Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимлиги рӯзаи рамазон ойида хайрли ва эзгу ишга қӯл урди.
Ҳокимлик ташаббуси билан туманда истиқомат қилаётган кам таъминланган 24 нафар оилаларда суннат тӯйи ӯтказди.
Ташаббусчилар ӯз ҳисобидан дастурхон ясатиб, тӯй эгаси бӯлмиш мурғак болакайларни хушнуд этди.
24 нафар болакайлар тӯйига тумандаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳам меҳмон бӯлиб келди.
Урф-одатларимизга биноан ӯтказилган тӯй нафақат болажонларнинг ота-оналарини, шу билан бирга, китобликларни ҳам қувонтирди. Китоб тумани аҳли ташаббусчиларнинг савобли ишларига ӯз миннатдорчиликларини билдирди.
Муаллиф: Умида Бердиалиева