ХХ асрда қолиб кетган иқтисодиёт

Сўнгги кунларда солиқ реформаси ҳақида баҳслар авж олди. Баъзи мишмишларга қараганда ҳатто реформа рад этилибди, қабул қилинмас эмиш.

Солиқ реформаси тўғрисидаги баҳсларда иккига бўлиниш сезилди. Либераллар ва консерваторлар.
Консерваторларнинг наздида ҳозирги солиқ тизими яхши, биз бутун дунёга қараб эмас, ўз йўлимизни қидиришимиз керак.
Биз ўзимизни махсус йўлимизни қидириб 25 йилни бой бердик. Натижада, бир неча миллионлик рус тупроғига қул бўлиб юрган ишсиз, жамиятнинг сўнгги томиригача кириб борган коррупция ва ҳалокат ёқасидаги ХХ асрда қолиб кетган иқтисодиёт.

Биз 25 йил давомида ривожланган мамлакатларнинг йўлини рад этдик, бизни ўз йўлимиз бор, тараққиётнинг ўзбек моделини яратамиз.

Қайси давлатнинг йўли бўлмасин, иқтисодиётнинг қонунлари бир, хоҳ у АҚШ йўли бўлсин, хоҳ у Грузия, хоҳ у Cингапур. Иқтисодиётнинг қонунини соғлом онг билан қабул қилиб мамлакатни ривожлантириш ёки ўз йўлимизни қидириб яна бир неча йил пароканда бўлиш, бизнинг мана шу икки йўлимиз бор.

Бир нарса аниқ, солиқ тизимини реформа қилиб, тараққиётга ундовчи прогрессив солиқ тизимини яратмас эканмиз, яқин орада иқтисодиётимизни ривожланиши ҳақида орзу ҳам қилмаслигимиз керак.

Муаллиф Феруз Аллаевнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эквадор ҳукумати бензин нархи кўтарилгани сабабли уюштирилган норозилик намойишларидан сўнг пойтахтни тарк этди

Эквадор президенти Ленин Морено миллий телевидения эфирида мамлакат пойтахти Кито шаҳридан Тинч океани соҳилида жойлашган йирик шаҳар Гуаякилга кўчирилганини эълон қилди. Бу ...

“ravon” россиядан 5 мингдан ортиқ автомобилини қайтариб олади

"Ravon" Россиядан 5219 та "Nexia R3" автомашинасини қайтариб олади. "Росстандарт" агентлигининг билдиришича, бунинг асосий сабаби рул шлангида юзага келган носозликдир,  дея  ...

Азимов кетди, пул ислоҳоти нима бўлади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи OFFICIALМирзиёев ва Азимов Каримовнинг дафн маросимида ёнма-ён тобуткашлик қилишган. Охирги икки ҳафтада сўнгги икки ўн йилликда Ўзбекистон ...