Ўзбекистонда имомларга текинга уй-жой берилади

Ўзбекистонда имомларга текинга уй-жой берилади

Имомларга ва мусулмонлар диний идорасининг уй-жойга муҳтож ходимларига намунавий уйлар бепул берилади.

Президент 16 апрелда имзолаган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда мана шу нарса назарда тутилган.

Фармонда белгиланишича, мусулмонлари идорасининг диний-маърифий ташкилотлари ходимлари, имом-хатибларга “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақи тўланади.

Бундан ташқари кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойлар сотиб олиниб, текинга берилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қурбон ҳайити байрами қутлуғ бӯлсин!

  Азиз ватандошлар, дӯстлар! "Бирдамлик" Халқ-Демократик ҳаракати раҳбарияти ва фаоллари Сизни қутлуғ айём - Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан муборакбод этади. ...

“гўзал қийноқлардан қўрққани учун яширинган”

Тошкент шаҳридаги онасининг уйи томида Гўзал Тўхтахўжаева ҳибсга олинган. Онаси Азиза Аҳмедованинг Би-би-сига айтишича, 15 январь тонгида Учтепа туманидаги ҳовлисига Тошкент ...

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун "Дўмбиробод" масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нарҳи 45 000 000 сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни ...