Дунё цвилизацияси бешиги

       

                                                               Элим турки, юртим турки, тилим туркидир,

                                                                      Тилим телим (турли) тилларнинг кўркидир.

                                                                                                                                   Аҳмад Яссавий

Ўн минг йиллик тарихни варақлайман. Юрагим фахр ҳисси билан тўлади. Аждодларим камоли олдида бош эгаман.

Бизнинг турки авлодимиз Яҳудий, Араб, Юнон, Эрон, Рум, Оссурий, Ҳинд, Хитойлардан кўп юз йиллар олдин, ҳали Оврўпа, Америка ухлаб ётган замонларда шаҳар, давлат қурган. Ёзувни кашф этган. Шу алфавит (Шумер, Этруск ёзувлари) асосида Еврей, Миср, Урарту… алифболари вужудга келган.

Дунёда илк даъфа Қонунни яратган. Инсоният тарихида биринчи ўлароқ шеър битган. Антик адабиёт ҳам шумерлардан бошланган.

Ер юзи цвилизацияси Шумерлар ва Этрусклардан илдиз отган.

Библиянинг Эски ва Янги  (Ветхийи, Новый завет) Аҳдлари  ўзагида шумер туркларининг “ Билгамиш”, “Энклар ва Нинхурсанг”, “ Лугалибанда ва Хурум тоғи” каби достон, ривот,дуо, афсона, шеър,  мифлари ётади. Бунга Ироқ ,  Миср, Ашурия… ( Оссурия) ҳудудларида топилган миххат ёзувлари ёрқин мисолдир. Тумонат асрлар тўфонларида битиклар омон қоладими? Тангри истаса, “ҳа”. Қандай?”  Ернинг остки қатламларида ётган қирпич (пишиқ ғишт) ва сополлардаги ёзувлар замон зарбаларига бардош беролган. Жумладан, ёнғинларга ҳам. Бир мисол:

Кечган юзйилликнинг биринчи ярми охирларида Ниневия (Ашшуриянинг  қадимий бошкенти) вайроналари тагидан буюк инглиз археологи Лейард икки минг китоб (сопол битик)ни ўз ичига олган кутубхона топган. У илмсевар подшо Ашурбанипал ( Милоддан аввал 669 – 630 йиллар)га тегишли бўлган. Библия  негизини ташкил этган бу топилдиқ инсоният  тасаввурини  ўзгартириб юборди. Чунки  Турк уруғи – шумер тилида ёзилган афсона, фусн, дуо,  достон, ривоят, миф, шеърлар шу замонгача аккад (семит) ларники деб келинарди. Энди эса бу “ғоя” нинг миси чиқди. Кўк Тангрининг ўзи Лейард воситасида бу ўғриликни фош этди.

Туронда: “ Қингғир ишнинг қирқ йилда ҳам қийиғи чиқади” деган гап юради. Инсон қони билан қотилган ва макрга ғарқ бу қнғир ишнинг қийиғи эса олти минг   санадан сўнг юзага қалқди. Ойдек аниқлик билан. Бунинг учун биз турклар Оврўпа, Америка қадимшунослари, тарихшунослари, тилшунослари ва, генетик олимларидан миннатдор бўлишимиз керак. Айниқса, қуйидаги буюк шумерчи ( шумеролог) олимлардан:

     Самюэл Крамер,

     Юлиус Опперт,

     Генри Роулинсон,

     Арно Педелл.

Шуни алоҳида урғу билан айтаман: энг қадимги битиклар ( Милоддан 5 – 6 минг йиллар аввал) фақат Ниневияда эмас, балки арабнинг бошқа юртларида ҳам топилган. Ҳаммаси эски турк тилида ёзилган. Жумладан:         “Билгамиш” эпоси ҳам. Унинг бош қаҳрамони – Билгамиш ҳоқондир. У Кўлов (Кўл-ов, кўл яйлов маъносини ҳам билдиради)да туғилган. Яъни ҳозирги Кўлобда. Билгамиш ҳоқон эрамиздан уч мингча йил олдин, аккад кўчманчилари Киш сулоласи умрига зомин бўлгандан кейин) Ўрум давлатини бошқарган буюк ҳоқон, тенгсиз ботир, миллий қаҳрамондир. У ҳақда яқин Шарқда кўп эпослар битилган.

Мен шу ҳақда ўйларканман, негадир кўз олдимга Зоҳир Аълам келди. Шунда устига “Шумерлар” деб ёзилган қалин муқовали дафтар ҳам эсимга тушди. Уни менга Зоҳир ўлимидан ўн беш кун олдин фойдаланишга берган эди. Дафтарни мен жовондан олиб варақладим. “Билгамиш” ва бошқа эпослардан кўчирилган ушбу парчалар хаёлимни тортди:

     Эй, дунёдаги ҳар нарсани билгувчи,

     Эй, денгизларни англовчи, тоғлардан оша олгувчи,

     Эй, ёвларни енгувчи йўлдошлари билан,

     Эй, ақл – заковати, билими билан

     Сиру асрорларни кўра билгувчи!

     Бизга тўфонгача бўлган кунлар хабарин берди.

     Узоқ сафарга чиқди, бироқ ҳориб қайтди у.

     Турмуш азобларин тошларга ёзди,

     Унугни деворлар билан ўради,

     Муқаддас заннанинг нурли омборию

     Девор кунгираларин кўр, мисдан ясалган гўё.

     Кўтармага қара, тенги йўқ унинг…

     …Ҳамма инсонлардан буюк инсон у…

 

     Қалби қонли ёшларга тўлди,

     У водий сари йўл олди.

     Ҳа, подачининг қлби қонли ёшга тўлди,

     Унга ором берар гўё яшил водий.

     Подачи – қон йиғлаётган Думузидир,

     У дардини ёйар поёнсиз водийга,

     Найин дудоғига қўйиб нолон

     Изтиробларини тўкди беармон

     Ғамгин қўшиғингни куйла, куйла, эй водий

    Сен ҳам мендай қалби ғамга тўлган ошиқсан,

     Куйла, водий, нолаларинг юракни ёқсин,

     Дарёдаги чиғаноқлар инграб юборсин…

     … О, моя царица , сващенного Ана, возлюбленная дочь.

     Его воительница, гордо поднявщая голову,

     Ты, сохраняющая жизнь стране Шумер…

     … Когда ты обращаешь свой взор к людям,

                                    К ним приходит изобилие.

      Юноша, на каторого ты взглянешь,

                                    Обретает долгую жизнь…

     …Гатумдуг, как прекрасно звучит твое

                                            Чистое имя…

     … О Шумер, великая земля среди всех земель вселенной.

     Замитая немеркнущим светом.

     Определяющая божественные законы

             для ( всех) народов от восхода до заката.

     Твои божественные законы

             Славные законы и неизменные.

     Твое сердце глубоко и неведомо,

     Истенное знание, которое ты несешь

                                  Недостижимо, как небеса.

Цар порожденный тобою, навек увенчан диадемой,

Провитель, порожденный тобою, увенчан короной…

… Анунаки, великие боги,

                                                  Избрали тебя своим обиталищем…

Мен қадимги эпосларни ўқисам роҳат қиламан. “Билгамиш”менга ўзгача завқ беради. Исмига қаранг:  “ Билга  Миш”. Тоза туркча. Милоднинг бошида ўтган турк ботирининг оти ҳам Билга ҳоқон бўлган. “Миш” қўшимчаси, менимча, “ Доно”, “Улкан”, “Қудратли” маъноларини англатади. Кунтуғмиш , Тўхтамиш, Алпомиш…

 – Билгамиш ҳоқон туғилган замонда Кўловда, умуман, Ўрта Осиёда битта ҳам форс зоти яшамаган.   Еттинчи юзйилликда улар араблар билан бирга Туронга босқи ёпишган ва бу юртда яшаб қолишган.

  – Туркистонни ўрис қора ният билан парчаларкан ( ўтган асрнинг йигирманчи йилларида), тарихда илк бор Тожикистон автономияси, сўнг (1927 й.) республикаси ташкил этилди. Бу этнос, ном, давлатни Москва ўйлаб топган. Унгача бундай давлат оти дунё тарихида ҳам, харитасида ҳам бўлмаган. Пуфакдан уй қурган Кремл қуроли, КГБ қўғирчоғи, ашаддий миллатчи Бобожон Ғофуров ўзининг “Таджики” асарида “Тожикистон “ деган давлатни йўқдан бор қилгани учун Москвага, “буюк оға”га ҳамду санолар айтган. Зотан китоб сўз бошиси ҳам шундан бошланади: “Таджикский народ входит в великое содружество социалистических нациий, образуещих Союз Советских Социалистических Республик. Вместо со своим старшим братом руских народом, вместе со всеми другими братскими народами таджикиский народ под Руководством КПСС уверенноой поступью идёт к Коммунизму».

Форс­-турк чатишувидан келиб чиққан бу қурама қавм Туркистон турки эллари ичида бир сиқимдай нарса, яъни денгиздан бир кўлмак. Буни  ақли заиф ҳам билади.

Сталин “Тожикистон “ деган ясама давлатни тузгани учун бир тўда ялоқлар унинг оёғини ўпишган, унга чапон, дўппи кийдиришган ва ўз пойтахтларини “ Сталинобод” деб аташган. Нима, Иосиф Жугашвили тожикми? Тожикнинг миллий қаҳрамоними? Ёки тожик уруғи ундан тарқаганми? Йўқса, нимага бошкентга гуржи Сталиннинг номини беришди? Бу –тарихда кам учрайдиган  лаганбардонлик.

Тарих шоҳид. Ялтоқлар Сталинни мадҳ этиб, туман – туман китоблар чоп қилишган. Оммавий ахборот воситалари уни Худога чиқаришган.

Шундоқ олчоқликлар эвазига “ Тожикистон” юзага келган. Туркэлга қарши ўлароқ…

     Сталин,

     Кремл,

     КГБ,

“Улуғ оға” ўйинлари бу!

 Эллар ўртасига низо солиш.

 Эллар аро уруш чиқариш учун.

Зарурат туғилганда…

Гегемонлик дардида…

Сиёсий   ўйинларнинг энг қабиҳи бу!

Билгамиш  ҳоқон эрамиздан сал кам уч минг йил ўнжа Туркэлнинг қадим тупроғи, эндиликда ўрис берган ном билан аталаётган ўлканинг Кўловида туғилган. Сиқинтилар…га қарамай, ҳозирда ҳам бу маконда асосан ўзбек яшаяпти. Тожик президенти Имомали Раҳмон ҳам Кўловлик. У Ўзбекнинг Қорлуқ уруғидан. Қорлуқларни биласиз, Чин ва Рум ўртолиғида буюк империя қурган эл. Яъни самонийлар давлатини ер этган, Қорахонийлар салтанатига асос солган эл. “ Қора” “улуғ” демакдир.” Қорлуқэл”  сўзи эски туркчасига

     Ёвқур,

     Ботир,

     Қайтмас  эл.

Буюк тарихчи, академик Гумилев ҳам ўзининг “ Қадиги турклар” китобида ўт- олов қорлуқлар тўғрисида илҳом билан қалам тебратган.

Мен Имомали Раҳмоннинг маҳалладоши  Қорабек билан бирга Чирчиқ зонасида ўтирдим.  Ундан Кўлов аҳволини билиб олдим. Яна Имомали Раҳмон ҳақида ҳам… Яна унинг етти ўзбек боқони (министри) тўғрисида ҳам. Эндиликда улар ҳақида аламзада миллатчилар интернетда ёзишаяпти…

Азалдан ўз оти билан Туркистон, Туронда фақат турклар яшаб келишаётгани тўғрисида Оврўпа, Америка, қисқаси, дунё қадимшунослари, тарихчилари кўп ёзишган. Шу ўринда қисқа – қисқа мисоллар келтираман:

“Сак,  скифларнинг тарихий, ижтимоий ҳаёт тарзи, яъни сак ҳоқонларининг ҳукмронлик даври Эрон шохи Доро ll босқинига қадар минг йиллар аввал юз берган”.

                                                                                                                         Герадот.

“Ҳунлар Олтой, Ўрта Осиё, Ҳазар денгизи ҳамда Шимолий Кавказгача, жанубда Помир тоғларига таралган ерларда яшаганлар”.

                                                                                                                                              Гумилев.

“ Эронликлар тўдаси Туронда пайдо бўлмасдан минглаб йиллар аввал Туронда туркларнинг аждодлари яшаб келганлар”.

       Абу Райхон Беруний,

“ Қадимги халқлардан қолган

ёдголиклар “ китоби.

“Эрон тилларининг ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлиниши уларнинг ҳозирги жўғрофик ерларига тўғри келмайди. Эски замонда уларнинг жойлашувию тилнинг бўлиниши ҳам ўзгача бўлган. Фақат ўрта юзйилликларда тожиклар олдинги ватанларидан араблар босқини саб, ҳозирги ҳудудларга ( Туркистонга) келиб қолганлар”.

                                                                                       Стеблин  – Каменский,

                                                                                                      Қадимшунос.

“Искандар Зулқарнайин Туронин босиб олаётган пайтда Турклар узун , учи чўзиқ бўрк кийиб, от чопаётган орқа томонидаги душманга маҳорат билан ёйдан ўқ узганлар”

Маҳмуд Қошғорли,

“ Турк сўзлиги”.

“Турк эли ҳоқони Ўғузхон давридан бошлаб XVll – асрга келгунча, Туркистон = ҳоқонлари Шарқда  – Хитой, Ғарбда  – Эрон, Боғдодгача, Шимол ва Жанубда  – Қозон, Рус, Булғор, Афғонистон, Ҳиндистон давлатларига ҳукмрон эдилар”.

                                                                                                   Алихонтўра Соғуний.

“Эрамиздан аввалги минг йилликнинг бошларида қадимги Оссурия ҳамда Мидия давлатлари ўртасида сиёсий, ижтимоий, этник муносабатлар юз берган. Жанубий Туркистон ўлкаларида яшаган Сақа (сақ) лар билан эронлик этник тўдалар  (Ахамонийлар босқинида келиб қолган форслар (мил. ов.5 аср) орасида ҳам чатишув юз берган. Шундан суғуд қавми вужудга келган”.

Басаков,

рус тарихчиси, турколог

олим, академик.

Билгамиш беқиёс ботир бўлган. Шунга у эпосда қуйидагича тараннум этилган:

     “ Ҳамма инсонлардан буюк инсон у…”

Юқорида таъкидлаганимдек, “Билгамиш” битилган замонда, на фақат “Билгамиш”, балки бутун Шумер адабиёти равнақ топган замонда ҳали ҳеч бир халқда Ёзув (алфавит) бўлмаган. Бу даврда ер юзи олимлари томонидан: “Дунёда биринчи шаҳар  – давлат” деб тан олинган Шумер салтанати ҳам гуллаб  – яшнаган. Буни ичи қора, кўчманчи Аккад (семит) лар кўролмаган. Шу сабабли улар Шумер давлатига, бойлигига, адабиётига эгалик қилиш учун узун  – узун йиллар яширинча тайёргарлик  кўрганлар. Яъни куч тўплаганлар. Бу фитнанинг бошида маккор ва йиртқич Саргон турган. У кўп йиллар шумерлар саройида хизмат қилган. Ўзини шумерларга садоқатли қилиб кўрсатиб, ёвуз ниятини сездирмай, шумер ҳаётини, табиатини икир  – чикиригача ўрганган. Оқибат, нонкўр махлуқ лак  – лак қўшин билан мутлақо кутилмаганда шумерлар устига босқи ёпган.

Номард орқадан келиб пичоқ санчади.

Номард ухлаб ётганни бўғизлайди.

Номард нон – тузга хиёнат қилади.

Бундоқ онда дев ҳам ўзини ўнглолмайди.

Кутмаган, кутилмаган ҳужмдан нафақат ботир, балки, давлат ҳам омон қолмайди.

Куч,  қудратда беқиёс Жалолиддин Мангуберди шундай ўлим топган.

Ақл – идрокда беқиёс Мирзо Улуғбек шундай ўлим топган.

Муҳаммад Элчининг қариндоши Хазрат Али шундай ўлим топган.

Ўзбек давлатига асос солган, ўзбек отаси, аммо ўзбек тарихи, адабиёти қоронғулигида кўринмай қолган, буюк лашкарбоши, шоир Шайбонийхон шундай ўлим топган.

Шайбонихон форснинг қўққис, қобиҳ чопулига учрамаганида, у Темур империясини тиклаган бўларди. Эрон, ўрис қарамлигича қоларди. Қудрат тожи Турон бошидан тушмаган бўларди.

(Давоми бор)

Муаллиф: Эврил Турон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони (давоми)

ТАХТИ ҚОРАЧИ ДОВОНИ (иккинчи қисм) Шуни алоҳида урғу билан айтаман. Чингизхон ва унинг бола-чақалари, қисқаси, авлодлари мўғилчани билмаганлар. Хат-саводларини ҳам эски турк ...

Муқобиллаштириш кимга керак, ёхуд фермернинг ер миқдори муҳимми?

Барчамизга маълумки, 2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ер майдонларини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400