Афғонистонда ўзбеклар раҳбарлигида янги сиёсий партия иш бошлади

Афғонистонда ўзбек сиёсий арбоблари асос солган янги партия иш бошлади. «Афғонистон халқининг янги Жунбиш партияси» деб номланган ушбу ҳаракатга Аҳмад Ишчи раҳбарлик қилади.

Пойтахт Кобулда юзлаб ўзбек фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирда «Янги Жунбиш» партиясининг биринчи қурултойи ўтказилди. Партиянинг биринчи раҳбари қурултойда уч йиллик муддатга сайланди.

«Афғонистон халқининг янги Жунбиш партияси» ҳаракатининг расмий саҳифасида тарқатилган баёнотга кўра, партия фаолияти учун 60 нафар аъзолар танланган.

Аъзоларнинг кимлиги, ташкилий қўмиталар, партиянинг келгуси ишлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.

Янги партия раиси Аҳмад Ишчи

Ҳаракатга бундан бир йил аввал асос солинган эди. Собиқ депутат Муҳаммад Олим Соий партиянинг вақтинчалик раиси этиб сайланган эди. Лекин Соий партия қурултойини ташкил этишда ва илк қурултойда қатнашмаган эди. Вақтинчалик раис ҳаракатни нега тарк этгани маълум эмас.

Янги партия раиси ким?

Аҳмад Ишчи Жузжон вилоятининг собиқ ҳокими, «Миллий Жунбиш» партияси раисининг собиқ муовини. Ишчи Афғонистон Витсе-президенти ва «Миллий Жунбиш» партиясининг раҳбари генерал Абдул Рашид Дўстумнинг ашаддий рақиби.

2016-йил охирида Аҳмад Ишчи генерал Дўстумга қарши даъво очиб, Дўстум уни жинсий қийноққа солганини иддао қилган эди. Бу иддаолар «Миллий Жунбиш» расмийлари томонидан рад этилиб келинмоқда.

Янги сиёсий партияни очиш ғояси Аҳмад Ишчида анча олдин бўлган бўлсада, уни расмийлаштириш генерал Дўстум билан зиддияти кучайган бир пайтга тўғри келди.

Сиёсий босимлар натижасида Афғонистонни тарк этган генерал Дўстум бир йилдан бери Туркияда яшаб келмоқда.

Манба: amerikaovozi.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳофиз абдурауф олимов билан суҳбат: “сочда қиров, юзда кузу кўнгилда баҳор!”

Таниқли санъаткор Абдурауф Олимовнинг файзли хонадонига ташриф буюриб, қилган суҳбатимизни сиз азизларга илиндик. Ораларингизда ҳофизнинг “Бу турфа гуллар...”, “Оқ кабутар” ...

Тошкентда миллий саратон марказига мия саратонини даволовчи 2,9 млн. ақш долларлик  дори воситаси тақдим этилди

Тошкентда Ўзбекистондаги агрессив мия саратони билан касалланган беморларни даволаш учун умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган мия саратонини даволашда қўлланилувчи ...

Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?

Сўнгги пайтларда ўқитувчи касбининг обрўсини кўтариш масаласи кўп муҳокама қилинди ва уларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Аммо бюджетнинг ўта муҳим яна бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400