Фашист бомбаларидан яширилган санъат асарлари

Британиянинг Миллий Галереяси ўз коллекциясини Иккинчи Жаҳон Уруши даврида Уэлсдаги тош конигажўнатган эди, деб ёзади Ҳоли Уилямс.

«Коллекцияни ғорлар ва ертўлаларга яширинглар, лекинбирорта сурат ҳам оролдан чиқиб кетмаслиги шарт.» 1940 йилда Миллий Галерея коллекцияси Фашист ҳужумларидан асраб қолиниши керак, деган қарорга келган Уинстон Черчил шундай кўрсатма берган эди. Бироқ, эндиликда, асарлар моғор босган хоналарда сақланишига тўғри келарди.

Шундай қилиб, Миллий Галерея ўз ихтиёридаги нодир суратларни Шимолий Уэлснинг Манод номли ҳудудидаги эски тош конида сақлай бошлайди.

Музей асарларини ер остидаги конда сақлаш яхши ғоя эмас, бироқ «улар у ерда ҳақиқатан ҳам хавфсизликда эди,» дейди Минна Мур-Иде. Мур-Иде хоним Миллий Галерея томонидан ташкил қилинган «Манод: Ғорлардаги миллий хазина» номли кўргазманинг куратори ҳисобланади. Бу кўргазма музейнинг ўша даврдаги ўзига хос воқеаларига бағишланган. Мазкур кичик кўргазмада ўша вақтда конга кўчирилган асарларнинг архив суратлари ва бугунги ҳолати намойиш этилади.

Иккинчи Жаҳон Уруши мобайнида асарларнинг аксарияти ёнғиндан кучли зарар кўради ёки ўғирлаб кетилади. Бебаҳо санъат асарларининг катта қисми алоҳида шахслар ва институтларнинг мардонавор ҳаракатлари билан сақланиб қолган бўлсада, уруш давомида санъат билан юз берган воқеалар одамни сескантириб юборади.

Суратлар кўчирилишиТекширувчи Манод конидаги намликни ўлчамоқда.

Лондонда эса қадимий Парфеноннинг бир қисми бўлган Элгин мармарлари коллекцияси Олдвич метро станциясига яшириб қўйилади. Бироқ фашистлар бомбардимони оқибатида бу нодир ёдгорлик вайрон бўлади.

Парижда 1939 йили Лувр музейидан 3,600 сурат фашистлар қўлига тушиб қолмаслиги учун хавфсиз жойларга олиб чиқиб кетилади. Ташиш учун жуда нозиклик қилади, дебҳисобланган «Мона Лиза» асари эса қўрғондан аббатликка, аббатликдан қўрғонга яширилиб, фашистлардан сақланади.

Британиядаги Миллий Галерея Уэлсга кўчирилган ягона институт эмас эди: Британия Музейи ҳам Рафаэл, Микеланжело ва Леонардо да Винчига тегишли қўлёзмалар, 13 асрда ёзилган «Озодлик Хартияси», Шекспир ва Милтон каби муаллифлар қаламига мансуб нодир асарларни Уэлс Миллий Кутубхонасига жўнатади.

Ҳаттоки, кутубхона ҳам хавфсизликни таъминлай олмайди, деган фикрда, уруш авжига чиққандан сўнг махсус иситиш тизимига эга ерости ғори кавланиб, китоблар шу омборхонага кўчирилади.

Фашистлар чордоғи

Суратлар кўчирилиши XIX асрда иш бошлаган Манод конида иш Иккинчи Жаҳон Урушидан олдин тўхтатилган эди.

Нодир санъат асарларига эътибор фашистлар орасида ҳам кучли эди. Ҳитлер она шаҳри бўлмиш Линзни дунёнинг энг зўр асарлари билан тўлдириб, бу ерда улкан музей ташкил қилишни режалаштирган эди. Фашистлар ўз доҳийсинингбундай улкан режасини амалга ошириш мақсадида босиб олинган ҳудудлардаги музейларни талай бошлайдилар. Бироқ жанглар қизиб турган пайтда ўғирланган асарларни доимо Германияга жўнатиш имконияти бўлмайди. Иттифоқчи кучлар қўли баланд кела бошлаб, Германиянинг ҳам хавфсизлиги савол остида қолгандан сўнг бу асарлар Австриянинг Алтуззе ҳудудидаги туз конига яшириб қўйилади.

Микеланжело, Рубен, Вермер ва Рембрант каби буюкларга тегишли 6500 дан ошиқ нодир асар худди шу конда тўпланади. Бироқ бу ҳаммаси эмас эди: раҳбарият томонидан музей соқчиларига Германия таслим бўлган ҳолатда асарларни портлатиб юбориш топшириғи берилганди.

Ушбу режанинг амалга ошишига маҳаллий кончилар ва фашист расмийларидан бири тўсқинлик қилган, деган афсона юради. Айтилишича, ўша санъатсевар фашист коллекцияни портлатиш учун юборилган каттакон бомбаларни кичиклари билан алмаштириб қўйган, улар портлаганда эса, зарба шунчалик кичик бўлгандан коннинг шифтидан бироз тупроқ тўкилган экан, холос. Шу тариқа Европанинг энг нодир санъат асарлари сақлаб қолинади.

Ғалати эшитилсада, ушбу кондаги қоронғи ва салқин муҳит суратлар сифатига жиддий хавф солмас эди. Манод тош кони ҳақидаги энг ажойиб нарсалардан бири шундан иборатки, 1800 дона суратнинг Уэлсга кўчирилиши, кейинчалик, нодир асарларни сақлашнинг янги даврини бошлаб берди.

