Россиядаги муҳожирлар иш учун нималарга тайёр?

Россиядаги муҳожирлар иш учун нималарга тайёр?

Россия Думаси аъзоси мамлакатга меҳнат мақсадида кириб келувчи хорижий давлат, айнан собиқ Иттифоқ фуқаролари суғурта полиси сотиб олиши зарурлигини таъкидламоқда. Парламентарийнинг таъкидлашича, полис тиббий хизмат ва мигрант фарзандларнинг таҳсил олиши учун сарфланадиган маблағларни қоплашга йўналтирилади. Шунингдек, ватанга депортация қилиш чиқими ҳам ушбу суғурта ҳисобига киритилиши мумкин.

Депутат Виталий Милонов сўзларига кўра, бу вазиятда мигрантлардан олинадиган мажбурий тиббий суғурта полиси бекор қилинмайди: чет элдан кириб келувчи ажнабий шахс ҳар икки ҳужжатни расмийлаштириши лозим. Қонунчиликка таклиф қилинаётган ўзгартириш амалда бўлган шартнома ва келишувларга зид: Ўзбекистон фуқаролари суғурта полисини сотиб олмай, Россияга бориши мумкин.

«Мигрант оилаларнинг фарзандлари таълим олиши учун давлат бюджетидан пул сарфланмоқда. Бу адолатдан эмас», дейди депутат.

Туғруқхона, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига Россия фуқароларидан кам бўлмаган миқдорда тўлов амалга оширилиши шарт.

«Солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган фуқароларимиз ижтимоий хизматлардан тўлақонли фойдалана олмаяпти», дейди Милонов.

Маълум қилинишича, қўшимча суғурта полиси жорий этилган тақдирда, оғир меҳнат шароитида фаолият олиб бораётган ёш оила вакиллари тўловни нисбатан кўпроқ амалга оширади. Биринчидан, ёш аёл туғруқхона хизматидан фойдаланиши мумкин, иккинчидан, оғир меҳнатда ишчининг жароҳат олиш хавфи юқори бўлади. Шунга кўра, суғурта полисининг нархи хорижий мамлакат фуқаросининг жинси, ёши, Россияга келиш мақсади ва муддати билан фарқланиши мумкин.

Депутат ҳозирча мигрантлар Россиядан чиқиб кетишида, уларга қанча товон тўланиши ҳақида аниқ тушунчага эга эмас. Бундан ташқари, мигрантлар патент учун пул тўлайди, харажатлар ҳудудларга қараб ўзгариб туради.

Вазиятга бошқа кўз билан қараганда, хорижий фуқаро Россияга кўчиб келиши билан тўқнаш келадиган илк муаммо – яшаш жойида рўйхатдан ўтиши. Бундай ҳужжатсиз патент ҳам, суғурта ҳам олишнинг имконияти йўқ. Мантиқан ўйлаб қараганда, рўйхатга қўйиш ва патент масаласи иш берувчининг (ёки РФга келишга таклиф қилган хонадон эгаси) зиммасида, аммо мигрантлар аввалдан меҳнат шартномасини имзоламасдан (кейин ҳам бундай шартнома тузилмайди) РФга келиши вазиятни чигаллаштиради.

Меҳнат муҳожири сифатида Новосибирскка борган ўзбекистонлик муҳожирнинг айтишича, мигрантлар ҳар ойда тахминан 3500 рубл патент учун тўловни амалга оширади. Шунингдек, «чўзилувчи» ижара хонадон учун ҳар ойда бир марта 2500 рубл, рус тилини билмаган патентга талабгорлар эса 5000-10000 рубл пора «узатишади». Патент олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш лозим, навбатсиз ва тезкор ҳужжатлар учун Россиянинг бепоён ҳудудида ишлашни жуда истаган муҳожир 7-10 минг рубл пора беришга ҳам тайёр. Ҳаммаси бўлиб, бир парча (ва йўқотиб қўйиш асло хуш кўрилмайдиган) қоғоз учун 35 минг рублгача пул кетиши мумкин.

Аслида, давлат мигрантларни «молиявий қарам қуллар»га айлантириб қўйган: ишлаш учун йўлга отланган меҳнат муҳожири аввалдан қарзга ботиб келган бўлади.

Лекин Виталий Милонов мигрантлар оқимини камайтириш Россия иқтисодиёти ва турмуш тарзига салбий таъсир қилмаслигига ишончи комил: бу русларни тўшакдан туриб, ишлашга ундайди.​

Манба:kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Cotton campaign ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилмади

Пахта саноатида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича халқаро кампания - Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан музокаралар олиб боргач, ўзбек пахтасининг ...

Аҳмадбой: «одамлар худодан қўрқсин. улар пулни ўз хоҳиши билан олиб келган, ҳеч ким мажбурламаган»

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ...

“боғимизни бузиб, бошқаларга берилган еримиз ҳануз қаровсиз ётибди”

  "Бўстонлиқ тумани Озодбош қишлоғидаги боғларимиз бошқа шахсларга берилгач, май ойида гуллаб, куртаклаган боғларимиз кесиб ташланган. Айни пайтда қаровсиз аҳволда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400