2017 йилда АҚШдан бошпана сўраган россияликлар сони рекорд даражада бўлди

2017 йилда 2664 нафар россиялик АҚШдан бошпана сўради. Бу – охирги 24 йил ичидаги мутлақ рекорд бўлиб, 2016 йилда бошпана сўраганлардан 39% кўпдир.

“Настоящее Время” телеканали АҚШда ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ сўров юбориб, шу мавзу бўйича расмий статистикани АҚШ ички хавфсизлик вазирлигидан олди.​

Бундан олдинги рекорд 1994 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда россияликлар 2127 та ариза берганди. Бу рақамлар фақат биринчи марта бошпана беришни сўараган одамларга тааллуқли.​

2012 йилда Путин учинчи марта президент бўлгандан кейин, АҚШдан сиёсий бошпана сўраган Россия фуқаролари сони кетма-кет беш йилдан бери ортиб бормоқда 2016 йилда 1912 та шундай илтимоснома берилган эди. Бу ҳам ундан олдинги йилдагидан 31%га кўпдир.

Лекин Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлдагилар бу рақамларга “ишонмаслигини”баён қилди:

“Ҳозир ёлғон ахбортлар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетган, ҳаммасига батартиб ёндашиш керак “, – деди Песков.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон чегарасидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда

Қирғизистоннинг Лайлак тумани Қулунду қишлоқ округининг Интернационал, Мақсат қишлоғи ҳамда Янги-Ер қишлоқ ҳудуди Дўстлик, Марказ, Арка ва Жаштиқ қишлоқлари аҳолиси эвакуация ...

Орол денгизи тубида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишга 100 млрд. сўм ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар”-ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари ...

Қирғизистонда оқ қалпоқ куни нишонланмоқда

Қирғизистонда 5-март куни Оқ қалпоқ куни нишонланади. Ушбу сана билан Президент Садир Жапаров халқини табриклаб, “Замонлар синовидан ўтган маданиятимиз дунёга танилишидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400