Мен ӯқитувчиман! Президент ойлигимни кӯпайтира олмас экан, иқтисодиёт кӯтармас экан буни. Майли… Шунга лойиқдирман балки.
Аммо мамлакатнинг бошқа бир соҳа вакилидан кам хизмат қилаётганим йӯқ.
Кимгадир машина, кимгадир уй берилди. Муборак бӯлсин. Ҳалол бӯлсин ҳаққи. Демак, ӯша касб эгасига ёшлар қизиқиши ортиши тайин.
“Зӯр педагогларни бой бердик” дейди элбоши. Ҳа, маош устида бой берилди улар.
Аммо ӯсиб келаётганлари синиб қолаётганидан ҳам хабардормикин?! Шахсан мен ӯзимни “мундороқ” ӯқитувчи ҳисобламайман. Бу мақтаниш эмас. Бу ӯзимни танишим.
Лекин дарс ӯтар эканман, ойлигим ой тӯлмай тугаши ҳақидаги ӯйлар билан ӯтади баъзан (фидойилик ҳақида алжираб энсамни қотирманглар).
Шукрки, ӯқувчиларим ва бир қанча ота-оналарнинг меҳрини қозонганман. Мана шу “ёнғоқ шақирашига” ишқибоз бӯлиб юрибман.
Сӯз якунида айтай: Жаноб Президент ва бошқалар, менга шунчаки ҳамдардлик керак эмас. Шунчаки мен билан ишингиз бӯлмасин. Қора кӯзларга ниманидир ӯргатиш бахти билан андармон бӯлиб юравераман.
Муаллиф Ўткирбек Муҳаммадсобирнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди