Тўғри сўзнинг тўқмоғи

Бугунги ҳикоямиз қаҳрамони Зоҳиджон Зокиров. У Наманган вилояти, Мингбилоқ туманида,1975 йил, 28  сентябрда туғилган. Зоҳиджон Зокироа таниқли, фидоий  Наманганлик журналист Носир Зокировнинг ўғли бўлади.

Зоҳиджон интернет тармоқлари орқали бизга боғланиб, суҳбатини ёзиб олиб, сайтимизнинг онлайн радиосида эфирга чиқаришимизни ва яна ўзининг “Фейсбук” саҳифасидаги «Айбим ҳақиқатни айтганимми?» мақоласини ҳам «Мулкдор» сайтимизда ёритишимизни илтимос қилди.

Бу ерда гап машҳур инсоннинг ўғли тўғрисида эмас. Унга қилинаётган ноҳақликлар ҳақида.

Зоҳиджон Зокиров Наманган Тўқимачилик М.Ч.Ж.комбинатида 9-ойдан бери ишлаб келаётган эди. Чилангарлик касбига алоҳида меҳр қўйган ҳолда. Лекин ишхонасидаги салбий муносабатлар, шарт-шароит яхши эмаслиги, меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадсадида эса ишчи кучларидан ноҳақона тарзда фойдаланаётгани унинг виждонини тинч қўймади ва тегишли идораларга шикоятлар ёзди. Шикоятларининг жавоблари ҳам, ҳар ҳолда келди. Зоҳиджон Зокиров жавобдан, эътибордан роса хурсанд бўлди. Хўжа кўрсинга тартибга олгандай бўлишди. Лекин  барчаси кейин бошланди…

Айбим хақиқатни айтганимми?

Авваламбор мени айбламасликларингизни хоҳлардим…. Ха балким мени соддалигим ёки бошқа камчилигим туфайли шу воқеа содир бўлгандир. Нима бўлганда хам мен хақман ва мен бу ишни қилганимдан афсусланмайман. Хадисда айтилганидек “Зулмни кўра била туриб индамаслик, гуё оғзи юмуқ шайтондир” дейилган экан. Менга хеч кимни рахмати керак эмас Оллохни олдида мени юзим ёруғдир.

Гапни чўзмайинда хозир хукмингизга хавола қиладиган воқеани айтиб берсам. Кўпчиликни хабари бор мана 9 ойдан ўтяптики мен Наманган шахрида жойлашган “Наманган тўқимачи М.Ч.Ж”да чилангар бўлиб ишлаётган эдим. Ишхонамда тинчкина ишлаб юргандим. Лекин Комбинатимизда айрим камчиликлар бўлган эди.

  • Комбинат ишчиларини орасида ва шулар қатори мен хам намоз ўқийман. Рахбаримиз ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Абдурашид Иброхимов хам намоз ўқийди. Хар жума куни жума намозга боради, лекин бизни жума намозига олиб бормайди. Агар мендакка намозхонларга махсус транспорт қилинганлигини хар ойлигимдан 10.000 минг сўм ушлаб қолишларини айтса мен 20.000 сўм бериб юборардим.
  • Комбинатдаги хожатхоналар ахволи ачинарли. Санитария гигиена қоидаларига жавоб бермайди. Тахоратхоналарда иссиқ сув билан таъминланмаган. Обдастани комбинатни иссиқ сув билан таъминловчи кательнийсидан олиб келаман. Хожатхоналарда Аристон иситгичи ўрнатилган у хам иссиқ сув етказиб бераолмайди. Бу хақда ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи А.Иброхимовга айтганман аммо бунга у парво қилмади, бу хақда бошқалар хам айтишган экан инобатга олмабди.
  • Ишчилар чангда ишлашади чанг ютишади. Рахбарлар буни кўра била туриб индамайдилар.
  • Комбинатда бундан 5 ой олдин хамма шогирдлар 1976 йилларда Японияда ишалаб чиқарилган МЭЙКИН станокларни 14 тасини юрғизиб, фойдаланишга топширилди. Лекин бирор маротаба рахбарият тарафидан ишчиларни на молиявий на маънавий рағбатлантирилди. Мана ман деган Амир Темур бобомиз, НАпалеон Банопард, Жалолиддин Мангубердилар хам ўз жангчиларини кўнглини чўктирмаган. Бу А.Иброхимов деганлари одамларни янги келган ишчиларни 2-3 ойдан сунг ишдан бездириб юбормоқда. Шулар қатори мени хам…
  • Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев байрам кунларини хусусан Мусулмонларни байрами бўлмиш Хайит намозини , Янги йил кунини 3 кун ўтказилиш хафида фармон берилгандилар. Аммо Комбинат рахбарияти эса байрам кунлари хусусан Хайит, Янги йил куни хам ишлатишди. НИма эмиш агар станоклар тўхтаб қолса станоклар бузилиб, махсулот сифати пасаяркан. Токи ўзига келтириб олгунча анча бош оғриқ бўлармиш.
  • Ишчилар агар баъзи сабабларга кўра ишга келмай қолса, ёки касал бўлиб қолса якшанба куни келиб хам ишлаб беришяпканди,хозир эса у ерда ўзгарган агар ишчини бирор юмуши булса олдидндан ишлаб беради. Агар мободо келмаса ишга келмаган ишчини 100 минг сўм миқдорида ойлигидан ушлаб қолади. Қонунга хилофми йўқми билмадим.

