“Ташаббус гуруҳи” фаолиятидан

Биз шу йил март ойи учинчи ўнкунлигида “Диққат: таклиф” рукни остида туркум мақолалар эълон қилган эдик.  Шунга кўра, аввал хабарлаганимиздек, мақолаларда биз томонимиздан билдирилган таклифлар Инсон ҳуқуқлари ҳимояланишига бефарқ бўлмаган дўстларимизда, мухлисларда қизиқиш уйғотди. Нуфузли ташкилотлар, ваколатли шахслар биз билан бу борада мулоқотга киришдилар. Хайрихоҳ ва қўллаб-қувватловчи Инсонларнинг холис маслаҳатлари ҳамда муносабатларидан ижобий хулоса чиқариб, “Ташаббус гуруҳи” тарзида фаолият юритишга келишиб олгандик.

МАҚСАДИМИЗ:  Инсоннинг, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган ҳамда Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларацияси ва бошқа халқаро келишувлар томонидан тан олинган, эълон қилинган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш!

Фақат шундай эзгу мақсад билан фаолият юритаётган кўплаб ташкилот ва жамиятлардан қисман фарқли тарзда биз эътиборни,  аввало, адолатсиз судлов орқали ҳукм этилиб, ноҳақ жазони ўтаб чиққан собиқ маҳкумларга оид уйдирма “Жиноят ишлари”ни қайта кўриб чиқиш, адолатни тиклаб, жабрдийда шахс шаънини ноҳақликдан поклашга қаратганмиз. Шу баробарида қамоқ ва зоналарда, тергов ҳибсхоналарида зулм, қийноқ ҳамда адолатсизликдан бевақт вафот этган марҳум маҳкумларга оид “Жиноят ишлари” ҳам қайта кўрилиши, Уларнинг номи ва шаъни оқланиши шарт, деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун, биринчи навбатда мамлакат миқёсида ноҳақлик жабрдийдалари ва қурбонларига оид уйдирма “Жиноят ишлари”ни ўрганиб, одил судловга тақдим этувчи МАХСУС КОМИССИЯлар ташкил этилиши шарт эканлигини биз ўз таклифларимизда ҳам баёнлаб, ҳам асослаб берганмиз! Бизнинг мазкур таклифларимиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 13-моддаси принципига тўлиқ мувофиқ ва ҳаққонийдир! Биз яна мамлакат Асосий Қонуни 35-моддаси таъкидига таянган ҳолда айнан ўз таклифларимиз  юзасидан Мурожаат хати тайёрламоқдамиз.

“Ташаббус гуруҳи” шу йилнинг 22 апрел куни йиғилишиб, қисқа вақт мобайнида қилиниши зарур бўлган масалалар хусусида келишиб олдилар. Унга кўра:

“Ташаббус гуруҳи” таркибини янада шакллантириш ва “Адолатни тиклаш фаоллари Маркази”га айлантириш;

“Адолатни тиклаш фаоллар Маркази” Низомини ишлаб чиқиш ва нодавлат-нотижорат ташкилот шаклида рўйхатга олиниш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиш;

“Адолатни тиклаш фаоллари Маркази” номи билан рўйхатга олингунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 13-, 15-, 29-, 35-моддалари тамойилларига таянган ҳолда иш юритиш;

  ҳамкорлик қилиш истагида бўлган шахслар билан ошкора ва очиқ муносабатлар ўрнатиш каби масалалар юзасидан фикрлашиб олинди.

ШУНИНГДЕК:

  1. Ўзбекистон Республикасида аввалдан фаолият юритган, бироқ авторитар этикага асосланган тузум сабаб мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Ташкилоти, Халқаро Амнистия Комитети, Freedom House ваколатхоналарининг қайта ташкил этилишини.
  2. “Америка овози”, “ББС”, “Озодлик” радиолари мухбирларининг Ўзбекистондаги фаолияти қайта тикланишини.
  3. “Инсон ҳуқуқлари” мавзуларини ўзбек-рус-инглиз тилларида ёритадиган мустақил матбуот нашри ташкил қилинишини.
  4. Ўзбекистонда одил судловни амалга оширилишида “ҳуқуқий ҳимоячи”, “ишончли вакил” мақомлари хусусида жиноят-процессуал қонунчиликка биз томондан мамлакат Асосий Қонуни 26-моддаси принципидан келиб чиқилиб билдирилган таклиф асосида тегишли ўзгартириш киритилишини Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида муҳим омил ва чора-тадбир ҳамда бугунги демократик жараёнлар гарови, деб биламиз!

Биз собиқ Президент ва унинг бир тўда нопок амалдорлари даврида ноҳақлик ҳамда адолатсиз судлов оқибатларини ўз бошимиздан кечирдик. Бу кечмиш  нафақат жисмоний, балки маънавий – руҳий жиҳатдан бизни беқиёс даражада азоблади. Шунга кўра нафақат ўз бошимиздан кечирган қийноқ ва азобларни, балки бу борада бизга қисматдош бўлган инсонлар хотираларини ҳам холисона ўрганиб, келгуси авлод учун ҳужжатли-бадиий битиклар туркумини яратишни ўзимиз учун бурч ҳисоблаймиз! Бу йўлда дуч келувчи ҳар қандай синов, тўсиқ ва қаршиликларни енгишга имконимиз ҳам, қатъиятимиз ҳам етишига ишончимиз комил!

Шу боисидан ҳам биз ҳеч иккиланмай, энг аввало, Конституциявий тамойилларга асосланган ҳолда “Ташаббус гуруҳи”га бирлашдик. Тез орада, умид қиламизки, Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида янги йўналиш ва Дастурга эга, иқтидорли ҳуқуқшунослар, журналистлар, таржимон ва тасвирчилардан иборат нодавлат – нотижорат   “Адолатни тиклаш фаоллари Маркази” ташкил этилади.

Мазкур Марказнинг ташкил этилиши, энг аввало, Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари йўналишида дунё саҳнидаги эътибори ошишида алоҳида ҳисса бўлиб қўшилишига шубҳа йўқ!

Дилмурод САЙЙИД,

Тошкент шаҳри.

Фотолавҳаларда:  “Ташаббус гуруҳи”
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ижтимоий тармоқ: дан ходимларининг “мойка”чини қўлга тушириши

Ўзбекистоннинг “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлардан бирида ДАН ҳодимларининг “мойка”да ишловчи йигит мижознинг автомобилини бошқа автомобиллар учун жой ...

Ўзбекистон олий судида янграган андижон ҳақиқати

Андижон қирғинига 13 йил тўлди. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳри ва Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги ҳодисаларга гувоҳ бўлган инсонларга таянган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ...

Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400