Ўзбекистонда буюк ислоҳотлар жадал тус олмоқда

Бобомурод Абдуллаев ва унинг дўстлари суд залиданоқ озод этилди

Ўзбекистонда адолат, ҳақиқат, чинакам Сўз Эркинлиги ва Шахс Эркинлиги йўқ  деб, ким айтди Сизга?!

Ўшандай деб гапирган қабоҳаткаш, фитначи ва иғвочининг сўзи кесилсин!

Мен билан юринг, замондош!!!

Мен кўрсатаман Сизга чинакам Адолат, Ҳақиқат, Меҳр-Муҳаббат,  Ишонч, Умид ва Самимий ҳаракатлар муваффақиятини!

Чинакам ва оташин Меҳр ва Муҳаббат  Ғалабасини!

Она Ватаним Ўзбекистон учун, бугунги кун, унинг  қарийб саксон саккиз йиллик  ўтмиши, шонли ҳам зиддиятли, мағлубиятли ҳам муваффақиятли, аммо ҳамиша шарафли ва фахрли тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилишга арзийдиган, Бетакрор ва Унутилмас, Буюк ва Мардановор, Яратган ҳамиша қўллагувчи, Дунёларгада фахр ила Сўзлагувчи,  мутлақо янги,  умидли ва унутилмас  тарихий кун бўлди!

Гапларимни, фикр ва мулоҳазаларимни ўзбекнинг камида юз йиллик тарихига бефарқ бўлмаган, чинакам Ватанпаварларгина, Халқпарварларгина тўлароқ тушунишди ва тўлиқроқ ҳис қилишди…

Тўқайга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёнади, деганларидек, Халқ душмани, Ватан хоини тамғаси остида бесабаб ва бегуноҳ қирғин этилган буюк аждодларимизнинг хоки ва руҳи ҳам бугун қандайдир жунбушга келишган, ўзларига ўқилган ҳақсиз ҳукмлару зулм ва зўравонликларнинг кун келиб, шундай адолатли ҳал этилишларидан, Ўзбекистондаги ниҳоят ҳур ва озод инқилоблардан руҳлари таскин топиб, Ҳақ йўлидаги адолат,  кун келиб, албатта, қарор топганидан, ғалаба қозонганидан  ҳайратга чўмиб ва ниҳоят, руҳлари ором топиб,  дуолар қилишаётган, чексиз таҳсинлар айтишаётган бўлса ажаб эмас!

Бобомурод Абдуллаевнинг суд залиданоқ кишан ва қафаслардан озод этилиши  ўзбек халқининг эрки, озодлиги, ҳурлиги ва бахтининг ҳам  зулм, зўравонлик ва ноҳақ адолатсизликлардан озод этилиши билан баравардир…

Эртага 9 Май – Юртимизда “Хотира ва Қадрлаш куни”.

Ўзбек ўз қадрият, эътиқод, анъаналарини  тўғри баҳолайдиган, шунингдек, муваффақият ва ғалабаларини ҳам тўғри сарҳисоб этадиган Буюк Халқ.

Қарийб юз  йиллик ўтмиш- кечмишларида ўзбек халқи  сиёсий бўҳронлар узра жуда кўп  мураккаб тақдирларни бошидан кечирди.

Аммо бугунги 9 май — фашизм устидан қозонилган ғалаба арафасида юз берган  ОЗОДЛИК ўзбекнинг, ўзбек халқининг  чинакам ва муҳим Ғалаба Кунларидан бири бўлди, десак адашмаймиз.

Шундай экан, 9 майни нафақат  “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”, балки, “ҒАЛАБА, ХОТИРА  ВА  ҚАДРЛАШ КУНИ” деб эълон қилсак, айни Буюк Аждодларимиз Хотирасига ҳам таскин, таҳсин ва тавозе изҳор этган, Буюк Мақсадларимиз  ҲАМОҲАНГЛИГИГА  ҲАМ  ЭРИШГАН БЎЛМАЙМИЗМИ?!…

Бобомурод  Абдуллаев 9 Май кунини  эрталабдан “Шаҳидлар Хотира Майдони”ни зиёрат қилишдан бошлашига шубҳамиз йўқ.

Зеро, Она Ватан равнақи учун янаям астойдил бел боғлаб ишлаш Бобомурод учун мана энди бошланади.

Ушбу йўлда барчамизни аввало Яратганнинг ўзи ва шунингдек, шаҳид кетган аждодларимизнинг руҳи ҳамиша қўлласин!

Муваффақиятларимиз бардавом бўлсин!

Муаллифлар:  Дилфуза Жавоҳир Лангар, Қаҳрамон Маҳмуд, Гулзамон Акбар, Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гаровга қўядиган нарсаси, кафил бўладиган одам ҳам йўқ шахс қандай қилиб кредит олиши мумкин?

Кредит олмоқчиман, лекин гаровга қўядиган нарсам ҳам кафил бўладиган одам ҳам йўқ. Кредитни қандай олсам бўлади? Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида мазкур саволга ...

Бухоро мххчилари ва “лохмач”лар 18 йилгача озодликдан маҳрум этилди

  Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий суди Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Бухоро вилояти бошқармасининг бир гуруҳ собиқ ...

“чилонзорда чанг ва ахлат орасида яшашга мажбурмиз” (видео)

"Мен Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 4-мавзесида яшовчи бир инсон сифатида сизга мурожаат қилмоқчиман. Мана неча йиллардан бери мавземиз жуда ёмон аҳволда қолмоқда. Одамлар ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400