Бендукидзенинг ислоҳотлари: Грузияда нималарни уддасидан чиқди ва Украинада нималарни уддасидан чиқолмади

Ҳукумат аппаратини ўзгартириши, хусусийлаштириш, солиқ, меҳнат, тиббий, божхона ҳамда Каха Бендукидзенинг бошқа ислоҳотлари.

Ўтган етти ой давомида Каха Бендукидзе Украина президентининг маслаҳатчиси бўлиб, Грузия инқилобидан сўнг, ўз ҳудудида муваффақият қозонган ислоҳотлари учун таклиф қилинган эди. Ислоҳотчи Бендукидзенинг шон-шуҳрати нимадан иборат эди ва у Украинага қандай ўзгаришлар киритишни истаган эди, аммо улгурмади?

Бизнесдан сиёсатга

Собиқ тадбиркор Бендукидзе 2004 йилда Грузия президенти Михаил Саакашвилининг таклифига биноан, Грузия ҳукумати иқтисодиёт вазири бўлиб, 2004-2008 йилларда Грузиянинг иқтисодий ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича давлат вазири, 2008 йилдан 2009 йилгача эса Грузия ҳукумати девонига раҳбарлик қилиб келган. 2009 йил 7 феврал куни у давлат хизматидан кетади ва Билимлар фонди- нотижорат хайрия ташкилотига маблағ киритади, 2014 йил маълумотларига кўра, Билимлар фондида таълим учун 50 млн. АҚШ доллари киритади.

Бендукидзенинг Давлат бошқаруви ислоҳатлари радикал чоралар кўришдан иборат эди. Вазирликлар сони 18 тадан 13 тага камайди, деярли барча “эски” ходимлар ишдан четлатилди, янги ходимларнинг иш ҳақларини сезиларли даражада оширилди. Мисол учун, Очиқ Жамият Институти (Open Society Institute) томонидан БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда илк дастури молиялаштирилди. Солиқлар йиғилиши даражаси яхшиланганлиги сабабли иш ҳақи ҳам ошди. Грузиялик ислоҳатчиларнинг ўзига хос “Фирма стили” – мавжуд ва/ёки амалдаги хокимиятнинг деярли барча ходимларини лавозимидан озод этади ва  кейинчалик (агар ушбу идора зарур бўлса) нолдан бошлаб, янгича вазифа мажбуриятлари, янгича тузулмаси ва янгича фикрловчи одамлари билан қайта шакллантирилади. Бунга энг ёрқин мисол – ДАН.Ушбу хизмат бутунлай бекор қилинди ва нолдан бошлаб, икки ойда Америкача турдаги патрул полиция ташкил этилди”- дея, Forbes ислоҳатларни тасвирлаб ўтган эди. 

Албатта ўз-ўзидан “тозалаш” натижа келтирмас эди. Биринчи ойдаги янги “ДАН” фаолияти давомида яширин камералар орқали ДАН ходимларига пора бериш холати қайд этиб борилди. Қўлга тушган полиция ходимлари $ 50 гача пора олгани учун 10 йилга қамоққа хукм қилина бошлади. Бу эса пора олиш мумкин эмаслик тушунчасининг шаклланишига олиб келди. Натижада аҳолининг полицияга бўлган ишончи 2003 йилда 5%, 2010 йилга бориб эса 84% га ошди.

Бендукидзе бюрократияни камайтириб, оддий грузинлар ҳаётида давлатнинг ролини камайтиришга ҳаракат қилди. Грузияда бюрократик тартиб-қоидаларни соддалаштиришнинг энг ёрқин мисоллари қуйидагилардир:

ёнғин ўчириш инспекцияси бекор қилинди, бу эса ёнғинларда содир бўлган ўлимлар сони камайишига олиб келди;

автоуловларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бекор қилинди, бироқ 1000 та автомобил учун ҳалокат натижасида ҳалок бўлганлар сони 2003 йилдаги 1,79 дан, 2010 йилда 1,05 гача камайди;

монополияга қарши курашиш хизмати ва нархларни назорат қилиш инспекцияси бекор қилинди;

супермаркетларда ва чакана савдо дўконларида айрим дори-дармонларни сотишга чекловлар бекор қилинди, ОЭСР мамлакталарида истеъмол учун тасдиқланган дори-дармонларни қўшимча текширувлари бекор қилинди;

қурилишга рухсат олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилди, аммо одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид туғилса, жиноий жавобгарликка тортиш амалга киритилди;

маҳсулотларни ихтиёрий стандартлаштириш жорий этилди, мажбурий сертификатлаш бекор қилинди;

ҳужжатларни мажбурий нотариал тасдиқлаш принципи қонун билан бекор қилинди;

нотижорат ташкилотини эса бир неча дақиқада рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлиб қолди.

 Хусусийлаштириш

Бендукидзенинг шиори: “Виждондан бошқа ҳамма нарсани сотиш мумкин”. Айнан хусусийлаштиришдан вазир сифатида у ўз фаолиятини бошлайди. Бундан олдинги хусусийлаштиришга бўлган ишонч йўқолган, кимошди савдолари ошкора ўтмаган, объектларни сотишдан давлат деярли ҳеч нарса олмаган эди. Бендукидзенинг дастлабки қилган иши, давлат мулкини “сотадиган”, аммо ўзи сотилмайдиган ишончли одамни танлаб олиш эди. Меҳмонхоналар, телекоммуникация ва сув таъминоти тармоқлари хусусийлаштирилди. Саакашвили 2004 йил охирида, давлат хусусийлаштиришдан 200 миллион доллар фойда олишни режалаштирганлиги тўғрисида баёнот беради, кўпчиликка эса бу режа хом-хаёлдай туюлади (солиштирма миқдор, 192 миллион доллар, тўққиз йил учун олинган бюджет – 1996 йилдан 2004 йилгача).

2005 йилда хусусийлаштиришдан тушган даромад 231,4 миллион долларга етди ва ўсишда давом этди. Кичкина объектларни асосий харидорлари маҳаллий компаниялар, йирик объектларники эса хорижий компаниялар эди. Аммо, Бендукидзенинг танқидчилари, рус ва америка капитали вакиллари мамлакатга эркин хусусийлашувлар билан киритилганини айтишади. Ерни мақсадли йўналтириш тугатилди (Тбилисидан ташқари). Аввалроқ Грузияда ерни бир тоифадан бошқасига ўтказиш коррупциянинг энг кучли манбаси эди.

Ижтимоий ислоҳатлар

Грузияда тиббиёт – пуллик. Касалхоналар фаолият соҳа-йўналишини ўзгартирилмаслик мажбурияти билан бизнесга мулк сифатида ўтказилди. Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламига тиббий хизмат ҳақини тўлаш учун ваучерлар берилди. Қолганлар тиббий суғурта ёки тиббий хизматларни сотиб олишади. Ўрта синф учун “арзон суғурта” махсус дастури мавжуд. Ҳомиладор аёлларнинг туғиши ва назорати давлат маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Қишлоқ шифокорлари институти умумий амалиёти қайта тикланди.

Грузияда пенсия жамғармаси мавжуд эмас, ижтимоий суғурта фонди йўқ, лекин умумий давлат бюджети мавжуд бўлиб, ўша ердан маблағ ажратилади. Бу солиқ юкини тубдан қисқартириш ва кераксиз бюрократик тузилмаларни йўқ қилишга имкон берди. Мақсадли ижтимоий ёрдам 150 талик оддий мезон асосида амалга оширилади. Оила талабнома топширади, кейин агент келиб маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди. Айрим, 10% ҳолатлардагина агент қайта текишириб чиқади. Текширув ҳар икки йилда бир марта амалга оширилади.

Солиқ тизимидаги ислоҳатлар

  • солиқ амнистиясини ва солиқ хизматидан “ходимларни тозалаш”;
  • солиқларнинг миқдори 22 дан 7 гача камайган;
  • паст даромад солиғи ставкаси – 15%;
  • асосий фондларга инвестициялар киритилган бўлса, дарҳол ҚҚСларни қайтариш;
  • Ижтимоий солиқни даромад солиғи билан тўлдириш ва 20% га тенг бўлган текис меъёрни белгилаш.

Грузия бизнесни “пана” дан олиб чиқа олди ва хорижий инвестицияларни жалб қила бошлади, бу эса солиқ базасининг ошишига олиб келди.

Божхона қонунчилигидаги ислоҳатлар

Импорт ва экспорт квоталар бекор қилиниб, 16 та турдаги божхона тарифларини ўрнига учтаси киритилди: 0%, 5% ва 12%. Нол қийматли тариф режаси 90% маҳсулотларга қўлланилди.

