, Муҳиддинов, Эргашевлар ҳам тергов жараёни ҳақида кўрсатма бериш ва адвокатларнинг эътироз саволларига жавоб бериш учун суд залига чақиртирилади.

Ҳуқуқшунос Аъзам Турғунов ушбу ҳолатни суд ҳокимияти фаолиятидаги жиддий ижобий  ўзгариш дея баҳолади.

Шу пайтгача адвокатлар илтимосномаси  қаноатлантирилмасдан, кўп ҳолатларда рад этиб келинган.

Ҳақиқатан ҳам бугунги суд жараёнида судялар фаолиятида ҳаққонийлик ва адолатли суд образи руҳияти сезилиб турди.

Айбланувчи Р. Салаев, гувоҳлар К. Мусанов, Ч. Абдуллаеваларнинг кўрсатмаларидаги ёлғон фактлар ва гувоҳликлар, суд-экспертиза мутахассисларининг хулосаларидаги чалкашликлар  шу пайтгача тергов ва суд жараёнинг ҳаққонийлигига кўпчиликда шубҳа уйғотган эди.

Аммо бугун суд раиси Зафар Нурматов бошлиқ судяларнинг адвокатлар ва айбланувчилар томонидан билдирилаётган  ҳақли эътирозларига нисбатан адолатли ёндошуви, суд жараёнидаги фаол  ва ҳалол позициялари мазкур жиноий иш юзасидан жуда муҳим ҳақиқатнинг юзага чиқишига сабабчи бўлди.

Айбланувчи Бобомурод Абдуллаев ўзига қарши кўрсатма бераётган Р. Салаевга ва қолган айбланувчиларга тергов жараёнига оид ҳодисалар юзасидан саволлар берар экан,  ўзига қарши тайёрланган бир қанча ҳужжатларнинг сохталаштирилганини исботлаши билан бир қаторда  Ҳаёт Насриддиновнинг ДХХ , яъни собиқ МХХга  хуфяликка ёлланганига оид маълумотларни ҳам тергов жараёнлари  батафсил ёритилган тўпламдан ўқиб эшиттирди.

Шунда маълум бўлдики, “Жатва” лойиҳаси  Бобомурод Абдуллаевнинг хуфя аслияти эмас, аксинча,  терговчиларнинг унга нисбатан оғир жиноий айблов қўйиш ва жиноий иш очишларига сабабчи  бўлган  “кашфиёти” экан.

Ҳаёт Насриддинов   Муҳамад Солиҳ ва унинг бир-неча тарафдорлари билан муносабатда эканлигидан фойдаланиб, Бобомурод Абдуллаев, яъни Усмон Ҳақназаровнинг маълумотлар йиғиш ва уларни тегишли шахсларга узатиш  механизми базасини ишлаб чиқишга ва бу билан МХХ, шунингдек Бобомурод Абдуллаев жиноий иши юзасидан терговчилар иш фаолиятига яқиндан ёрдам беришга розилик билдиради.

Ҳаёт Насриддинов уни интизор бўлиб кутаётган касалманд, муштипар онасининг соғлиғини ўйлабми ё бошқа сабаблар туфайлими (онасининг ўтган суд жараёнларидаги интерьвюсига қараганда Ҳаёт Насриддинов тергов жараёнларида жиддий қийноқларга учраган) ана шундай сохта ва қалтис ишга қўл урган.

Нима бўлгандаям  Бобомурод Абдуллаевга қарши айбланувчилар ва гувоҳларнинг   ёлғон кўрсатмалари  аслида терговчилардан бошланганлигини сир тутишнинг ҳеч иложи бўлмаяпти.  Сохтагарчиликлар барибир очилиб қоляпти.

Аммо прокурор ўз ходимларининг ҳимоясига астойдил отланган. Балки у ўз терговчиларига кўпроқ ишонар.

Кейинги суд тергов жараёнларининг  терговчилар томонидан нечоғли ҳаққоний олиб борилган ё олиб борилмагани  юзасидан  аниқлик киритишимизга асос ва имкон яратади деган умиддамиз.

 Кейинги суд 11 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Муаллифлар:  Дилфуза  Лангар,  Қаҳрамон Маҳмуд,  Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик мигрантлар бўлган 10та автобус омск областидаги чегарада бир неча кун ушлаб турилди

Омск областидаги «Ольховка» божхона постида икки кун мобайнида Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган меҳнат мигрантлари ўтирган 10та автобус икки кун давомида ушлаб турилди. ...

“бек тўпи” бозорининг собиқ раҳбари тоштурмади вафот этди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида бозорларнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши Сарвар Каримов судялиги остида кўрила бошланган эди. Жорий йилнинг 1 апрель куни ...

Бугун: хитой ширкати ўзбекистонга сармоя киргизади; солиқлар камаяди…

https://www.youtube.com/watch?v=SAJOWIzbi44&feature=youtu.be


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400