Диққат, таклиф! Конституция кучлими ёки кодекс?

Диққат, таклиф! Конституция кучлими ёки кодекс?

ИККИНЧИ  МАҚОЛА

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонун) 26-моддасида: “…Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади”-, деб аниқ ва тиниқ белгилаб қўйилган.  Аслида-чи?

Шахсан ўзимга нисбатан олиб борилган суд жараёнларида Конституциявий принципнинг айни шу жиҳатига очиқдан-очиқ хилоф амалий ҳаракатларни кўрдим. Ва, албатта, бу ҳаракатлар раислик этувчи қўғирчоқ  судья Наврўз Мирмуҳамедов бошчилигидаги “квартет”томонидан ҳар бир жараёнда юз бергани ўша вақтда батафсил ёйинланган. (Бироқ бу мавзу ишонтириб айтаманки, ҳали якунланмаган!!!)

Юқоридаги Конституциявий таъкидга қайтишдан олдин яна бир кичик лирик чекинишга зарурат сезилмоқда. Яъни, 2002-2009 йиллар давомида айнан инсон ҳуқуқлари бўйича ўзим иккита фронтда туриб фаолият олиб борганман: ҳам журналистлик суриштируви ўтказиб, ҳам жабр-ланувчи томоннинг Ишончли вакили сифатида терговолди ҳаракатларидан тортиб суд муҳо-камаларида бевосита иштирок этардим.

Журналистлик суриштируви олиб боришим учун, аввало, жабрланувчи томоннинг таҳририятга ёзма мурожаати, бош муҳаррир имзолаган “йўналтириш таъкиди” ва хизмат гувоҳномам кифоя эди.

Ишончли вакил ваколати  эса, мурожаат этувчи шахс розилиги ва иштироки билан исталган нота-риал идорадан арзимаган тўлов (2-3 минг сўм!) эвазига расмийлаштириларди! (Айримлар, ҳатто баъзи ҳуқуқ-тартибот ва суд соҳалари ходимлари ҳам “Қонуний вакил” билан “Ишончли вакил” тушунчасини фарқлай олмасдилар!)

Юқоридаги тартибда қарийб етти йил фаолият олиб бордим. Ўнлаб жиноий ва фуқаролик иш-ларига оид ҳужжатларни ўргандим, публицистик-таҳлилий йўналишда “Даракчи”, “Қишлоқ ҳаёти”, “Адвокат пресс” каби нашрларда(2005 йил 24 ноябрга қадар!)  мақолалар ёритдим.

Ишончли вакил сифатида иштирок этган ишларимнинг ўнтадан саккизтасида тўлиқ ижобий натижага эришдим. Ўша вақтларда, айниқса, биз томонимиздан икки фронтда фаолият юрити-лиши мамлакатдаги адвокатлар нуфузига сезиларли соя солгани ҳам бор гап! 2002 йил охирида бўлса керак, “Даракчи” газетасида менинг “Бизни ким ҳимоя қилади?” сарлавҳали мақолам берилганди. Мақолада мамлакатдаги аксарият адвокатлар фаолияти хусусида аччиқ, аммо очиқ танқидий мулоҳазалар ёритилиши соҳа эгаларига фойда келтирмаганлиги аниқ! Қарийб икки юз минг ўқувчига эга “Даракчи”га бир қатор адвокатлик конторалари номидан “Раддия”лар келди. Раддиялар жуда саёз, асосан норозилик кайфиятидаги жумлалар йиғиндисидан иборат эди. Мен бош муҳаррирдан “Раддия”ни ҳеч иккиланмай чоп этаверишликни илтимос қилдим. Чунки адво-катлик соҳасида “урилган-сурилган” қозию прокурору терговчилар шунчалар сероб эдики, адво-катликни ҳеч иккиланмай “Соябон соҳа” деб аташ мумкин бўларди. Агар раддия берилса, мен ҳам мавзуга қайтиб, “соябон соҳа хусусида” конкрет далилларни эълон қилишимни очиқ айтдим. Бу ошкоралик шундоқ ҳам ишончи шикаста фуқароларнинг адвокатларга нисбатан фикрини янада салбийлашувига сабаб бўлиши аниқ эди. Шунга кўра… “Раддия”ни қайтиб олишди…

Бироқ  Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар ассосиацияси ўрнида Адвокатлар Палатаси ташкил этилиши билан боғлиқ жараёнларнинг амалдаги жиноят-процессуал қонунчиликка ҳам таъсири бўлди. Бу ҳол(яъни, таъсир!) янглишмасам, 2009 йил май ойидан бошланган. Жиноят ишларига оид судларда “Ишончли вакил” тушунчаси буткул чегараланиб қўйилди! Бу дегани фуқаронинг ташвиши фақат адвокатга қолди!

Терговолди ҳаракатларидан бошлаб, айблов ҳукми кучга киргунича аксарият “хўп бўлади”дан нарига ўтмаслик, муросаю мадора тарзида фаолият олиб бориш касбий кўникмага айланиб улгурди. Бошқача йўли ҳам мумкин эмасди! Чунки талашиб-тортишса, лицензиясидан маҳрум бўлиши аниқ!  /Масалан, менга нисбатан тергов ҳаракатлари, суд жараёнларида талашиб-тортишаверганликлари учун адвокатлар Р.Комилов, Х.Маҳбубов аттестацияда лицензия-ларидан айрилишганди./

Адвокатнинг ҳам оиласи, рўзғори бор, аксарияти жисмоний меҳнатга ярамайди (чунки, вақтида терговчи, прокурор ё судья бўлиб, асосан айб қўйишдек ақлий (!) меҳнат билан шуғулланган!).

Масалан, бизга уйдирма айбловлар орқали ҳукм чиқарган қози ҳам кейинчалик билишимча, адвокат бўлиб олганди…

Бир сўз билан айтганда, мен билган 2002-2008 йиллар оралиғида аксарият одамлар адвокат-лардан безиб, зада бўлганлиги учун ҳам бизга мурожаат қилишарди! Негаки, аксарият ҳолларда адвокат учун шахс манфаати, қонун устуворлиги эмас, лицензия (шахсий манфаат!) муҳим эди. Чунки оила боқиш осон эмас! Бироқ биз-мустақил журналистлар, Инсон ҳуқуқлари ҳимоячи-лари нотариус тасдиқлаган “Ишончнома” билан ҳеч нарсадан чекинмай, қонун устуворлиги учун талашаверардик. Таъқибу тазйиқлар, чекловлар, таҳдидлар, ҳатто ноҳақ қамалиш ҳам йўлимизни тўса олмади! Бизнинг адвокатлардан фарқимиз ҳам, устунлигимиз ҳам айнан шунда эди!

Биздаги оддийгина фидоийликни Авторитар этикага асосланган кечаги кун мафкураси чеклаб, қамаб, ҳатто суиқасд уюштириб ҳам тўхтата олмагач, тегишли қонунчиликларга фаолиятимизни чеклаб қўйилишига сабаб бўладиган ўзгартиришлар, қўшимчалар киритди. Ваҳоланки, Халқаро ва Конституциявий принципларга кўра шахс манфаати жамият ва давлат манфаатидан олдинги ўрин-да туради. Шунингдек, давлат қонунлари талқини Конституциявий тамойилларга мувофиқ бўлиши шарт. Амалда эса, гумондор ё айбланувчини фақат ЎзР ЖПК 40-44-моддалари талаби доирасида ҳимоялаш мумкин. Бу ўринда Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ва мамлакат Конститу-цияси(26-модда, биринчи хатбоши) тамойиллари амалиётда эмас!

Дейлик, ҳуқуқий ҳимояга муҳтож шахс  ё моддий имкониятсиз, ёки адвокатга ишончи йўқ. Яқин танишининг бу борадаги илми ҳам, малакаси ҳам етарли эканига тўлиқ ишонади. Бироқ таниши ЖПК талабига мувофиқ  келмайди.

