Қозоғистоннинг давлат қарзи 14 трлн. тенгедан ошди

Қозоғистоннинг давлат қарзи 14 трлн. тенгедан ошди

Қозоғистон Республикасининг давлат қарзи 20%га ўсиб, 14 трлн. тенгедан ошди, дея хабар тарқатмоқда Baq.kz ахборот агентлиги finprom.kz таҳлил хизмати хабарига таянган  ҳолда.

2018 йилнинг март ойида Қозоғистоннинг жами давлат ташқи қарзи 14,8 трлн. тенгени ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йил билан солиштирилганда 20,9%га юқори.

Мамлакатнинг жами давлат қарзи 14,3 трлн. тенге (бир йилда – 20,1%га ўсган) ташқи қарздан, 428,5 млрд тенге (59,4%га ўсган) давлат кафолатлаган қарздан, 37,8 млрд. тенге давлат кафолатга олиши бўйича қарздан иборат.

Шунингдек, давлат қарзининг бу даражада ўсишига Қозоғистон ҳукуматининг ички қарзлари ўсиши жиддий таъсир кўрсатган. Ички қарз бир йилда 30,9%га ошиб, 4,4 трлн. тенгедан 5,7 трлн. тенгегача кўтарилган.

Сўнгги 5 йилда давлат қарзи 3,7 ҳиссага (10,8 трлн. тенге) ошиб, 4 трлн. тенгедан 14,8 трлн. тенгегача кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон банкларида қўшни Қозоғистон тенгеси сотилмайди ва сотиб олинмайди. Ўзбекистон банки тизимидаги бу каби камчиликлар мамлакатимизда валюта қора бозорининг гуллаб-яшнашига замин яратмоқда. Шунинг учун ҳам Қозоғистон тенгесини Ўзбекистонда фақат валюта қора бозорларида сотиш ва сотиб олиш мумкин.  Ўзбекистон ва Қозоғистондаги қора бозорларда Қозоғистоннинг 1000 тенгеси ўзбек сўмига 24.500 сўмга айирбошланади. Демак, айни пайтда қўшни Қозоғистоннинг давлат қарзи 343 трлн. сўмни ташкил этмоқда.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Coca-cola россия компаниясини судга берди

Россияда Coca-Cola ўрнига RuCoLa- ишлаб чиқарилади. «Напитки из Черноголовки – Аквалайф» компанияси Роспатентга рўйхатдан ўтиш учун ариза берган. Шундан сўнг Coca-Cola ...

Тўғри қўйилган мақсад – ярим муваффақиятдир

Тўғри қўйилган мақсад - ярим муваффақиятдир. Биз ҳаётимизда улкан муваффақиятларга эришишимиз учун ўз олдимизга кўплаб мақсадлар қўйишимиз керак…  Мақсадлар билан яшашимиз ...

5 доллар машмашаси

Биз ӯзбеклар ниҳоятда содда халқмиз, биз ниҳоятда ишонувчан халқмиз, биз ниҳоятда сабр-бардошли халқмиз, биз шукроналикка ҳаддан ташқари ружу қӯйган халқмиз ва аччиқ бӯлса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400