Туризм: ўзгаришлардан фойдаланиб қолиш йўллари

“Ўзгаришлар вақти” – бу “янги имкониятлар палласи” демакдир. Имкониятларнинг пайидан бўлиб туриш талаб этилади – токи улар кўриниши билан дарҳол фойдаланиб, темирни қизиғида боса олинг.

Туризм бўйича эксперт ва Go2.Uz лойиҳаси муаллифи Михаил Шамшидов мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни баробарида нималар қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритади.

Нега ўзгаришлар – бу яхшиликка?

Афтидан, ҳаммамиз ўзгаришларни ёқтирамиз ва уларни кутиб яшаймиз (табиийки, ижобий ўзгаришларни). Лекин ҳамма ҳам улардан вақтида фойдаланиб қола олмайди. Бунинг сабаби камида иккита: инертлик, турбизнес субъектларининг “қулайлик ҳудуди”дан чиқишни истамасликлари ва ноҳалол рақобат.

Масалан, Туркия ва Исроил фуқаролари учун визасиз кириш очилди ва бир пасда бутун баҳорги мавсум учун барча чипталар харид қилиб бўлинди. Демак, кимдир хабардор бўлган, демакки, тахт турган. Нима бўлганда ҳам, бу “кимдир” фақат илк қаймоққа эга бўлди.

Тушкунликка на ҳожат? Аслида Исроил ва Туркиядан туризм энди бошланади. Визасиз кириш ва авиақатновларнинг кўпайиши – ижобий асос. Энди бу мамлакатлардан келувчи сайёҳлар учун чизмачининг қаламидек ўткирланган туристик маҳсулотлар тайёрлаш лозим. Ишни сегментлар ва улар манфаатларини аниқлашдан бошлаш керак. Исроилдан келувчи асосий потенциал сегмент – собиқ “ўзимизники”лар ва уларнинг авлодлари. Демак, улар учун турлар ностальгик руҳда уюштирилиши мумкин. Уларга, тарихий ёдгорликлар бўйлаб саёҳат билан бирга, нимадир “шўрога хос” нарса қўшса бўлади. Ҳатто мавзуга тааллуқли квестлар ҳам қўл келади.

Турклар учун эса, “ҳаммасини Тошкентга жойлашиб олган тукрларнинг ўзлари ташкил қилади”, деган бўларди пессимист ва, “яхши хабардор оптимист” сифатида, ҳақ бўлиб чиқарди. Лекин маркетолог (касбан бўлмаса-да, қалбан), янгилик кашф этишнинг мухлиси бундан чўчимайди. У турк ташқи туризми бозорини таҳлил этишга киришади ва у ерда ўзи учун жой топишга интилади. Айнан турк бозорининг ўзига хослиги борасида билимлари етарли бўлмаса ҳам (худди муаллифдагидек), ривожлантириш каналларига урғу бериш мумкин. У ерда имкониятларни қидириб, синовдан ўтказса бўлади. Минимум харажат, замонавий воситалар талаб этилади.

11052-OldCityJerusalem01_ST_06

Айтайлик, ихчамгина алоҳида сайт яратса бўлади (нархи 1,5 – 2 млн. сўм). Унда турк тилида ўзингизнинг бир қанча туристик дастурларингиз ва хизматларингиз ҳақида ёзасиз (турк тилига фрилансер ўгириб беради). Бундай лендингда ҳатто ҳаммаёқда мавжуд шаҳар ва ёдгорликлар таърифларини келтириш ҳам шарт эмас – уларни интернетдан қийналмай топиш мумкин. Муҳим туристик диққатга сазовор жойлар ҳақида қисқача ахборот берасиз ва, энг асосийси – турк тилидаги асосий излашларга релевант сўз бирикмаларидан фойдаланасиз.  (уларни олдин Google AdWordsда аниқлаб олиш керак). Турк тилини биладиган гид топасиз (Ўзбекистонда яшовчи, чиройли кўринишга эга турк йигити бўлса, яна ҳам яхши), бир нечта видеомурожаатлар ёзасиз ва YouTubeга жойлайсиз, турк тилида тавсиф ёзасиз ва сайтингизга ҳавола қиласиз. Instagramга Ўзбекистондаги туристик тажриба ҳақидаги чиройли фото ва видеоларни жойлайсиз, Туркияда машҳур хэштегларни қўшишни унутмайсиз.

Нимадан бошлаш ва нимага тайёр туриш керак?

Рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Менинг вазифам минимум харажат билан бир неча ҳафта давомида муайян йўналиш бўйича кичикроқ кампанияни йўлга қўйиш мумкинлигини кўрсатиш эди. Ҳа, бу аввало ўз саъй-ҳаракатларингизни талаб қилади. Балки ҳеч иш чиқмаслиги ҳам мумкин. Лекин, пировардида, у ёки бу канал сизга ўзингиз яратган манба  орқали сайёҳлар оқимини келтиради. Эҳтимол, бу туркий тилларда сўзлашувчи мамлакатлар билан қизиқадиган инсонлар бўлар. Майли, бошида озгина сегмент бўлсин. Минимал буюртмалар ва жуда кам харажатлар қилишсин. Бу ердаги энг қимматлиси – тажриба. У сизга илгари юриш учун асқатади. Албатта, ўз турмаҳсулотларини ишлаб чиқиш тажрибаси бўлмаганлар учун ментор хизмати керак бўлади. Лекин бу ҳозир қийин эмас – ўзингизга менторни нашрлар, ижтимоий тармоқлар орқали топишингиз мумкин. Ўз ғояларингизни сўзлаб беринг, учрашинг. Потенциал менторингиз ҳам шу соҳадан бўлса, у сизни ўзига рақобатчи кўришидан чўчиманг. Ўзини тутиб олган одамлар учун эътироф ва тажрибаси билан ўртоқлашишга эҳтиёж бизнес-вазифалардан устун туради.

Асосийси – ижодий ёндашиш, янги қарашларни қабул қилишдан қўрқмаслик, синаб кўриш ва ўзгаришлардан ўз фойдасига фойдаланишда қатъиятли бўлишдир.

Ўлкамизда ҳозирча туризм соҳасида тадбиркорлик жуда кам, бу бошқа соҳаларга ҳам тегишли. Одамлар ўз турагентликларини очаётганлари улар ўз-ўзидан тадбиркор бўлиб қолаётганликларини англатмайди. Аксарият ҳолларда булар гид ёки туризм бўйича менежер бўлиб ишлаган, кейин шунчаки эскидан маълум услублар ва мижозлар базаси асосида ўзи учун янги иш очган одамлардир – улар бирор янги нарса яратмай, тайёр буюртмаларни қайта ишлаш билан оворадирлар.

Юқорида биз маркетинг учун имконият намунасини кўрдик. Энди бир-икки ташкилий мисолларни келтирамиз.

2018 йил 1 июндан Ўзбекистон туристик компаниялари жисмоний офисга эга бўлмай ишлашларига рухсат берилади. Офислари бор компаниялар улардан воз кечишмаса керак, чунки бу – ўрганилган иш тартиби, иш жойлари, мижозлар кўниккан маскан ва ҳоказо. Фейсбук орқали ишлайдиган “ташаббус гуруҳлари” учун эса, қонуний иш бошлаш учун имконият очилади. Бу, албатта, лицензия олиш ва сертификатлашдан ўтиш заруриятини бекор қилмайди, лекин, барибир, харажатларни анча қисқартиради ва уйдан ишлашга имкон беради – бу анчайин замонавий стандарт.

1488438016

Агар 5 фоизли ягона солиқ 12 фоизли даромаддан олинадиган ҚҚСга ўзгартирилса, туркомпаниялар ўзларидаги нарх шаклланишини ўзгартиришлари мумкин. Масалан, 3 фоизли маржа қўйилиши мумкин, айниқса агар буюртма катта ёки доимий буюртмачидан тушган бўлса. Натижада Ўзбекистон туристик маҳслуоти арзонлашади. Ҳозирда бунинг иложи йўқ, чунки солиқнинг ўзи катта – сиз зарарга кириб кетасиз.

Фриланс режимида туроперейтинг билан шуғулланиш имкониятидан фойдаланиб ва замонавий илгарилатиш технологияларини қўллаш орқали, минимум сарф-харажат ва меҳнатдан максимум самара кўриш асосида, иш жараёнида ўрганиб ва туризм соҳасида бошланғич тажриба орттириб, теварак-атрофни кузатиш мумкин бўлади. Ўзбекистон туризмидаги сайёҳ сафарини осонлаштирувчи иловалар йўналиши очилмаган қўриқ каби. Бир неча кенг кўламли IT-ечимлар чиқиши кутилмоқда, лекин улар ўз асосида амалий туроперейтинг экспертизасига эга бўлмаса, “туғилмайин бўғилиш”лари эҳтимолдан йироқ эмас.

Меҳнат тажрбасига эга бўладиган, ишдан руҳланадиган ва ўз бизнесида автоматлаштириш технологияларини қўллашга интиладиган ёш тадбиркорлар учун Ўзбекистон туризм соҳасида кузатилаётган жорий ташкилий ва қонунчилик  борасидаги ўзгаришлар мутлақо янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Манба: kommersant.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“хонемлар ва джаноблар” – “ўзбекистон ҳаво йўллари” стюардессалар танловини рус тилида ўтказди

  3-5 май кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси борткузатувчи лавозимига қизлар танлови ўтказди. Бир ўринга қарийб 10 нафар қиз даъвогарлик қилган бу ...

Европада ёқилғи нархи кўтарилиб, норозилик намойишлари кучаймоқда

Европада бензин нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. Испаниялик ҳайдовчилар ва француз фермерлари ...

Россия: хитойга газ европа нархлари бўйича сотилади

    Россиянинг Хитойга сотадиган газининг ҳар минг кубометри нархи 350-380 доллар атрофида белгиланади. Бу ҳақда, «Газпром»даги манбага асосланиб, «Известия» нашри хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400