Хуллас, бу хақда вилоятимиз хокими Хайрулло Бозоровга “Фейсбук”да сухбат чоғида айтиб бергандим. Орадан 2 кун ўтгач хокимиятдан кадрлар бўйича бошлиқ Баходир ака деган ходим, Мехнатни мухофаза қилиш ташкилотидан вакил келиб, вазиятни ўрганиб кетишганди. Хокимият вакили вазиятни кўриб, хақиқатдан мени хақлигимни айтди. Рахбариятга огохлантириш қилиб, Директор К.Юсупов билан мени ўртамизда ўзаро келишув қилиб, тушунтириш хати ёздириб олди. Унда Комбинатда мен айтган камчиликларни бартараф қилиниши хақида бўлган эди. Шундан сўнг менга қарши ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи А.Иброхимов фитна қўзиш бошлади. Шу воқеадан сўнг 3 кун ўтгач комбинатда Қаюмжон ака деган мастеримиз бор эди. Рахбариятни айтишича у ўзбошимчалик билан станокларни 160 абаротга кўтариб юборганлиги оқибатида махсулот сифати бузилганини айтишган эди. Шу бахона устозимиз Қосим акани ишга солишиб мени хам ишдан олиб ташлашди. Қосим акага нимага хой войимга қармай тушунтириш хатини мажбуран ёздириб олиб ишлаб чиқариш бўлимии бошлиғи Абдурашид Иброхимовни олдига олиб кирди ва у менга подвалда ишлашни айтди мен рад қилдим у ер совуқлигини айтдим. А.Иброхимов столдан зарда билан турдида оқ қоғоз ва ручкани столга қарсиллатиб қўйди ва дўқ қилиб- Аризангни ёз- деди.

Мен бу иш нимага олиб келганлигини нотўғри эканлигини айтсам хам мажбуран ёздириб олди. Нима қилай шунақаси хам бўларканда.

Яқинда Қозоғистонни Актубе вилоятидаги 52 та ўзбек йигитларини тобутлари келди. Ўзимча ўйладим. Нахотки Абдурашид Иброхимов шу воқеаларни кўра била туриб хам, одамлар, ёш- ёш йигитлар иш излаб Туркия, Жанубий Кореяларга ишлагани кетиб пул ишлаб кетаётганини баъзилар эса дашашим терористларга қўшилиб кетаётганликларини билмасмикин деб қоним қайнади. Энг қизиғи у ерда “Фейсбук”да таниш бўлган Қутфиддин Мухиддинов хам мен билан ишлайди. У у ердаги барча нарсаларни кўрди ва билди. Аммо мен билан бирга курашмади. Вахоланки, менга баландпарвоз гапларни гапириб – Э, Зохид ака бошимиздан нима кунлар ўтмасин, ҳар қанча азоб бўлса бирга бахам кўрайлик бирга енгайлик у бу деган гапларни гапирган одам мен билан бирга бўлмай, улар тарафга ўтиб олди.

Шу йигитни мен ўзим ишга жойлаштиргандим. Оиласидан ажрашадиган бўлганди, Қайнотаси уни ёқтирмасди. А майли хаммасига Худо бор… аммо мана шунака Абдурашид Иброхимовларни касрига ишсизлик муамолари ва юқорида айтиб ўтган нохуш воқеалар бўлмоқда.

Мана хозир вертуал қабулхонасига мактубим юзасидан Республика прокуратураси вилоятимиз прокуратурасига Адхамжон Икромов кўрмоқда 5 феврал куни менга қўнғироқ қилди. Уни хузурига соат эртлаб 9-00да етиб келдим бўлган холатларни вазиятни хаммасини айтиб бердим. Хозир комбинат рахбарияти билан гаплашмоқчи. Қани, буёғи нима билан тугаркин. Бу ёғи Худодан умид.

Зохиджон Зокиров, Наманган шахри.  

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада президент келишига бетон тувакларга райҳон экилиб, пули аҳолидан ундирилмоқда

Фурқат туманидан ўтувчи катта йўлдан президент ўтиб қолади¸ деган хавотирда¸ маҳаллий ҳокимият йўл ëқасига бетон тувакларда гул қўйиб чиқмода¸ пулини аҳоли ва тадбиркордан ...

Мурод назаров президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади. ...

Qirg‘iz-tojik chegarasida yana mojaro yuz berdi

Tojikiston fuqarolari qirg‘izistonliklarning avtomobillarini toshbo‘ron qildi, bunga javoban qirg‘iz chegarachisi havoga o‘q uzdi. Bu haqda Qirg‘iziston chegara boshqarmasi ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400