Энди савол: “Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъмин-лаб берилади”-деган Конституциявий принцип амалиётининг ижросини ким таъминлайди?

Августо Аврелийнинг асрлар оша келаётган таъкиди бор: “Қонунлари ишламаган мамлакатда ҳокимият згалари қароқчилар тўдасига айланади!”

Мустақил журналистларни, Инсон ҳуқуқлари фаолларини чеклаш, қамаш, қувғин қилиш оқибати-да ўзи зўрға юриб турган қонунлар ижроси деярли тўхтади. Натижасини эса, вақт кўрсатиб турибди: Бош Прокурору не-не генераллар, тумандан Олий Судгача бўлган қанча-қанча қозилар, ИИВ тизимидаги казо-казо мансабдорлар бугун нима учун ҳибсга олиниб, судланиб кетаяпти?

КОРРУПЦИЯ-Қароқчилик эмасми?!

Инсонни исботсиз айблаш, узоқ муддатга қамаб юбориш-чи?!.

Бу мавзуни яна ўнлаб рақамлару рўйхатлар билан бойитиш имкони мавжуд, бироқ муҳими бу эмас.

Бизнингча, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига  Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ва мамлакат Конституцияси принципларига асосланган тарзда:

а) гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳбус ва маҳкум ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиши учун қонун доирасида барча шароитлар билан таъминланади;

б) гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳбус ва маҳкум, уларнинг яқинлари ўз хоҳиш-ларига кўра касбидан қатъий назар Ишончли вакил тайинлаш ҳуқуқига эга;

в) ишончли вакил шахси ва “Ишончнома” нотариал тасдиқланиши фаолият кўрсатиш учун асос ҳисобланади;

г) адвокат ёллаганлик мазкур ҳуқуқни чеклашга ҳамда ишончли вакил фаолиятига чегара қўйилишига сабаб бўла олмайди

деган мазмунда қўшимча киритилиши бугунги куннинг муҳим талаби бўлиб турибди. Шунингдек, “Ишончли вакил” ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам қонун билан аниқ белгилаб қўйилиши керак , деб биламиз.

Юқоридаги мулоҳазалар балки янгилик эмасдир, аммо кўпчиликнинг дилидаги мавзу эканига шубҳа йўқ!

Истардикки, мамлакатда фаолият юритаётган ва ўзларини Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, деб ҳисоблаган жамоалар бу борада нафақат Ўзбекистондаги депутатлару сенаторларга, балки Халқаро ташкилотларга аниқ баёнлар билан мурожаат қилсалар. Зеро, Инсон ҳуқуқлари масаласи минтақавий эмас,умумжаҳон аҳамиятига молик жараёндир!

Бу борада, энг аввало, мамлакатда расман рўйхатга олинган (академик А.Саидов, В.Иноятова раҳ-барлик қилаётган!) нодавлат ташкилотлар  Парламентга ўз таклифларини билдирадилар, деган ишончдамиз.

Дилмурод САЙЙИД

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

4 яшар қизини калтаклаган милиционер ота устидан жиноят иши очилди

Яқинда ижтимоий тармоқларни 4 яшар қизчанинг ўз отаси томонидан калтаклангани ларзага солди. Воқеа Тошкент шаҳри Чилонзор туманида содир бўлган; қизчанинг отаси милиция ...

Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва “иппадром” савдо комплекси аж раҳбари кўплаб жиноятда айбланмоқда

Чилонзор буюм савдо комплекси АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Дилмурод Миртаджиев ўрнига Ўктамжон Отабоев иш бошлаган, деб ёзади "UzNews.uz" сайти. "Бозор иши" ...

Венесуэлладаги намойишларда 26 киши ҳалок бўлди, мадуро эса тахтни бўшатмаслигини айтди

Сўннги кунларда Венесуэллада юз бераётган намойишлардаги тўқнашувда камида 26 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ҳорижий ОАВлари. Фото: Reuters Бу орада Николас Мадуро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400