ҚУЛЛИКНИ ҚЎМСАШ

ҚУЛЛИКНИ ҚЎМСАШ

Ҳукумат томонидан 9- май “Хотира ва қадрлаш” куни сифатида нишонланса ҳам, эл оласи (ўзбек, ўрис, тожик..) уни ғалаба байрамига айлантиришга уринди:

СССР байроғини кўтариб чиқди,

Сталин суратини кўз-кўз қилди,

Георгий лентасини очиқча тарқатди,

“Катюша”ни куйлади…

Ҳукумат уларни кўриб, кўрмасликка олди. Менимча, байрам кайфиятини бузгиси келмади. Яна қайдам, ҳар нарса Яратганга аён.

Боғдонда Очил овчи отли калта бўйли, майин овозли киши бўларди. У менга яқин қариндош эди. Очил овчи қафасларда каклик, бедана, лочин ва ҳатто қарғаларни ҳам сақларди. Унинг бошқа овчилардан фарқи шунда эдики, у қуш патларини юлмас ва қафас эшикларини очиб қўярди. Қушлар осмонга кўтарилар, узоқ, яқинларга учар ва яна ўз қафасларига қайтардилар.

Халқлар бошига тарих кўрмаган кулфатларни солган СССР (65 миллион киши ўлимига зомин бўлган) яловини, 15 миллион инсонни (қатағон йилларида) ёстиғини қуритган Сталиннинг суратини кўтариб олган оломонни Очил овчи қушларига менгзадим.

Ватан нима? Ватан:

Ўз уйинг,

Ўз юртинг.

Лекин сенинг бўйнингга қуллик занжирини солган,ер ости, ер усти бойлигингни талаган, ёзувинг, тарихинг, тилинг, дининг, ғуруринг, урф-одатингни топтаган Ўрусия Ватан эмас! Ҳеч қачон сенга Ватан бўлолмайди!

Тумонот- тумонот Ўрта Осиё турклари қуллик занжирларини янада мустаҳкамлаш учун Олмонияга қарши курашга сафарбар этилди. Ўзига тариқча озор етказмаган, маданият, илм-фанда Маскапдан кўп марта юқори турган Олмонга қарши.

Тумонот- тумонот турклар – ўзбек, қозоқ, қирғиз,туркман, қорақалпоқ ёт юртларда ўлдирилди. Сталин фашистлари қондошларимидан жонли девор сифатида ҳам фойдаландилар… Бу ҳақда мен кечган замонларда далил – асослар билан ёзганман. Мендан олдин ҳам ёзганлар бор, кейин ҳам…

Ўрта Осиё турклари тўртламчи урушни бошидан кечирдилар.

1.Урушга яроқли бўлган ўсмирлар, йигитлар, ёшли эркаклар ўрисни ҳимоя қилишга юборилди.

Мажбуран.

2.Топган- тутганлари, қисқаси, супраларидаги сўнги нонлари ҳам фронтга  юборилди.

Мажбуран.

  1. Етим қолган болалар Ўрта Осиёга кўчирилди.
  2. Ярадор, майиб- мажруҳлар Туркистонга эвакуация қилинди.

Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекюртда даҳшатдан-да даҳшатли очарчилик ва бунинг оқибатида мисли кўрилмаган ўлат (вабо) вужудга келди.

Туман-туман одамлар ҳаётдан кўз юмди.

Агар ўрис босқинлари, биринчи, иккинчи жаҳон урушлари, Сталин ва Каримов репрессиялари, (пахтадан заҳарланиб ўлишлар) юз бермаганда, Туркистон аҳолиси ҳозир 3 юз миллионга етарди.

Мен  “Освобождение Европа” отли ўрис кинофильмини кўриб, шовинистлардан бутунлай кўнглим қолди. Унда Олмон устидан ўрис ғалаба қозонган қилиб кўрсатилган.

Фақат ўрис…

Қани ғалабага 15 та республиканинг буюк ҳиссаси?

Қани ғалабага Америка, Англия, Франция каби  мамлакатларнинг буюк ёрдамлари?

Агар Олмонга қарши фақат ўрис курашганда, ҳозир олам харитасида Россия бўлмас эди.

Буни энг нодон ҳам билади.

Қулликка ўрганган, қулликни қўмсаган нодонлардан айро.

Муаллиф: Эврил Турон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...

Ўзбекистон туманида ўқитувчилар йўқ нарса учун қарздор қилинмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 49-мактаб бор. Ўқувчи кўп, таълим икки сменада берилади. Ўқитувчилар, мактаб ишчилари орасида узоқдан (дейлик, Қўқондан) ...

Қачон халқ бўламиз?

Кейинги пайтда «самосуд»лар кўпайиб кетгандай. Ё менга шундай туюляптимикан? Аслидаям, шундай. Ҳар икки куннинг бирида ашаддий «жиноятчи»га антиқа усулда «ҳукм» чиқарилганига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400