Бўстон шаҳарчасида талон-тарож қилинмаган объект қолдими?

Бўстон шаҳарчасида талон-тарож қилинмаган объект қолдими?

Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида ҳозирги кунда 12 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилишади. Кейинги пайтларда Бўстон шаҳарчасида замонавий бинолар, иншоатлар қуриш ўрнига, аксинча шу пайтгача мавжуд бўлган объектларни бузиш, уларни хонавайрон қилиш кенг тус олаётир.

Бунга мисол сифатида шаҳарчанинг “Наврўз” маҳалласида жойлашган, 1987 йилда қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган “Олтин водий” маданият саройини келтиришимиз мумкин.

Аҳоли орасида мазкур маданият саройини Зарбдор туманида яшовчи тадбиркор Холмат Қувноқов сотиб олганлиги ва шаҳарчада гарчанд шу кунгача бешта болалар боғчаси бўлса-да, бинони бузиб унинг ўрнига боғча қуриши ҳақида гап урчигач, ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Абдуллаева ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида тумандаги мутасадди раҳбарларга мурожаат қилди, аммо улардан тайинли жавоб ололмагандан сўнг собиқ “Олтин водий” маданият саройининг янги эгаси, тадбиркор Х. Қувноқов ва бино қоровули Фахриддинлар билан суҳбат уюштирди.

Қуйида суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фахриддин билан суҳбат

Фахриддин, эшитишимизча, давлат тасарруфидаги “Олтин водий” маданият саройини Холмат Қувноқов  деган одам сотиб олиб, ўрнига боғча қурдирмоқчи экан. Ушбу иншоатни бузишга доир бирор қарор бор-йўқлигидан хабарингиз борми? Бу иш кимнинг ташаббуси билан амалга ошириляпти? Давлат балансидаги объектни талон-тарож қилиб, ўрнига қанақасига боғча қуриш мумкин?

— Сиз ҳокимнинг олдига боринг, ўзи айтади.

Шу кунга қадар мана шу маданият маркази биносида қандай камчиликлар бор эди?

— Ёзги маданий клубимизнинг камчилиги йўқ эди, ҳаммаси жойида, чиройли эди. Ўтган йили қайта реконструкция қилиниши керак эди, лекин баъзи бир сабабларга кўра тўхтатилди, лекин реконструкция қилинса, бу ерда одам фақат маданий ҳордиқ оларди.

Бинонинг бузилаётганига гувоҳ бўлдингиз, бино қандай ҳужжатга асосан бузилаяпти? Бузиш учун ҳокимликнинг тавсияси, қарори борми?

— Йўқ, биз кўрмадик қарорни.

Сиз бинони бузилишдан тўхтатишингиз мумкинмиди? Бузувчилардан нега бузилаётганлиги сабабини сўрадингизми?

— Холмат ака, менга бинони ҳоким берди деди, ўрнига боғча қурарканмиз, ўзи (ҳоким) эртага келиб кўраркан, деди.

Зарбдор туман ҳокимими?

— Ҳа, тадбиркор Холмат Қувноқов Зарбдор туман ҳокими қарори билан сотиб олганман, деди. Яхшиси, бу масала бўйича ҳокимга чиқинг, ҳокимга.

Холмат Қувноқов билан суҳбат

Холмат, аслида давлат тасарруфидаги нарсани сотиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

— Улар тентакми, соғми, овсарми, ҳаммани олдида чиройли нарсаларни бузиб кетяпти.

Холмат чиройли гапир, сен прокурормисан, сен биринчидан бегона эмассан, катта кетма, сен кимсан, мен сенга ҳужжат кўрсатаман, сени чиройли муомаланг эмас бу, больницани (касалхонани) ҳам қўлга киритдинглар. Шу ернинг ўзида ҳам тадбиркорлик қилиб, бизнесларингни ривожлантирсанглар бўлардику. Ўзи Бўстон шаҳарчасида сотилмаган, талон-тарож қилинмаган бирорта объект қолдими?

— Малоҳат опа, сиз бориб больницага кириб кўриб бир томоша қилинг, “сенга гап йўқ”, ука, денг, мен бинони чиройли иншоатга айлантиришга ҳаракат қиляпман. Мана кўрасиз, бу жой ҳали жуда обод бўлади. Кейин менга раҳмат дейсиз. Мен ҳеч нарсани талон-тарож қилаётганим йўқ.

Сен бинонинг нарсаларини олиб кетмаётган бўлсанг, менга ҳозир мана шу саккизта шофёр (ҳайдовчи) Холмат обкетяпти, деб интервью берди.

— Бўлди майли интервью берган бўлса улар билан гаплашамиз.

— Тадбиркорлик қилиш дегани давлат мулкини талон-тарож қилиш дегани эмаску. Ҳар бир иш қонун, қоида, смета бўйича қилинсин.

— Ҳа, қоида бўйича бўляпти. Мен ўзбошимча ҳатто битта ғишт ҳам ололмайман бир жойга кириб.

 — Холмат, поликлиника ҳам ремонтга тушди, дастурга тушди, лекин ичида ҳеч нарса йўқ, у акт қилинмаган, унинг актини ким кўрсатади?

— …

Ҳа, “янгисини қурмай туриб, эскисини бузма”, деган нақл аслида тўғри айтилган. Бироқ Бўстон шаҳарчасида ҳаммаси тескарисига. Ўтган йиллар давомида бир неча объектлар талон-тарож қилинди. Жавобгар йўқ.

Бу сафар ўзига яраша каттагина шаҳарча бағрига маданият саройи ҳам сиғмай қолди. Маданият саройини бузиб, ўрнига болалар боғчаси қуриш истагида бўлган тадбиркорларимиз бундан кўра шаҳарчадаги бешта боғчани замон талабига жавоб берадиган мактабгача таълим муассасасига айлантирса нур устига аъло нур бўладику?

Муаллифлар: Малоҳат Абдуллаева, Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар полда ухлаётгани тасвирланган вазият уюштирилганми?

Xabar.uz нашри 7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернати ...

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмага олиб кетилган

Ҳозиргина ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг фарзанди Файзуллахон отасининг “воҳимали қилиб” Тоштурмага олиб кетишгани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали билдирди.  Унда ...

Дхх ақшдан қайтган зокир алиевнинг собиқ ўиҳ аъзоси сифатида ҳибсга олинганини билдирди

"Ўзбекистон исломий ҳаракати"нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмалар асосида Зокир Алиев 2005 йилда қидирувга берилган. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ...