Ҳайбаракалла! (ҳажвия)

Муаллиф: Бахтиёр Темур

Қойил эмасман лекин шу Зиё Шокирга ҳам! Шеърингизнинг ярми гап деб, муҳокамага қўймади асаримни. Ҳой, инсон, ахир бу янги жанр – “Ҳайбаракалла”! Ҳали ҳеч ким шеърий кўринишини кашф этмаган, фақат гурунгларда айтиб келишади! -десам ҳам ҳеч кўнмади. Ўзи у гуруҳ унча ёқмади. Ҳар куни битта ном берадими-е, ҳамма ўқиб пикр билдирмай кетаверадими-е. “Ҳайбаракалла”дай ноёб каашфиёт қадрига етишмайдими-е… Бўлди энди буёғини ўзим, ёлғиз ёзаман энди. Шуниси маъқул. Буюк инсонлар ёлғиз яшашади, деган бир вақтлар Эргаш бобомиз битта кинода шум муридига.

“Ҳайбаракалла”лар ёзиш менинг ижодий-илмий ишим, сизга айтсам Гап шундаки, мен яқингинада кўпчилик майлу ихтиёрини эътиборга олиб, янги бир шеърий-ҳажвий-фольклор жанрга асос солиб, уни “Ҳайбаракалла” деб номлаб турибман! Қадимий “Бешқарсак”ни кўп эшитгансизлар, бизники шунинг замонавий модерн шакли, сизга айтсам. Бу ҳам бешқарсак ҳамоҳанглигида айтилади. Масалан, асосий айтувчи бешқарсак остида:

“Иш бўлмаса, ош бўлсаааа!”, деганида, атрофдаги жўровозлар “Ҳайбаракаллааа!” деб қўяди баралла.

Нақорат гоҳида хўр, гоҳ мақом, гоҳ аскарларнинг истроевой йўғон овозида, гоҳ мақтов, гоҳ илтимос ёки хушомаддай эшитилиши билан ҳам кўпчиликни ўзига тордади-да.

Кейинги сафар “Севган ёринг ёш бўлсааа!” -дейилганида,

яна “Ҳайбаракаллааа!” дейишади шоввозлар- баралла.

Давом эттирилади:

Яхши кўрсанг еярсан

Пиширгани тош бўлсааа!

Ҳайбаракаллааа!

***

Иш бўлмаса, ош бўлсааа

Ҳайбаракалла!

Бизга ўхшар бош бўлсааа!

Ҳайбаракалла!

Мақтаб турсак ишламааай,

Ҳайбаракалла!

У бизга қўрдош бўлсааа!

Ҳайбаракалла!

Худди ана шу ерида депутатларимизники каби давомли-давомли қарсакларни қўшиб-қўшиб қарсакбозлик, яъни қарсаклар остида раққсга тушиб кетаверсаям бўлади.

Эндии, сизларга айтсам бу жанр кўпшакллик, масалан, юқоридаги бошқача тарзда ҳам айтилиши мумкин:

***

Иш бўлмаса, ош бўлсааа

Бизга ўхшар бош бўлсааа!

Ҳайбаракалла!

Мақтаб турсак ишламааай,

У бизга қўрдош бўлсааа!

Ҳайбаракалла!

Ёки:

Иш бўлмаса, ош бўлсааа,

Бизга ўхшар бош бўлсааа!

Мақтаб турсак ишламааай,

У бизга қўрдош бўлсааа!

Ҳайбаракалла!

Бунинг онлайн шакли янада қизиқарли бўлиши кутилаётир:

Масалан, “Ҳайбаракалла”ни бошловчи:

Чаласавод бўбкетдииик! –дея мавзуни ўртага ташлайди.

Ҳайбаракалла!

Буни ўқиётган ФБдаги иштирокчи:

Ҳарф хижжалаб, “кўп кетдик”

Ҳайбаракалла! –дея коммент жўнатади… Кейин бошқалар қўшилиб, давом эттирилади.

Энди, бир калла бир калла-да, бунда эса, дунёнинг турли чеккаларидан янги-янги, теша тегмаган “Ҳайбаракалла”лар келаверади… Шунақа гаплар, азизлар, келинг, тажриба тариқасида шу янги жанрни синовга қўйсак.Қани, қандай давом этиб қандай якун топади.

Демак бошладик:

Чаласавод бўбкетдииик!

Ҳайбаракалла!

Ҳарф ҳижжалаб, “кўп кетдик”

Ҳайбаракалла!

Давоми сизлардан

Асаримнни ўқиб войбаракалла дейишларингизни биламааан, қарсак чалиб қўйсангизлар менга илҳом бағишлаган бўлардингиз! Майли, эшитмасам ҳам…

Муаллифнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-тўй арафасида

Хоннинг  совчилари  иккинчи  мартаба  келиб  тўй  вақтини  таъйинладилар:  келаси  жумъа махдумнинг  уйида  тўй  ижро  қилиниб,  маросимдан  сўнг  Раъно  ўрдаға  ...

Инқилоб

21. ИНҚИЛОБ Юсуфбек ҳожи устида бояғи кимхоб тўни билан Шайхантаҳурнинг Занжирлиғига етиб, гузарда йиғилиб ўлтурган ва ўзига салом бериш учун ўринларидан турган халққа хитоб ...

Шавкат раҳмон-нигор

Катталарга қарардинг сирли, катталарга тутдинг гулингни, катта бўлдим мен бола шўрлик, кечалари пойлаб йўлингни. Энди сени кутмасман ортиқ, деразангга боқмасман маҳтал. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400