«Ўзбекистон почтаси» буюртмали хатни Сирдарёдан Самарқандга 7 ойда етказди

Самарқанд вилояти, Иштихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро номига Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги Сардоба алоқа бўлимидан 2017 йил 15 август куни юборилган буюртмали хат етиб келмаганлиги тўғрисида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси «Ишонч телефони»га мурожаат қилди.

Фото: «Futura.uz»

Мурожаатни ўрганиш жараёнида 15 август куни юборилган буюртмали хат орадан 5 кун ўтиб, 22 август куни «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд туманлараро почта алоқа боғламасининг саралаш ва етказиш участкасига келиб тушгани маълум бўлди. Бироқ Иштихон туманлараро почта алоқа боғламаси мансабдор шахслари ва масъул ходимларининг ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги туфайли ушбу хат эгасига етказилмаган.

2018 йилнинг 26 март куни инспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан мурожаат ўрганилиб, 7 ой ва 11 кун кечиккан почта фуқарога топширилди.

Қайд этиш жоизки, фуқаро ушбу хатда унга зарур ҳужжатлар юборилганини айтиб, Иштихон туманлараро почта алоқа боғламаси мутасаддиларига бир неча марта мурожаат қилган.

Маълумот учун, инспекциянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмасига жорий йилнинг 1-чораги давомида 362 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бундан 26 таси почта алоқаси хизматларига тегишли.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон телеканалларида ислом каримов исмини айтмаслик талаб қилингани иддао қилинмоқда

Ўзбекистон МТРК таркибидаги барча каналлар муҳаррирлари жорий ҳафта бошида мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилгача бошқарган марҳум Ислом Каримовнинг исми эфирда умуман ...

Европага йўл очувчи қалбаки паспорт сотувчи туркиялик ўзбекнинг бизнеси

Британиянинг «The Guardian» нашри ўтказган суриштирувда сохта паспортлар ИШИДга алоқадор шахсларга Суриядан Британия, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШга бориш имконини ...

Ўзбекистондаги энг шуҳрати баланд саккиз касб

2017 йил якунларига кўра Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1,453,200 сўм (180 долларга яқин) ни ташкил этган. Бу маълумотларни демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси ...