Байрамлари топталган, қувончлари яксон этилган юрт…

(“Олтин водий талон-тарож этилмоқда”,  мақоласининг давоми)

Ҳурматли “Мулкдор” сайтимизнинг мухлислари!

Бир мунча муддат илгари сайтимиз саҳифаларида  Сиз азиз ва муҳтарам мухлисларимизнинг диққатингизга ва шунингдек, муҳокамангизга “Олтин водий талон-тарож этилмоқда” мақоласини ҳавола қилган эдик.

Ушбу мақолада тилга олинган тафсилотлар эсингизда бӯлса керак. Куни кеча фаол мухбиримиз Малоҳат Абдуллаева Жиззах вилояти,  Зарбдор тумани ҳокимининг “Халқ билан мулоқот” тадбирида сўзга чиқиб тумандаги Бӯстон шаҳарчасида жойлашган “Олтин водий” маданият саройига нисбатан туман тадбиркори Холмат Қувноқовнинг тажовузкорона муносабати, мақсад ва режалари ҳақида туман ҳокимига сўзлаб берди.

Очиғини айтганда, мазкур ачинарли ва ҳатто мудҳиш жараёнга нисбатан туман ҳокимининг бефарқ муносабати нафақат мухбиримизни ва ҳатто бизни ҳам ҳангу манг қилиб қўйди.

Ишонмайлик десак, жонли аудио тасмалар. Ишонайлик десак, ахир халқпарвар  туман ҳокимининг эл қувончи ва бахт-саодатига  тажовуз бўлиб ҳисобланадиган воқеалардан фиғони фалакка чиқиб кетиши керак эмасмиди?!

Келинг, ҳар қандай сиёсий нуқтаи назарлардан холи ва холис фикрлаймиз. Чунки халқ тақдири ва кечмиши сиёсий ҳокимиятлар  сиёсати билан (минг афсуски)  чамбарчас боғлиқ бўлса-да, аммо у ҳар қандай сиёсий мафкура, раҳнамолик, тазйиқ ва бошқарув шаклидан қатъий назар ўз абадий донишмандлик  қадриятлари, анъаналари ва қалб кечинмалари билан яшайдиган, орзу-ҳавас қиладиган, ўз меҳнати ва ҳаракатлари билан бутун дунёни ҳарактлантирадиган Ягона куч бўлиб қолаверади…

Ўзбек халқи тарихига доир айрим кечмишлардан:

45 кунда қазиб битқазилган “Катта Фарғона Канали” воқеликларида, Европа мамлакатлари ва халқлари фожеасидан фарқли ўлароқ, кутилмаганда  ниҳоятда узоқ давом этган фашизмга қарши кураш йилларида, тинч-осуда йилларимизда  Газлида содир бўлган зилзила фожеаларида ҳам халқнинг дарди, қалби ва руҳиятига энг сўнги чора ва далда сифатида санъаткорлар ансамбли, тўғрироғи, отряди энг руҳлантирувчи куч бўлиб, халқнинг жонига аро киришган, жонига жон, кучига эса куч бўлиб қўшилишиб халқ билан бирга бўлишган эди.

Ўша даврларда халқнинг қорни ҳар кун тўйиб овқат емагандир, аммо чинакам санъаткорларнинг (уруш ўчоқларига ҳам қўрқмай кириб боришган буюк халқ санъаткорларимиз эсингиздадир) энг керакли пайтда халқ дардига шерик бўлиши уларнинг машаққатли меҳнат ва курашларида  энг зарурий куч бўлиб хизмат қилгани ҳеч биримизга сир эмас.

Ҳатто дунёга машҳур “Титаник” фильмини эсга олинг! Санъаткорлар гуруҳи энг сўнгги  дамгача мухлисларини ташлаб кетмайди, ягона таскин, далда ва юпанч сифатида халқ билан бирга бўлишади…

Келтирган мисолларимиз инсониятнинг энг оғир кунларига доир. Энг оғир кунлардаки шундай бўлган экан, демак хулосаларимиз ниҳоятда ўринли.  Демоқчимизки, санъат халқнинг машаққатларини унуттиргувчи, оғирини енгил қилгувчи ва ҳатто энг керакли пайтларда унга куч бағишлаб, янги марралар сари ундагувчи  беқиёс руҳий қувват манбаидир.

Нега 2018 йил “Тадбиркорлик ва илғор инновацион ғоялар” йили дея эълон қилинди. Бундан кўзланган мақсад нима эди? Шу пайтгача нималарга эришдик ва бундан кейинчи, нималарга эришамиз?

“Сиз ҳеч телевизор кўрасизми?” дея савол беради туман ҳокими мухбиримизга. “Бу йил тадбиркорлар йили. Шундай экан, тадбиркорларнинг ҳар қандай ҳаракати таҳсинга лойиқ, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак”, демоқчи бўлади,  давлатимиз сиёсатига  жонкуяр ҳокимимиз.

Аммо  куйинчак ҳоким ўз фаолиятларида энг муҳим бўлган бир нарсага, яъни  ислоҳотларни  маълум манфаатдор шахсларгина эмас, халқ, халқ руҳияти, кайфияти ва энг муҳими халқнинг ҳукуматга бўлган  ихлос ва ишончи амалга оширишига эътибор бермайди.

Туманда Маданият саройининг ишга туширилмаганлиги, аксинча, гўёки уларнинг халққа аҳамиятсиз ва кераги йўқдек бузиб ташланиши, халқнинг нафақат қувончини, шунингдек, руҳияти, кайфияти, бугуни ва эртанги кунига нисбатан бўлган ишончининг ҳам аста-секин сўниб боришига, халқнинг  руҳсизланиши ва кучсизланишига ҳам сабабчи бўлади.

Жиззах вивилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги ушбу  “тадбиркорлик”  давлатимизнинг      “Илғор инновацион ғоялар йили” дастурига  мутлақо зид ҳаракат сифатида баҳоланиб, аксинча, йил сиёсатига путур етказаяпти.

Наҳотки туманда Маданият саройи фаолиятини  янаям кенгайтириб, (керак бўлса, хусусийлаштириб олиб) ҳам ўз шахсий даромадини ошириб, ҳам халққнинг руҳияти ва кайфиятини кўтариб, туманнинг давлат сиёсати даражасида ривожланишига ҳисса қўша оладиган тадбиркорлар топилмаса?!

Бошловчи ва ҳаваскор тадбиркорларга бизнес-тренинглар ўтказиш, республика миқёсидаги ва ҳатто хорижий тадбиркорлар билан ижодий, илмий ва амалий учрашувлар ташкил этиш, келажагимиз бўлган фарзандларимиз учун турли тўгараклар очиб қўйиш, халқ учун кўнгилли байрам дастурлари тайёрлаш, маҳаллалараро мусобақа тарзидаги аммо халқни қизиқтирувчи, руҳлантирувчи, жалб этувчи дастурлар ташкил этиш, туман тадбиркорлари ҳомийлигидаги ижодий кечаларини уюштириш ва шу каби турли-туман кўнгилочар, ҳам маданий ва маърифий жараёнларни ташкил этувчи, маблағ жалб этиб, ҳам ўзи даромад кўриб, ҳам халқни руҳлантирувчи, кайфиятини кўтарувчи тадбиркорлар  наҳотки бизда шунчалар етишмаса?!

Аниқланишича, Бўстон шаҳарчасидаги “Олтин Водий” маданият саройининг ўрнида хусусий боғча ташкил этмоқчи бўлаётган тадбиркор Холмат Қувноқов давлатдан бир неча марта катта миқдорда имтиёзли кредитлар олиб келган. Унинг чорва учун мўлжаллаб олган  беш гектар ери бор, аммо ушбу ерда бир дона ҳам чорваси йўқ, шифохонани хусусийлаштириб олган, аммо унинг ўрнида фақат тикув цехинигина юритиб қўйибди.

Мустақиллик йилларида “Тадбиркор —  элга мададкор” ибораси шаклланди.

Аммо қани шу пайтгача Қувноқ Холматовнинг элга мададкорлиги?!

Аксинча, у эл қувончи, кайфияти, кўтаринки руҳияти бўлиши мумкин бўлган масканни ҳам бузиб ташладику!

Наҳотки, хусусий боғча қуриш учун унга бошқа жой қуриб қолган бўлса? Ёки эрта бир кун у ташкил этадиган хусусий боғчани тамомлаган болакайларга Маданият саройи керак эмас, деб ўйласа?!

Тўғрироғи, ушбу савол билан туман ҳокимига мурожаат этсак,  янаям тўғрироқ бўлади.

Зеро, ҳокимларнинг вазифаси халқни фақат таҳдид билан ушлаб туриш ва бошқариш эмас, халқнинг байрамлари, қувончлари, унинг маданий, маърифий ва маънавий ҳаёт тарзига ҳам бурчли, масъулиятли ва ҳатто давлатимиз сиёсати даражасидаям  жавобгардирлар.

Аслида халқ мулки бўлган ва халқдан тортиб олинган Маданият саройини энди ким ва қачон халққа қайтариб беради?!…

Жиззах вилояти, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси аҳолиси  номидан йўллаётган ушбу саволимизга  туман ҳокимидан жавоб кутиб қоламиз.

Муаллифлар: Малоҳат Абдуллаева, Дилфуза Жавоҳир Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркман аёли туркияда 2,4 миллион долларга тенг киберўғирликда айбланмоқда

Турк ОАВнинг маълумотларига қараганда туркманистонлик муҳожир аёл иштирокида йирик ўғирлик содир этилди. Эълон қилинган катта миқдордаги ўғирлик ҳодисасида туркманистонлик ёш ...

Биз чинакам хақпарвар сиёсий партия тузишимиз керак !!!

Хозирги кунга келиб жамиятда порахўрлик, халқ мулкини талон – тарож қилиш, коррупция, қариндош – уруғчилик, таниш – билиш орқали юқори лавозимларга тайинланиш жамиятда оддий ...

Тошкент-чимкент автобуси йӯлга қӯйилажак

Тошкент Чимкент шаҳарлари ӯртасида автобус қатнови йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Озодлик радиоси. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400