Нима учун “иккичи”лар келажакда аълочилардан кўра омадлироқ бўлади?

Нима учун “иккичи”лар келажакда аълочилардан кўра омадлироқ бўлади?

Британиялик журналист Джон Халтивангер мактабда қўйиладиган баҳо боланинг интелектуал қобилияти кўрсаткичини белгиламаслиги ҳақидаги шов-шувли мақолани эълон қилди. Унда ёзилишича, икки баҳога ўқиган ўқувчилар аълочилардан кўра, ҳаётда кўпроқ муваффақиятларга эришар экан. 

Тажрибадан маълум бўлдики, аъло баҳога тўла аттестат бахтли келажакни таъминламас экан. Ҳар доим ҳам икки баҳога ўқиган ўқувчи ишсиз, пулсиз қолмас экан. Бой ва омадли инсонлар орасида мактабда ёмон баҳоларга ўқиганлар анчагинани ташкил этади. Уларнинг муваффақиятига бутун дунё тан берган.

Масалан, Стив Жобс, Марк Цукерберг, Билл Гейтс бирор коллежни тамомламаган. Самога илк сунъий йўлдошни учирган Сергей Королёв ҳам мактабда учга ўқиган. Владимир Маяковский ҳам ёмон ўқиганидан “Анна Каренина” асарини охиригача ўқимаган. Иосиф Бродскийнинг мактабда ёмон ўқигани адабиётдан Нобель мукофотини олишига халақит қилмаган.

Ақл — мавҳум тушунча бўлгани боис, билим олишда эришилган муваффақият билан унга объектив баҳо бериб бўлмайди. Мактаб ҳар доим ҳам боланинг мустақил ҳаётга қадам қўйиши учун муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилавермайди. Битирувчининг мактабдан ташқарида эришган муваффақияти орқалигина буни аниқлаш мумкин.

Муваффақиятга эришиш учун болада қизиқиш, қатъият, сабр-тоқат, энг асосийси муваффақиятсизликнинг қадрини англаш туйғулари бўлиши лозим. Шунинг учун мактабда ҳеч ким назар-писанд қилмаган иккичилар дунёни бошқаришади. Улар ёшлигидан омадсизликка учраб ўрганганларидан у билан курашиш йўлларини бошқалардан кўра яхшироқ билишади. Айнан “кетмони учган” тадбиркорларда ҳам шу хусусият мавжуд бўлади. Улар таваккал қилишдан, қонун-қоидаларига бўйсунмасликдан қўрқмай, бирор ўзига хос янгилик яратишга ҳаракат қилишади.

Ёмон баҳога ўқиганлар орасида ўз фикрига эга, ижодий шахслар кўплаб учрайди. Психологларнинг таъкидлашича, бундай болаларга ҳамма учун бирдек қўлланадиган мактаб тартиб-қоидалари ёқмайди. Мактабда ўқитувчилар болага ўз фикрини сингдиришга уринишади, уларнинг ўз нуқтаи-назарлари, фикрлари бўлишига кам эътибор беришади. Ўқитувчининг фикрини ўзига сингдирган бола бошқача бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Иккичи болалар эса ўқитувчига қулоқ солса-да, ўз фикридан қайтмайди, натижада ғалаба қозонишади.

Бу дегани ҳар доим ҳам мактабда ёмон баҳоларга ўқиш муваффақият калити бўлиб хизмат қилади, дегани эмас. Кундаликдаги “беш” баҳолар ҳам келажакда ҳамма ишлар аъло бўлишидан дарак бермайди. Баҳолар қоғоздаги рақамлар, холос. Боланинг келажагини мактабдаги баҳолар эмас, хулқ-атвор, тажриба ва алоқалар белгилайди.

Агар мактаб ва олий таълим муассасассини кўнгилдагидек битира олмаган бўлсангиз, бундан хафа бўлманг. Ҳаёт турли парвоз ва қулашлардан иборатдир. Мактабда фойдали билимларга эга бўлган бўлсак, ҳақиқий, ҳаётий билимга мактабни тарк этганимиздан кейин эришамиз.

Ҳеч қачон билим олишдан тўхтаманг, ҳеч қачон омадсизликларга таслим бўлманг, асосийси билим олиш жараёнидан лаззатланишни унутманг.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент ҳокимияти шаҳарни сув босишида оддий одамларни айблади

Пойтахт ҳокимиятининг ахборот хизмати чиқарган хабарда айтилишича, шаҳарнинг сув остида қолишига ҳокимият тизимига кирмайдиган ташкилотлар ва фуқаролар айбдор. (more…)

Топталаётган ҳақиқат қачон тикланади?

Зафар Хандамов Биз янги даврда, XXI асрнинг 18-йилида яшаяпмиз. СССР таркибидан чиққанимизга, Мустақил бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт ўтди. Сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ...

Озиш учун энг самарали таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар рўйхати

Кўнгилдагидек кўринишга эга бўлиш учун энг аввало ортиқча вазндан халос бўлиш керак. Турли-туман парҳезлар биздан етарлича ирода кучи ва маблағни талаб қилади. "Шафқатсиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400