ВИДОЛАШУВ (шеър) May 31 2019, 08:05 Адабиёт Хайр, Баҳор! Алвидо, Баҳор! Раҳмат, оппоқ гулларинг учун, шохларимга зумрад ғўралар қадаб қўйган қўлларинг учун. Хайр, Баҳор! Алвидо, Баҳор! Ушалмасдан қолди армоним. Бироқ кутгил, дедию Баҳор лабларимга босди бармоғин. Шавкат Раҳмон Бўлишинг: