Бобомурод Абдуллаевнинг “мулойим даъватлари”: Сўз яна суд-экспертларига

Сиз нима деб ўйлайсиз?  Журналистни суд қилган жамият қанчалик даражада кучли?!…

Мана қарийиб икки ойдирки Ўзбекистонда журналист Бобомурод Абдуллаев иши юзасидан бошланган суд ҳали ҳануз ўз адолатли ечимини излашда давом этмоқда.

Сабаби, тергов жараёнларида журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан давлат ва халқ душманини тутиб келтирилгандек муносабатда бўлинган, айбловлар қўйилган ва хулосаси  суд ҳукми ҳаволасига тақдим этилган эди.

Кенг жамоатчилик (очиқ эътироф этадиган бўлсак, дунё ҳамжамиятининг) журналист Бобомурод Абдуллаев тергов ва суд  ишига нисбатан адолатли талаб тарафдорлари сифатида аралашувларидан ҳам кўпчилигингизнинг хабарингиз бор.

Орадан етти (7) ой вақт ўтди. Етти ой етти ҳафта эмас, етти кун эмас, етти соат ҳам эмас. Етти ой деярли ярим йилдан ҳам ошиқроқ вақт дегани.

Орамизда қайси бирингиз шунча вақтингизни оилангиз парвариши, ҳимояси,  ўзингизнинг шахсий фуқаролик истак ва  бурчларингизга сарфламасдан, яқинларингиздан айро ва узоқда, бунинг устига устак  қийноқ ва бўйсунишларга асосланган маҳкум ва маҳбусликка  сарфлаган  бўлар эдингиз?!

Мен бу гапларни нега гапиряпман? Панжара ортидагиларга осон тутманг. Уларнинг ўтқазаётган ҳар бир дақиқаси Сизу менинг ўтқазаётган вақтим ва дақиқаларимдан тубдан фарқ қилади.

Демоқчиманки, уларнинг устидан чиқазилажак ҳукм  нафақат адолат юзасидан, адолатсизлик устидан ҳам  чиқазилажак ҳукм  демакдир.

Шундай қилиб, журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг суд ишига алоқадорликда гумонланаётган шахслар Ҳаёт Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар устидан қонун маҳкамаси ўз ишида давом этмоқда.

Суд комиссияси назорати остида қайта ташкил этилган суд-экспертизаси ниҳоят ўз хулосаларини ўқиб эшиттирди.

Унга кўра Бобомурод Абдуллаев мақолалалари  ўз ўқувчиларини тергов жараёнларида таъкидланганидек, очиқчасига  қуролли қўзғалонга, давлат тўнтаришига даъват этмайди.

Мақолаларда шу каби ҳаракатларга  ундашнинг мулойимгина бўлган айрим кўринишлари бор, холос.

Ушбу янгиликдан ҳам қалбимиз анчайин таскин топди. Чунки экспертлар гуруҳи ўша-ўша эдида.

Бунинг устига устак  экспертлар  адвокат Сергей Майоровнинг масалага янаям ойдинлик ва аниқлик киритиш учун берган  саволларига бу гал ҳам ўзларининг  аниқ жавоб ва хулосаларини асослаб бериша олишмади.

 Аксинча,  савол жавоб чоғида тан олишдики, мақолаларда  давлатга, ҳукуматга нисбатан очиқчасига тажовузкорлик ҳолатлари  кузатилмайди.

Шу ўринда табиий равишда  ҳақли фикр ва савол пайдо бўлади:

“Мулойимгина даъватларда”чи?!

“Мулойимгина даъватлар” билан ҳам давлат тўнтаришига эришиб бўладими?!

Ёки давлат тўнтаришини мақсад қилган ёки унга етарлича тайёргарлик кўрган шахс  халққа “мулойимгина даъватлар” билан мурожаат этадими?!

Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов суд жараёнларининг фаол кузатувчиси сифатида суд залида эмас, суд биноси ҳовлисида ўз хулоса ва фикрларини қуйидагича изоҳлади: (Суд олдидан бўлиб ўтган  ўзаро суҳбатимиз чоғида айтилган фикрларидан мақолада келтираётганим учун Сурат Икромовдан узр сўрайман. )

“Кузатишларим бўйича, менимча, Суд ҳайъати 159 – модданинг 4- бандини судланувчилардан олиб ташлайди.

 Бу жуда муҳим ва  улкан натижа. Аммо 159- модданинг 1- банди билан айблашлари мумкин.

 1- банд  эса жарима, огоҳлантириш, қисқа муддатлик озодликдан маҳрум этишлардан иборат анчайин енгил жазо усулидир.”

Яна бир ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов эса Бобомурод Абдуллаевнинг (қолган судланувчиларнинг ҳам) суд залиданоқ озодликка чиқарилишларининг тарафдори.

“ Охиригача курашамиз!!!…”,  дейди у.  “Суд Бобомурод Абдуллаевга нисбатан жазо чорасини қўлласа, ушбу ишга нисбатан дунё ҳамжамиятини янаям кўпроқ жалб этамиз!…

 Исботланмаган шубҳа, тахмин, гумонлар Ўзбекистон Конституциясининг 407 –  моддасига мувофиқ судланувчи (ёки судланувчилар) фойдасига ҳал этилиши керак.

Шу пайтгача эса биронтаям таҳлил натижалари  Бобомурод Абдуллаевга нисбатан аниқ айблов хулосасини беролмаяпти.”

Ҳа, Бобомурод Абдуллаевнинг суд залиданоқ озодликка чиқарилишини илҳақ бўлиб кутаётганлар нафақат унинг оиласи, яқин кишилари,  дўстлари Ўзбекистонда Сўз Эркинлиги(!)га муштоқ милионлаб қалбларнинг ҳам орзу, истак ва хоҳишидир.

Зеро, журналистнинг суд қилиниши айни пайтда Сўз Эркинлигининг ҳам суд қилиниши билан баравар эмасми?!

Сўз Эркинлиги камситилган, топталган, буғилган  ва унга нисбатан жазо ва  кескин  чоралар қўллайдиган жамият эса  аслида ўзи зўравонликка, қўрқоқликка асосланган, қайсидир маънода тараққиётдан орқада қолаётган жамиятдир…

Бобомурод Абдуллаевнинг суд залиданоқ озодликка чиқарилиши(!!!) жамиятимиз учун  куч бўлиб хизмат қилса қиладики(!!), зинҳор ва зинҳор таҳлика ва эҳтиётсизлик бўлиб баҳоланмайди…

Зеро, Куч адолатда, адолатда ва яна адолатда!!!…

Кейинги суд куни: 2 май, соат 14:00га белгиланган.

Муаллифлар: Дилфуза Жавоҳир Лангар, Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қарздор ҳайдовчилар машинасини «эвакуация» қилиш бошланади

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Соф.уз” нашри ёзмоқда. 30 январ ...

Ўзбекистонда интернет тезлиги нега бунча суст?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиCOURTESY Интернет юкланиш тезлиги бўйича эълон қилинган янги рейтингда Ўзбекистон Тожикистон билан бирга энг қуйи йигирмаликдан жой олган иккита ...

Инерция қачон тўхтайди, ёхуд туҳмат уюштириш шартми?

Ўзбекистон «Бирдамлик» Халк демократик ҳаракати қурултойини ўтказишга жойларда кимлар ва нима учун тўсқинлик қилди? 12-ноябрь куни кеч соат 20-00 ларда менга яшаш жойимдаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400