Ўша кунлардан сақланиб қолган айрим буюмларни бугун ҳам Манод конида кўриш мумкин.Ўша кунлардан сақланиб қолган айрим буюмларни бугун ҳам Манод конида кўриш мумкин.

Манод конида портлаткичлар орқали ғорлар кенгайтирилиб, асарларни ташиш учун темир йўл тизими ётқизилади. Кон ичида ғиштдан қурилган олтита махсус омборхонада суратлар сифатини сақлаб қолиш учун ҳарорат ва намлик назорат қилинадиган муҳит яратилади.

Ниҳоят ушбу лабиринтсимон йўлаклар ва омборлар инсониятнинг энг бебаҳо ёдгорликлари билан тўлдирилади. Бу ер нафақат кўҳна хазиналарнинг сокин дунёси, балки одамларга ҳам тўла эди. Маҳаллий аҳолидан танлаб олинган ишчилар туну кун асарларни сақлаш ишлари билан шуғулланар эди.

«Ишчилар шу ернинг ўзида ухлашар эди. Тўрт йил давомида улар шу иш билан машғул бўлишди,» дейди Мур-Иде хоним.

Ўша пайтдаги Миллий Галереянинг бош куратори бўлган Мартин Девийс кон яқинидаги хонадонга кўчиб келади. Галереянинг «сургундаги» даври давомида жаноб Девийс асарлар билан янада яқинроқ бўлиш имконига эга бўлди. У бўш пайтлари коллекциянинг янги йирик ва мукаммал каталогини тузиб чиқади.

Жиҳозлар музейи

Ҳитлер ҳам Линз шаҳрида катта музей барпо этишни мақсад қилган эди.Ҳитлер ҳам Линз шаҳрида катта музей барпо этишни мақсад қилган эди.

Бу давр қадимий асарларни қандай қилиб яхши сақлаш мумкинлигини англаш даври ҳам бўлди. 1940 йилларда Миллий Галерея ҳавони айлантириш тизими ҳақида деярли тасаввурга эга эмас эди. Асарлар Манод конининг димиқиб ётган ғорларига жўнатилгандан кейин бу борада жиддий бош қотирила бошланди. Суратлар сақланаётган омборхона ва йўлаклардаги ҳавони шамоллатиш бўйича алоҳида махсус жамоа тузилиб, бу масала юзасидан жиддий тадқиқотлар олиб борилди.

«Кон ташқарисида кичик хона ташкил қилиниб, махсус жамоа туну кун суратларнинг ҳолати ўзгаришини синчковлик билан кузатиб борар эди,» дейди Мур-Иде хоним. Урушдан сўнг фашист бомбаларидан зарар кўрган Миллий Галерея биноси қайта тикланиб, унда ҳавони шамоллатиш тизими ташкил қилинди ва асарлар ҳолатини текшириб бориш билан шуғулланувчи янги илмий бошқарма фаолияти йўлга қўйилди.

Аввалига музейни Манод конига кўчириш ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмаган эди. Асарларни сақлаб қолиш учун музейни Канадага кўчириш анча вақт асосий таклиф бўлиб келади. Аммо галереянинг директори Кеннет Кларк кемалар сувости ҳужумига учраши эҳтимоли юқорилиги сабабли Черчилни бошқа ечим топишга ундайди.

Манод конидаги тунги қоровул ер усти билан телефон орқали мулоқот қилар эди.Манод конида тунги қоровул ер усти билан телефон орқали мулоқот қилар эди.

Галереянинг Манод конига кўчирилиши қаттиқ сир сақланади. Урушдан сўнг ҳам ҳукумат 1983 йилга қадар ушбу конни эҳтимолий ядро урушидан сақловчи бошпана сифатида ҳисобга олиб келади.

Черчил асарлар тинчлик замони келгунга қадар одамлардан узилиб қолмаслиги керак, деган фикрда эди. Шу сабабли ҳам урушнинг сўнгги икки йили давомида ҳар ой битта сурат танлаб олиниб, Миллий Галереяга юборилади ва бир ой давомида битта суратдан иборат кўргазма ташкил қилинади.

Черчил ҳақ бўлиб чиқади: одамлар, ҳатто, уруш замонида ҳам санъатдан йироқлашмасликни истар эди. Биргина суратдан иборат кўргазмаларга ҳар ой 30 мингдан зиёд санъат шинавандаси ташриф буюрар эди.

«Кеннет Кларк бундай кўргазмалар учун асарларни эҳтиёткорлик билан танлар эди. У асарлар одамларни чуқур ўйга чўмдириб қўйишини истар эди,» ҳикоя қилади Мур-Иде.

Манба: BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эрдоған муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши ҳақида эълон қилди

Туркия президенти Ражаб Эрдоған 24 июнда, режалаштирилганидан бир йил илгари, муддатидан олдин сайлов ўтказиш нияти ҳақида хабар қилди. 18 апрель куни ўз қарорини изоҳлар ...

Покистон ва ҳиндистон зиддиятлари ядро урушига олиб келиши мумкин

Покистоннинг Ҳиндистон билан зиддияти ядро урушига олиб келиши мумкин, шунинг учун жаҳон ҳамжамияти бу масалага фаол аралашиши керак, деди Кашмирнинг Покистон томонидан ...

Бирлашган араб амирликларининг президенти вафот этди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зайд Ал Наҳайян вафот этди. Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, президент анчадан бери касал бўлган. Бирлашган Араб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400