Пайариқдаги бу бино омборхона эмас. Унда 35 нафар ўқувчи таҳсил олади (фото)

Пайариқ туманидаги 34-умумтаълим мактаби филиалини илк бор кўрган киши омборхона билан адаштириши аниқ. Бу ҳақда «Зарафшон» ҳикоя қилмоқда.

Фото: «Зарафшон»

Салкам 18 йил аввал бунёд этилган ушбу таълим маскани бугун ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Мактаб директори Алишер Раимқулов бунга шундай изоҳ беради:

— Филиалимизда Шамолли, Тоғқишлоқ ва Муллаовул қишлоқларидан келган 35 нафар ўқувчи таълим олади. Уларга 6 нафар ўқитувчи бириктирилган. Бир вақтнинг ўзида 1-3-синф ўқувчиларига битта синфда, 2-4-синф ўқувчиларига эса алоҳида синфда дарс ўтилади. Ушбу бинони таъмирлаш учун туман халқ таълими бўлимига мактабнинг фотосуратлари ҳамда далолатнома билан мурожаат қилганмиз.

Фото: «Зарафшон»

Мактаб деворининг нураб қолганини кўрган киши борки, бинога киришга иккиланади. Кириш эшигига қулф ҳам ўрнатилмаган. Дарвоқе, деразаларнинг ойнаси бўлмагач, қулфга на ҳожат?

Фото: «Зарафшон»

Бинога кириб шифтда янтоқ ва хас-хашакларнинг осилиб турганини кўриб, «Бу ердан илон чиқиб қолса-я», деган ўй билан вужудингизни совуқ тер босади. Ёш болаларнинг жонига тўзим берсин, дейсиз ногоҳ. Бинодаги иккита хона амал-тақал қилиб таъмирланган. Парталар буткул яроқсиз аҳволда.

Фото: «Зарафшон»

Синф хоналардаги чиқиндиларнинг уюлиб кетгани ойлар давомида тозаланмаганидан дарак.

Фото: «Зарафшон»

Тасаввур қилинг, ёмғир ёғса ёки Шамоллида шамол, тўзон турса, ўқувчилар қай аҳволда қолади.

Фото: «Зарафшон»

Қишда хоналарни иситиш масаласини гапирмаса ҳам бўлади. Болалар учун спорт майдончаси ҳам йўқ.

Фото: «Зарафшон»

Наҳотки, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими муаммонинг ечими билан қизиқмаса?

Манба: daryo.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Яна директорлар ҳақоратланди. бу сафар андижон

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев йиғилишда шаҳардаги мактаблар, коллежлар ва академик лицейлар раҳбарларини сўкиб ҳақоратлагани, аёл директорларни таҳқирлаб ерга ...

Ўзбекистонда бир киши йил бўйи ўртача 43 кило гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмол қилади

Бугун, 30 сентябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат статисика қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти статистика бошқармалари ...