Ҳокимиятчиларнинг 1-апрел хазили

1 апрел куни мен учун оғир бошланди. Бир неча постларимни ўчириб ташлашга мажбур бўлдим. Буниси ҳам майли, ягона ҳомийимдан айрилганим ёмон бўлди-да!

Ҳаммасини тушинтириш учун бошдан айтиб бераман.

Шу куни якшанба эди, билсангиз. Бозор паловни еб, энди телевизор тагига ёнбошлаётувдим, уйимга бир гуруҳ қариндошларим кириб келди.

Айтишларича, туман ҳокимиятида катта йиғилиш бўлибди.

“Кейинги вақтда орамизда юртимизда олиб борилаётган халқчил сиёсатга қарши одамлар кўпаймоқда, шулардан бири – Отабоев Қадамбой!”

– Ҳей ака-ей! – дейишди улар. – Уйда бекорчиликдан зерикдингизми? Қўйинг шу – ёзғувчиликни! Обкомни устидан ёзибсиз, яна бир неча ёшуллиларни ёзиб, пелетон қилибсиз! Илтимос, ўчириб ташланг: сизда амал ҳам йўқ, хеч қаерда ишламайсиз ҳам, аммо бизни ўйланг – энди элда қандай бош кўтариб юрамиз?

Шундан бери деярли ҳар куни шу аҳвол: бирор қариндошим ва келади ва… бирор постимни ўчириб ташлашимни илтимос қилади. Бу эса мен учун ўз болани ўзим ўлдирган билан баробар!

Куни кеча отам келди.

– Ҳамма гапдан хабарим бор! – деди у. – Обкомдан бошлаб, уйингни ёнидаги мактаб директоригача устидан ёзганмишсан?

– Ҳеч кимни устидан ёзмадим, ота! Бу оддий ФБ, тинмай дўмбрангни чалаверасан, аммо ўзингдан бошқа эшитмайди, ҳеч қандай чора кўрилмайдиям.

– Унда нега ҳокимиятда “спесални” сенга бағишланган мажлис бўлибди, нега мени чақириб “болангиздан хабар олиб турибсизми, нега у давлат сиёсатидан норози” деб сўрашди?

– Ота, нега давлат олиб бораётган сиёсатдан норози бўлай? Худога шукур, ҳамма нарсам етарли,ё намунавий уйда яшасам?! Шунчаки – ҳокимиятчилар 1 апрелда хазиллашишган – ҳеч асабийлашманг.

– Бир нарсага тушинмай турибман, – дедилар отам. – Бечора темирйўлчиларни устидан нега ёздинг? Навбатинг келганидан дарров хабар қилишган бўлишса? Ҳаммадан ҳам кўпроқ уканг хафа бўлди. “Акамга бир мошина саксовул ҳам тушириб бермоқчи эдим, деди, энди олдириб бермайман. Гарантия – ўрмончиларни устидан ҳам ёзади у!”

– Одамга инсоф ҳам керак-да, ота! – дедим. – Икки тонна деб беришганидан зўрға етти халта кўмир элаб олдик. Бу дегани – ҳар бир халта кўмир 60 минг сўмдан…

– Қанақа пул? Инсоф билан айт: бир сўм пулинг чиқмади-ку? Ўзим кўмирни пулини бериб юбордим, машинани пулиниям ўзим тўладим, кўмир сенга текинга тушди-ку?

– Мендан нима хоҳлаяпсиз? Кўмирчиларга раҳмат айтишимними? Ундан кўра, олибсотарларга ташаккур айтаман. Раҳмат сизга – олибсотарлар, қиши билан ҳам кўмирни йирик-йиригидан, ҳам темирйўлдаги баҳодан эллик фоиз арзон баҳодан бизни таъминладингизлар, мингдан минг раҳмат сизга! Ўзингиз уйимизга олиб келиб берсангиз ҳам қадрингизни билмабмиз – “олибсотар” деб атаганимиз учун минг бор узр!

– Сен болага гап-сўз таъсир қилмайди, – деди отам ва ўрнидан қўзғалди. – Эндиги ойда трнетингга пул солиб бермайман – тамом, овозинг ўчади!

“Эҳ Қадамбой! – дедим ўзимга ўзим. – Тўғри гапни тўқмоғи бўлади дегани шудир-да? Хеч ким эшитмайдиган жойда ўтирволиб ҳақиқатни баралла бақираман деб ягона ҳомийдан ҳам айрилдинг. Энди яна беш кундан кейин ростдан ҳам овозинг ўчади!”

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

24.04.2018

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лондон олий таълим олиш ва талабалар учун энг яхши шаҳар деб топилди

QS (Quacquarelli Symonds) томонидан халқаро олий таълим бўйича эълон қилинган маълумотларда ўтган сафар Монтреал ва Париж биринчи ўринга қўйилган эди. (more…)

Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйидаги жиноятлар ҳақида репортаж

2017 йилнинг декабрь ойида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган 1-меҳрибонлик уйида болаларнинг зўрланиши ҳақидаги даҳшатли миш-мишлар кенг тарқалди. Маълумки, ...

“тадбиркорни ҳимоя қилиб, балиқларни қирилиб кетишдан асрайлик”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил  8 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400