Эврил Турон: Эртами, кечми адолат тикланади

Эврил Турон: Эртами, кечми адолат тикланади

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини  ўлик ҳолга келтирган, ўнлаб адибларни қатоғон этган (ўттизинчи йиллардаги каби) Муҳаммад Али ағдарилди. Буни асл адиблар байрам қилишияпти. Шошиб … Ундан баттари келишини билишмай…

Хайридин С.нинг қуроли М. Али Уюшмани бозорга ва ишратхонага… айлантирган эди. Бу ҳақда “Дунё ўзбеклари” кўп ёзган. М. Али ҳамма тубан, қинғир ишларни диктаторнинг буйруғи, Хайриддин С…нинг диктовкаси билан қилган…

Илоннинг думи янчилди. Боши турибди. У ўзбек   матбуотини деворий газетага, радио, телевединиясини тўти қушга айлантирган кас: Хайридин С !..

Кино, саънат, маъданият кушандаси, унвонлар даллоли… Хайриддин С… бор экан, уюшма, оммавий ахборот воситаларида ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмайди. Телерадио ҳам эски ҳолича қолаверади. Йигирма йилда бир иш қилмаган, фақат ўз чўнтагига, ўз тўдасига… ишлаган кас энди қиладими?

Уюшма раислигига ҳам Сирожиддин С…ни у етаклаб келди. Сирож С…ни эл танимайди, юрт танимайди.  Ўзбек тилини тайча оҳангда бузиб, чайнаб гапирадиган бу кимса шоир сифатида М. Алидан жуда тубанда туради. У кўчирмачи, шеър ўғриси. Тожик шоири Шерали Лойиқнинг шеърларини ўзиники қилиб китобида нашр эттиргани тўғрисида “Дунё ўзбеклари” уни феълетон қилган.

Сирож С. Каримовнинг маддоҳи эди. Шу сабабли диктатор уни кўтарган. Бу ҳам майли, Сирожиддин Саййид  Хайриддин Султон каби ёт қон. Бундайда

“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси” деган номни ҳам ўзгартириш керак.

Мен тожик элини ҳурмат қиламан. Бироқ Хайриддин Султон каби тўдавозларни эмас. Менинг юртимда гуруҳвозларга, маддоҳларга, ялтоқларга ўрин йўқ. Мен билган асл ўзбек ёзарларининг ҳам фикрлари шундай.

Ойдинларнинг сўзларича, биринчи, иккинчи, учунчи лавозимларда ўзбеклар, ўзбекларга қондош туркилар ва сўнг бошқа миллат вакиллари ҳам (тўдавозлардан ҳоли) ишлашлари мумкин.

Бу- ўзбек юрти!

Бу – Туркистон!

Гуруҳвозлар ўзбек давлатчилигининг юксалишига доим зимдан тўғаноқ бўлиб келган. Бунга тарих шоҳид. Каримов даври ҳам бунга бир мисол.

Диктатор ўлса-да, ҳамон юртда (паспортларида ўзбек ёзилган) унинг ғаддорлари об-ҳаво қилиб келишаяпти.

Маддоҳ, шеър ўғриси Сирожиддин Саййиднинг уюшмада томдан тараша тушгандай пайдо бўлиши ҳам шунинг заҳарли меваси.

Айрим ойдинлар бу фожиага Шавкат Мирзиёев чек қўяди деб умид қилишган эди. Бунга президентнинг “У даврлар ўтиб кетган …” деган гапи асос бўлган бўлиши мумкин.

Ҳар нарсани Тангри билгувчи.

Умид ўлмайди.

Ўзбекнинг ўз миллатини, ўз Ватанини ўйлайдиган ор-номусли йигит–қизлари ҳали  ўз сўзларини айтадилар.

Мен уюшма раислигига сайлов қурилтойи Одил Ёқуб давридагидек очиқ, шаффоф, холис, аралашувсиз ўтишини президентдан илтимос қиламан.

Хайриддин Султоннинг шиншиши…, Каримовнинг қаҳри билан уюшма аъзолигидан (Чўлпон, Фитрат, Қодирийлар ўчирилгани каби) ўчирилган асл ёзувчилар қайта аъзоликка тикланишини президентдан илтимос қиламан.

Эртами , кечми адолат тикланади…

Муаллиф: Эврил ТУРОН

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мичиган университети профессори: “чўлпон ёзган ўзбек тилига қайтиш лозим”

Мичиган университети профессори Темур Хўжаўғли Minbar билан суҳбатда ўзбек жамияти, хусусан, адабиёти, маданияти ва илм-фан соҳасига ташхис қўйди, лотин алифбосини ислоҳ ...

От кишнаган оқшом (қисса) 59-қисм

59 Эртаси эрталаб участка милитсионеримиз келди. Салом йўқ, алик йўқ, остонада туриб сиёсат қилди: — Совет органи сизга ўйинчоқми? — деди. — Эб-ей, биз нима қилдик? — дедим. ...

Юлдузли тунлар-52

ҚУНДУЗ. САМАРҚАНД ИККИ ҚИЛИЧ ОРАСИДА 1 Заррин попуклар билан безатилган оқ туянинг устида маликалар ўтирадиган бахмал соябонли кажавада Хонзода бегим тўққиз яшар ўғилчаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400