Аркадий Бабченко тирик. Суиқасд махсус амалиёт бўлиб чиқди

Журналист Аркадий Бабченкога уюштирилган суиқасд саҳналаштирилган ва Украина хавфсизлик Хизмати (УХХ) ўтказган махсус амалиётнинг бир қисми бўлиб чиқди.

Махсус амалиёт вақтида журналист ҳаётига суиқасд қилишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди, маълум бўлишича, унга 30 минг доллар тўланган.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти журналистнинг ўлдирилишини саҳналаштириш билан боғлиқ ҳодисадан ўзининг эътирозини билдирди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Кристоф Делуар твиттерда ёзди. У юз берган ҳодисани Украина махсус хизматларининг манипуляцияси деб атади. Унинг сўзларига қараганда, “давлатнинг фактлар билан, бунинг устига журналистлардан фойдаланган ҳолда ўйнашиши хавфлидир”.

Журналистнинг ўзи ҳаётини сақлаб қолгани учун УХХга миннадорчилик билдирди. Унинг сўзларига қараганда, УХХ ходимлари унинг ҳаётига суиқасд борасида буюртма борлиги ҳақида айтишган ва унинг паспортидаги сурат бўлган далилни кўрсатишган, шундан сўнг журналист буюртмачилар махсус хизматлар иштирокида маълумотга эга бўлишган, деган хулосага келган.

Журналистга нисбатан суиқасдни ташкиллаштиришда асосий гумондор сифатида Украинанинг Г. исмли фуқароси кўрилмоқда. УХХ ҳозирча гумондорнинг исмини ошкор қилмади. Буюртма қотиллик учун ижрочи $30 минг олиши керак эди, деди УХХ раҳбарининг ўринбосари Василий Грицак.

Унинг айтишича, қотиллик борасидаги буюртма Россиядан келган. Амалиёт учун жами $40 минг ажратилган, шундан 10 мингини фуқаро Г.нинг воситачиси олиб қолган, дея таъкидланади УХХ хабарида.

Матбуот анжумани вақтида Грицак пул берилаётган жараён ва воситачининг қўлга олинаётгани борасидаги тезкор олинган лавҳаларни намойиш қилди. УХХ версиясига кўра, россиялик журналистнинг ўлимини Россия махсус хизматлари буюртма қилган.

Украина бош прокурори Юрий Луценконинг маълум қилишича, қотиллик ижрочиси “сохта шахс” бўлган. Воситачининг “ижрочи”га пулларни бериш жараёни акс этган видеоёзув ҳам махсус хизматлар томонидан намойиш қилинди.

29 май куни кечқурун Украина полицияси Бабченко Киевдаги ўз уйи йўлагида отиб кетилгани борасида маълум қилди, қотиллик жойидан Макаров тўппончасининг 9 миллиметрлик патронининг учта ўқи топилгани эълон қилинди. Унинг хотини “тез ёрдам” чақирди, бироқ журналист шифохонага олиб кетилаётганида гўёки вафот этди.

Шундан кейин Украина Миллий полицияси раҳбари Сергей Князев қотиллик ижрочиси “профессионал” бўлганини, жиноят эса бир гуруҳ одамлар томонидан тайёрланганини билдирди.

Украина президенти Петр Порошенко Аркадий Бабченко ва унинг оиласини туну кун қўриқлаш борасида кўрсатма берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чустдаги мактаб муаллималари қурилиш ишларида жавлон уришмоқда. «ўз хоҳиши» билан…

Ўқитувчилар доимо жамиятнинг олди қаторларида барчага ўрнак бўлиб келишган. Улар менинг тасаввуримда ҳуқуқий саводхонлик даражаси юқори кишилар бўлиб, атрофдагиларга ўз ...

2 ой аввал россияга ишлагани кетган ўзбекистонликни қозоғистондан жасадини топишди

Қозоғистонда қишда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг мурдасини топишди. Маълум бўлишича, фуқаро Қозоғистоннинг Россия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. 17 апрель ...

Марказий осиёдаги йўқ бўлишга юз тутган 15 та тил (фото)

ЮНЕСКО томонидан ўтган ҳафтада чоп этилган «Йўқолиш хавфи остида турган дунё тиллари атласи»га кўра, Марказий Осиёдаги 15 та қадимий нодир тил йўқлик қаърига сингиб кетиши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400