Раҳбарлар очиқ мулоқотга, аччиқ ҳақиқатни эшитишга тайёр эмас

Раҳбарлар очиқ мулоқотга, аччиқ ҳақиқатни эшитишга тайёр эмас

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида “Аҳоли ўртасида мавжуд муаммоларни ечиш ва уларга моддий-маънавий кўмаклашиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб, тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Ўткир Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси мутахассиси Барно Одилова, Жиззах вилоят руҳий касалликлар диспансери шифокори Абдураззоқ Умрзоқов ҳамда бошқа идораларнинг масъул ходимлари, олимлар ва соҳа мутахассислари жалб қилинди.

Йиғилишда асосий эътибор фуқаролар соғлигини сақлаш сиёсатини амалга оширишда замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали тиббий кадрларни, шунингдек, илмий даражага эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш, соҳадаги муаммолар ечими ҳамда аҳолига моддий-маънавий кўмаклашиш масалаларига қаратилди. Мазкур масалалар бугунги кунда ниҳоятда долзарблиги алоҳида қайд этилди.

Тадбирда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматда соҳа мутахассисларининг масъулияти, шифо масканларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий асбоб-ускуналардан оқилона фойдаланиш халқимиз орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи қай даражада олиб борилаётганлиги атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, экологик муаммолар авж олган бугунги кунда инсон саломатлигига эътибор ҳар қачонгидан кўра кучли бўлмоғи кераклиги, бу борада соҳа мутахассислари астойдил изланмоқлари лозимлиги, ютуқлар қаторида камчилик ва муаммолар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда иштирок этган ҳуқуқ фаоли Малоҳат Абдуллаева Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси поликлиникасида ҳамда қишлоқ врачлик пунктларида олиб борилаётган ишлар бугунги кун талабига жавоб бермаслигига доир камчиликлар хусусида очиқ-ойдин гапириб, тадбир иштирокчилари диққатини мавжуд муаммолар илдизига қаратди ҳамда бир қатор таклифларни илгари сурди.

Ҳуқуқ фаоли Малоҳат Абдуллаеванинг фикрича, айни чоғда Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида яшовчи аҳоли сони инобатга олинган ҳолда шаҳарчада оилавий поликлиника ташкил этилиши ва шифо масканлари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак. Сўзга чиққан Малоҳат Абдуллаева туманда малакали ҳамшираларнинг иш билан таъминланмаётганлиги, уларга ҳамда ишсиз фуқароларга иш ўринлари берилмаётганлиги, иш штатлари сотилаётганлигини куюнчаклик билан гапирдилар.

Ҳуқуқ фаолининг таклиф ва эътирозлари вилоятдаги соғликни сақлаш муассасалари номидан вакил сифатида қатнашган вилоят руҳий касалликлар диспансери масъул ходими Абдураззоқ Умрзоқовга маъқул келмади. Бунинг натижасида тадбир давомида М. Абдуллаева ва А. Абдураззоқовлар ўртасида даҳанаки баҳс авж олди. Алал-оқибат А. Умрзоқов М. Абдуллаевани ёмон отликка чиқарди. Депутат Ўткир Турсунов баҳслашаётган томонларга тилга олинаётган муаммолар юзасидан алоҳида гаплашиш кераклигини уқтирди. Бу эса, эски тузумдан қолган айрим раҳбарларнинг очиқ мулоқатга, аччиқ ҳақиқатни эшитишга етарли даражада бардош бера олмаслигидан, уларнинг конструктив мулоқотни хушламаслигидан, янгича тизимга мослашолмаётганидан далолат беради.

Дарҳақиқат, иш бор жойда муваффақият билан бирга кези келганда муаммо ва камчиликлар ҳам бўлади. Шундай экан, раҳбарларимиз ҳар бир ишни тўғри ташкиллаштиришда масъулият ва ўз-ўзини назоратни кучайтириш муҳимлигини асло унутмаслиги керак. Ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилишда оддий фуқароларнинг фикрини эшитиш, уларга қулоқ тутиш шарт ва зарур. Бу бугунги кунимизнинг талабидир.

Муаллиф: Қаҳрамонхон Маҳмуд

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистнинг муаммоларни ёритиши жиноятми?

Тўғрисўзликка ошуфталигим ва ҳақ сўзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида ...

Канада россиянинг украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

27-апрелда Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий La Presse газетаси ёзди. ...

Хитойдаги лагерларда уйғур аёллар зўрланяпти

Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400