Каримов даврига сиёсий баҳо бериш вақти етилди

Ўзбек эркакларини қулга, хотинларини чўрига айлантирган Каримов ва унинг қаттоллари ишларига ( 27 йиллик иш…) сиёсий баҳо бериш вақти етилди. Йўқлик ва хорликдан туман – туман кишиларни очунга сочилишлари, аёлларни издан чиқишлари, талабалар шаҳарчаси, Бўка, Паркент, Андижон қирғинлари, Тошкент, Бухоро портлашлари, оммавий коррупция ва беадад қама-қамалар шуни талаб этади.

У маъшум даврга сиёсий баҳо бермасдан туриб, олдинга ишонч билан силжиш қийин… Силжиса, ҳар қадамда қонли тўсиқларга дуч келади…

Менимча, президент Мирзиёев  “Сиёсий баҳо бериш …” эшигини қия очди. Тўла очишни тезлаштириш учун эса элнинг онгли қатлами уюшган ҳолда ҳаракат қилиши лозим.

Ҳа, уюшган ҳолда .

Журналистлар,

Ёзувчилар,

Олимлар бир бутун ҳолда.

Йўқса, каримизмни илдизи билан қўпориб ташлаш ва унга сиёсий баҳо бериш маҳол.Чунки диктаторнинг ҳали каллакланмаган бир қисми кучда турибди:

З.Алматов,

Х.Султонов,

Т.Худойберганов…

Булар юзлар…

Буларнинг бари миллиардерлар.

Ёлғиз ҳаракат уларнинг заҳарли нишларига бардош беролмайди.

Заҳарли нишлар куч билан бўлмаса, пул билан чалади…

Шу учун эл ойдинлари уларга қарши эл билан бир бутун ҳолда курашмоқлари шарт.

27 йил еган-ичганларини қусадиган вақт келди!

27 йил ўлдирганларининг хунларини тўлайдиган вақт келди!

Қотил Каримов ва унинг ҳали жиноий жавобгарликка тортилмаган одамерлари занжирланган ҳолда “Борса келмас”га юборилиши лозим!

Ўзбекистон Олий суди томонидан.

Мабода, бу адолатли иш ўтиб бўлмас тўсиқларга … йўлиқса, Каримов ва у бош Ватан хоинлари Халқаро Гаага судига берилиши лозим.

Муаллиф: Эврил ТУРОН

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғийбатчи, ишёқмаслар маконидаги маразлар эканмиз!

Stress. (Дардлари оламга сиғмас устознинг ҳеч кимга айтолмайдиган аламли кечинмалари) Иложи бўлса, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Аваз ...

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

Ўзбекистонда ҳайдовчиликка ўқиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Фото:karelinform.ru Ҳайдовчиликка ўқиш учун топшириладиган ҳужжатлар ✅ паспорт нусхаси; ✅ диплом ёки аттестат нусхаси; ✅ 3-4 ҳажмдаги 4 та расм; ✅ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400