ЭВРИЛ ТУРОН: АДОЛАТ ҚАЧОН ҚАРОР ТОПАДИ?

2005 йил 13 май…

Ўзбек тарихида ўчмайдиган кун. Қора кун.

Худди шу куни ўзбек халқини очлик, йўқлик, эрксизлик ботқоғига ботирган Каримов ва унинг ёвуз тўдасига қарши Андижон эли оёққа қалқди.

Минг-минглаб кишилар Ўзбекистон мулкини ўзиники қилиб олган диктатор ва ҳаромер ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, Бобур майдонига чиқишди.

Ҳақли талаб!

Бироқ, президентликка зўравонлик билан эришган Каримов жабрдийда халқнинг ҳақли талабига жўяли жавоб бериш ӯрнига уларни (эмизикли оналар, гўдаклар, болалар, йигит- қизлар, кексалар) ўрисдан сотиб олган яроғлар (БТР, автоматлар…) билан ўққа тутди.

Ўз кўзлари билан кўрган кишиларнинг гувоҳлик беришларича, йигирма мингга яқин одам ўлдирилган. Ўликлар инсон қадами етмаган ерларга (саҳро, тоғ, орол…) ташланган. Диктатор бу “ҳунар”ни Пиначетто отли “касбдош”идан ўрганган. Августо Пиначетто ўз душманларини ваҳшийларча йўқ этиб, уларнинг ўликларини Колумбия, Венесуэла, Бразилия каби давлатларнинг қоронғу пучмоқларига яширган…

13-май куни йигирма мингга яқин инсон ўлдирилса-да, қотил, аниғи, расмий Тошкент ёлғонни ямламай (ёлғон, туҳмат, макр, фириб, фитна қон-қонига синган ва буни гўрдан бошқа нарса тузатолмайдиган) ютди:

“Бобур майдонида 187 киши ўлди…”

Матбуот йиғилишида Каримовга ҳақли савол беришди:

“Қуролсиз аҳолига ўт очишга ким буйруқ берди?…”

Дили бошқа, тили бошқа диктатор : “Мен отишга буйруқ бермаганман” деди.

Қирғин бошида ким турганлигини билмаган юртбоши юртбошими? Бу ёлғонга онгли дунё эмас, ҳайвонат дунёси ҳам ишонмайди. Энг тубан мунофиқ ҳам бундай ёлғонни айтишга ор қилади.

Диктаторнинг ачиган, айниган, бижиган шу сўзидан кейин эларо жамоатчилик мустақил текширув ўтказишни ундан талаб этган. У миси чиқишидан ўтакаси ёрилган, талабни қатъиян рад этган.

Йигирма минг одамни ўлимига сабабчи бўлган, юзлаб кишиларни ватангадо қилган диктатор энди ер тагида. Шундай экан, Андижон қатлиоми энди мустақил, холис текширувдан ўтказилиши шарт. Ўз туғилиб ўсган тупроғидан Руминия, Швеция, Канада, Америкага қувғин қилинган юртдошлар энди ўз ватанларига қайтарилиши лозим. Шунда адолат қарор топади.

Муаллиф: Эврил Турон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида пастлади

Henley & Partners компанияси турли мамлакатлар фуқаролари учун ҳаракатланиш эркинлиги даражасини кўрсатадиган паспортлар рейтингини янгилади, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри. ...

Фуқаролар борган сари сиёсатдан камроқ гапирадиган бўлмоқда​

Италия фуқаролари борган сари сиёсатдан камроқ гапирадиган бўлмоқда, дейилади миллий статистика хизматининг 2008-2017-йиллар оралиғидаги кўрсаткичлари асосидаги маълумотга ...

Ўзбекистонда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" ...