Мирзиёев Андижонда: Ҳар юз метрга иккитадан мелиса қўйилди, аҳолига уйдан чиқмаслик айтилди

19 май куни Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи боис ҳар юз метрга фуқаролик кийимидаги милиция ва солиқ ходимлари қўйилди. Президент кортежи юрадиган йўналишдаги ҳудудларда аҳолига уйдан чиқмаслик тайинланди.

Ҳар юз метрда мелиса ва солиқчи

Андижондан олинган маълумотга кўра, президент ташрифи боис ҳуқуқ-тартибот идоралари 19 май куни эрталаб соат 4дан “оёққа турган”.

“Соат тўртда аэропортда развод бўлди. Йўлларда ҳаракатланиш тўхтади. Худди Каримовни кутиб олишга ўхшаган вазият. Йўллар тўсилган. Катта кўчаларга катта машиналар қўйилиб, тўсилди. Ҳар юз метрга милиция ва солиқ ходимлари иккитадан ташланган. Ҳаммамиз гражданский кийимда турибмиз”, деди ўзи бевосита ушбу тадбирларда иштирок этаётган ҳуқуқ-тартибот идораси ходими.

Уйига “қамалган” андижонликлар

Андижонлик аёлнинг Озодликка айтишича, президент кортежи юриши режаланган йўналишларда яшовчи аҳоли уйдан чиқмаслик борасида огоҳлантирилган:

“Андижон шаҳридаги 5 микрорайонда ҳар бир дом олдига одам қўйишди. Ҳамма ташкилот ходимлари шу ерда. Аҳолига “Деразангни ёп, каллангни чиқарма” деб айтиб чиқишди”, деди андижонлик аёл.

Шаҳарнинг Бобуршоҳ марказий кўчасида яшовчи аёл ҳам уйи олдида милиция ходимлари юргани ҳақида хабар қилди:

“Домимиз олдида битта милиция кийимида ва битта гражданский кийимдаги одамлар юрибди. Қўлларида рация бор”, дея хабар йўллади Бобиршоҳ кўчасида яшовчи аёл.

Шаҳар ўқитувчилари қишлоққа жўнатилди

Президент ташрифи билан боғлиқ вазиятдан хабардор андижонлик мулозимнинг Озодликка айтишича, 19 май куни Андижон шаҳрида мактаблар ўқитувчилари президент бориши режаланган қишлоқларга жўнатилган.

“Масалан, 15, 4, 3- мактаблар Улуғнор туманига жўнатилди. Улар Улуғнорда президент борадиган жойларда аҳолини кўчага чиқармасдан ушлаб туришади. Бугун соат 20:00да Улуғнорда президент йиғилиш ўтказади. Президент ўша ерда видео селектор қилиши режалаштирилган. Андижон шаҳридаги селектор иштирокчилари фақат аёллар бўлиши мумкин. Чунки эркаклар келишини отмень қилишди. Ҳозирча сабаби маълум эмас”, деди андижонлик мулозим.

Тушдан кейин президент кортежи Улуғнор туманига кетгани хабар қилинди. Ҳозирча Улуғнорда ўтиши режаланган йиғилишга оид тафсилотлар Озодликка маълум эмас.

Президентнинг расмий сайтидаги хабарга кўра, Мирзиёев Андижонда вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказади. Хабарда йиғилишга оид бошқа маълумот йўқ.

Кадр ўзгаришлари?

18 май куни Озодлик гаплашган андижонлик расмийлар¸ президентнинг Андижон ташрифи давомида бир қатор кадр ўзгаришлари кутилаëтганини билдирди.

“Айтишларича¸ вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни Тошкентга ўзига маслаҳатчи қилиб олиб кетиши мумкин. Бу масала ҳал бўлган шекилли¸ Абдураҳмонов Андижондаги рус тили ўқитувчиларидан рус тилидан дарс олаяпти. Русчасини яхшилашни сўрашипти¸” дейди Андижон таълим соҳаси мулозими.

Озодлик гаплашган бир қатор андижонлик мулозимлар ¸ президент сафари давомида андижонликлар томонидан кутилаëтган катта воқеа – шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши эканини айтди.

“Бутун Ўзбекистонга сўконғич ҳоким деб танилган Раҳматуллаевни президентнинг шахсан ўзи олиб ташлайди¸ деган гап ҳамманинг оғзида. Оладими-йўқми – аниғини келиб-кетгандан кейин биламиз¸” -деди шаҳардаги давлат ташкилотларидан бири мутасаддиси.

Сўконғичлиги учун роппа-роса бир ой муқаддам шахсан Ўзбекистон бош вазири томонидан сўнгги огоҳлантириш олган¸ суд ҳукми билан жаримага тортилган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг 15 май кунги йиғилишда маҳаллий ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини яна ҳақорат қилгани ëзилган аудиога асосланган хабар 18 май куниОзодлик томонидан эълон қилинди.

Президент ҳокимларни ўзининг жойлардаги расмий вакили деб эълон қилиб¸ улар фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизимлар назоратидан озод қилгани ортидан¸ вилоят ва шаҳар ҳокимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига тегишли чора кўриш¸ Озодлик гаплашган ҳуқуқ тизимлари расмийларига кўра¸ президентга қарши ҳаракат сифатида баҳоланадиган бўлиб қолган.

Манба: “Озодлик” радиоси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда интернет ишламай қолганига ким айбдор?

7 ноябрь куни Ўзбекистонда бир муддат интернет узилиши юз берди. «O‘zbеktеlеkom»​ АК ушбу ҳодиса юзасидан батафсил баёнот бермади. Аммо фойдаланувчиларни бир ҳодиса чўчитиб ...

Уйингиз йўқ бўлишидан олдин бормиди?

Рамазон ойи арафасида «ЎзА» сайтида берилган «Масжид кимники?» сарлавҳали видеорепортаж кўпчиликни беэътибор қолдирмагани аниқ. Унда журналистнинг Андижон шаҳри, Тахтакўприк ...

Ижтимоий тармоқ: нотариуслар фаолияти ҳақида бир оғиз ижобий фикр айтилмади

Эрталабдан телевизорда «Республикада нотариал тизим фаолияти, ютуқ ва камчиликлари» ҳақида кўрсатув берилди. Бирор киши: на залдагилар, на жойларда интервью олинган кишилар, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400