Меҳнат кодексининг ислоҳоти

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги индивидуал шартноманинг устуворлиги асосида либерал меҳнат қонунчилиги қабул қилинди. Қонун фақатгина минимал кафолатларни, яъни, болалар ва ҳомиладор аёларни оғир ишларга жалб этмаслик, иш ўринларида хавфсизликни таъминлашни, икки ҳафталик дам олиш ва тўрт ойлик ҳомиладорлик ва декрет таътилини тартибга солади.

Энг кам иш ҳақи миқдори бекор қилинди ва касаба уюшмаларининг монополияси бўлган жамоавий битимларни тартибга солиши ҳам амалда бекор қилинди. Ходим ва иш берувчининг ишдан бўшатиш билан боғлиқ хуқуқлари тенглаштирилди: иш берувчи дарҳол ходимни ишдан бўшатиши, бир ойлик иш ҳақи миқдорида иш ҳақини тўлаши мумкин, шунингдек ходимга бир ой олдин иш берувчини ишдан бўшаши тўғрисида огоҳлантириш мажбурияти қўйилди.

Жаҳон банкининг Бизнесни юритиш бўйича ҳисоботига кўра, 2004-2007 йилларда Бендукидзе даврида Грузия дунёдаги энг ислоҳатчи мамлакатга айланди. Хусусан, Грузия бизнесни юритиш енгиллиги бўйича мамлакатлар рейтингида 137-ўриндан 11- ўринга кўтарилиб, бу борада Франция ва Германиядан ўзиб кетди.

 Transparency International компаниясининг коррупция холати бўйича 2003 йилдаги рейтинги бўйича қуйи поғонадан 10-ўринни эгаллаб, 2009 йилга келиб 180 – ўриндан 66-ўринни чиқиб олди. Шу давр ичида эса Россия орқага қайтиш кўрсаткичини намоён этди: 2003 йилда у Грузиядан 38 поғона юқорида эди ва 2009 йилга келиб Грузиядан 80 поғона пастга тушиб кетиб, дунё бўйича 146 ўринни эгаллади.

 Украинада

Каха Бендукидзе Украинанинг янги ҳукуматини дарҳол ислоҳатларга киришишини истамагани учун қаттиқ танқид қилди. Ўз интервюсида, у Украина ислоҳотлар учун қимматбаҳо вақтни йўқотганлигини айтади. Сиз Майдон давомида ўзингизни-ўзингиз назорат қилишда,шижоат, куч ва фидойиликда мўъжизалар кўрсатдингиз. Энди буни ислоҳотлар нуқтаи назаридан, мамлакатда ўзгаришларни амалга оширишда ҳам такрорлашингиз керак. Бусиз, сизларда яхши ҳаёт бўлмайдиГап фақат иқтисодиётингиз яхши ривожланмаслиги ва сизлар баттар камбағаллашиб кетишингиз маъносида эмас, балки, худди бизларники каби, сизларни ҳам ямаламай ютиб юборишни истайдиган қўшнингиз борлигида”деган эди Бендукидзе.

У вазирликлар ва идораларнинг тубдан қисқартириш тарафини ёқлаб чиқиб, Украина Россиядан Европа нархида, бозор нархида газни сотиб олиши ва кўмир саноатини субсидиялашни тўхтатиши керак деб ҳисоблайди.

Маълумки, Грузияда муваффақиятли ислоҳотлар дастури билан танилган, президент Пётр Порошенко маслаҳатчиси Каха Бендукидзе 13 ноябр куни Лондондаги меҳмонхонада вафот этади. Ўлимининг расмий сабаби сифатида юрак етишмовчилиги эканлиги маълум қилинади. Ўлимидан бир кун олдин Бендукидзе юраги опреация қилинган эди. Унинг ўлими ортидан Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили, яқин келажакда Бендукидзенинг Украинадаги ҳукумат лавозимига тайинланиши кераклиги хақида ёзади.

Таржима: ufq.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистондаги воқеадан маҳсус хизмат ходими ҳалок бўлди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ярадор бўлган маҳсус бўлинманинг ҳодими ҳалок бўлди. Бу хабарни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...

Қумқўрғон ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари пора билан қўлга ...

Энди ўзбекистонда мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2019 йил 23 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400