МИБ шиддат билан ишлаябди

МИБ ходимлари эшикни тақиллатиб ҳисоблагични кўрсатишни сўрашди, кўча тарафда ўрнатилган пластик карта билан тўлов қилинувчи ҳисоблагични кўздан кечириб, ноқонуний хеч нарса тополмаганидан кейин қўлларидаги қоғозларни титкилаб электросетга бориб, бухгалтер билан ҳисоблашиб, илгари мавжуд бўлмаган 62000 сўм қарзни тўлаб қўйишни маълум килишди.

Бизда ҳисоблагич пластикда ишлайди, олдиндан тўлаб келиб ҳисоблагичга тиқиб олсак тўлаган пулимизга лойиқ электр қуввати беради ва тугаса ўчади, деб айтдим.

Доим олдиндан пластикка пул ўтказиб келамиз десам, мен билмайман, бухгалтерга учранг, деб кетди. Улар билан ади-бади айтиб ўтиришнинг фойдаси йўқлигини тушинаман, чунки улар ўзларининг нохақ талабларини доим бир-бирларига ағдариб ўрганишган (Менимча қарзни сизга мен ёздим дейишга қийналишса керак).

Бир оз вактдан кейин эътибор берсам қўшниларни ҳам юз фойиз қарздор қилиб, электросеть идорасига бориб ҳал қилишни айтишибди. Кўпчилик қўшнилар кўчага чиққан, асабийлашиб  бир-бирларидан кимга шикоят ёзиш тўғрисида манзил сўраб юришарди. Бири ҳокимга деса, иккинчиси президентнинг ўзига деб айтишарди.

Мен ҳам кўпга келган тўй экан деб, эртаси эрталаб туриб электросетга бордим. Бухгалтер олдида эллик, олтмишга яқин одамлар асабийлашиб, кимларнидир баланд овозда ҳақоратлаб, навбат кутиб туришарди.

Навбатга туришга тоқатим йўқлиги учун кечга якин келарман, деб қайтиб кетдим ва кеч соат 18.00 лар атрофида бордим, хали ҳам 30 тача одамлар туришарди.

Қисқаси мен боши тўпалондан гангиб турган бухгалтерга қарата, прокурорга борсам мени сўзларимга қулоқ тутиши ва яна илгари қўзғатилиб, ёпиб юборилган иккита жиноий ишлар қайтадан қузғатилиши, ундан ташқари бир неча қинғир ишлар ҳам очилиши тўғрисида айтиб ваҳимага солдим шекилли, бухгалтер анча вақт компьютерга нималарнидир алғов-далғов қилиб менга ёзилган қарзни ўчириб ташлади ва қарзингиз йўқ экан-ку, деб айтди.

Шундан сўнг мен қарзи мавжуд эмас, деган маълумотнома ёзиб беришини талаб қилдим. У бир пастда қарзи йўқ, деб маълумотнома ёзиб қўлимга тутқазди. Ташқарига чиқиб ўша электросетда раҳбар лавозимларда ишлаган, ҳозирги тўполонлардан безор бўлиб енгил бир лавозимда ишлаётган танишимни учратиб қолиб нима бўлаётганини сўрадим.

У олдиндан қолиб кетган бир неча милиард қарзни қаердан бўлса ҳам топиб ўрнига қўйиш тўғрисида юқоридан буйруқ келганлиги ва ўша буйруқ ижроси таъминланаётгани ҳамда олдиндан барчани қарздор қилиб кўрсатиб, ўша қарзлар бир варакайига хаммадан ундиралаётгани тўғрисида сўзлаб берди.

Бундан 4-5 йил аввал туман прокуратураси томонидан электросеть масъул ходимларига нисбатан икки маротаба жиноий иш қўзғатилганди. Номаълум сабабларга кўра яна қайтадан ёпиб юборилганди.

Олдинги миш-мишларга қараганда бир неча масъул ходимлар нақд пул тушуми билан шуғулланиб, пул тушумларни ўзлаштириб келишган ва сирлари очилиб қолганидан кейин Россияга қочиб кетиб қутилиб кетишган.

Муаллиф: Амин Алиев

Мақола муаллифнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳокимият эски уйларимизни бузиб, ҳеч ким тополмайдиган далага кўчирди”

  "2014 йилда "шаҳарни ободонлаштириш" деб, уйларимиз бузилишга тушди. Бизга жуда ҳам оз миқдорда пул ажратиб, уйларимизни "Самсунг" бульдозерлари билан ковлаб, ўзимизни ...

Ozodmikrofon: “порталга кимдан арз қилсам шикоятим ўша раҳбарнинг ўзига юбориляпти”

Андижон вилояти Балиқчи тумани пенсия жамғармасининг хўжалик ишлари мудири Осиё Қўчқорованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унга нисбатан уюштирилган туҳмат ўз тасдиғини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400