Юзлаб тожик мигрантлари ЖЧ-2018 олдидан Россияни тарк этди

Юзлаб тожик мигрантлари ЖЧ-2018 олдидан Россияни тарк этди

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашларича, футбол бўйича 2018 йилги ЖЧ олдидан – май ойида камида 300 нафар тожик меҳнат муҳожири кўнгилли равишда Россияни тарк этган.

Улар орасида патент муддати тугаган ва муддати узайтирилмаган, шунингдек Россиянинг 11та шаҳрида ўтказиладиган ЖЧ вақтида вақтинча Россияни тарк этишга қарор қилган муҳожирлар ҳам бор.

Муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот ходими Каримжон Ёровнинг 31 май куни айтишича, 300га яқин муҳожир юртига қайтиш масаласида ҳуқуқий маслахат беришларни сўраб ташкилотга мурожаат қилган. ​

Унинг сўзларига қараганда, ЖЧ-2018 арафасида айрим корхоналар текширувлар кўпайгани боис меҳнат мигрантларидан иборат ўз ходимларини ишдан озод қилди, бошқа мигрантларнинг патент муддати май ойида якунланди ва улар муддатни узайтира олмадилар. Каримжон Ёров мигрантларга ҳуқуқий ёрдам таклиф қилди, бироқ улар депортация қилинишидан хавфсирашди ва ўз хоҳишлари билан ватанларига қайтиб кетишди.

«Ҳозир текширувлар кўпайди ва ҳар куни бизга 15 га яқин киши қўнғироқ қилиб, мигрантлар ушлангани ҳақида маълумот беришади. Шу сабабли ҳам айрим иш берувчилар мигрант-ходимларига жавоб бериб юборишди, ходимлар ҳам бу вақтда юртларида бўлишни афзал кўришди», – дейди Ёров.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу шаҳарларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Россия ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, 25 майдан 25 июлга қадар Россиянинг 11та шаҳрига бормасликларини тавсия қилди. Бу нафақат меҳнат муҳожирларига, балки бу шаҳарларда уч кун давомида рўйхатга ўтиш имкони бўлмаган барча фуқароларга тааллуқлидир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулистонлик қарздор фуқаро миб ҳодимини хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Х. фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор А.Ю.дан ундирувчи АТБ “Агробанк” Боёвут ...

Таклифномадан қуруқ қолганимдан ачинмайман

Бугун уйимизга сайлов участкасидан таклифнома олиб кириб берди. Битта таклифнома. Турмуш ӯртоғимнинг номига ёзилган. Холбуки, уйимизда иккита сайловчи бор. Турмуш ӯртоғимдан ...

Алишер усмоновнинг туғилган куни билан табриклаш учун олигархлар тошкентда йиғилмоқда

Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган. Бу ҳақда Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган Telegram'даги "AviaSpotter" каналининг маълумотларига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400